Ишчи гурух


-боб. Махсус-профессионал танлов



Download 223,5 Kb.
bet3/5
Sana20.06.2023
Hajmi223,5 Kb.
#952643
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5265169866653958407 (1)

3-боб. Махсус-профессионал танлов
28. Республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини англайдиган, кенг дунёқараш ва интеллектуал салоҳиятга эга, етакчилик сифатлари ривожланган, жисмоний тайёргарликка эга, орфографик ва пунктуацион саводхонлик бўйича талабларга жавоб берадиган номзодларни аниқлаш махсус-профессионал танловнинг асосий мақсади ҳисобланади.
29. Махсус-профессионал танловнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлик даражасини аниқлаш бўйича синов ўтказиш;
номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов ўтказиш;
якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш;
махсус-профессионал танлов натижаларига кўра номзодни тест синовларини топширишга қўйиш масаласини ҳал этиш.
30. ИИВ академик лицейида махсус-профессионал танлов тегишли вилоятлар ИИБ, Тошкент шаҳар ИИББ ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг Кадрлар бошқармаси томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича махсус-профессионал танловда иштирок этишга қўйилган номзодлар билан ўтказилади.
31. Номзодларнинг орфографик ва пунктуацион саводхонлик даражасини аниқлаш учун ўтказиладиган синовда улардан ёзма иш (диктант) олинади.
Ёзма иш (диктант) ўтказиш тартиби, методикаси ва баҳолаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади
ва тасдиқланади.
32. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов қабул комиссияси томонидан тегишли мутахассислар жалб этилган ҳолда ўтказилади.
Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов ўтказиш тартиби, методикаси ва баҳолаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
33. Якка тартибдаги якуний суҳбат қабул комиссияси томонидан номзоднинг республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳиятини англаши, кенг дунёқарашга ва интеллектуал салоҳиятга эгалиги, етакчилик сифатлари ривожланганлиги, билими, ақлий қобилияти ва бошқа муҳим касбий фазилатларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Якка тартибдаги якуний суҳбатни ўтказиш тартиби, методикаси ва баҳолаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
34. Номзодларнинг тест синовларини топширишга қўйиш масаласи
махсус-профессионал танлов натижалари бўйича узил-кесил ҳал этилади.


Download 223,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish