Иш д а ф т а р и факултет Курс гуруҳ



Download 3,01 Mb.
bet54/58
Sana28.04.2022
Hajmi3,01 Mb.
#587426
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58
Bog'liq
farmatsevtik kimyo ish daftari (2)

БИЦИКЛИК ТЕРПЕНЛАР

Камфора ўзига хос ўткир ҳидли, оқ йирик кристалл ёки рангсиз кристалл кукун, баъзида эса плита шаклида шиббаланган кристалл модда бўлиб, сувда кам эрийди, 95% ли спиртда, хлороформ, эфир ва ўсимлик мойларида енгил эрийди. Камфоранинг ўнгга бурувчан изомерининг солиштирма бурувчанлиги +41° дан +44° гача, чапга бурувчан изомериники эса —39° дан —44° га тенг. Камфора хам ментолга ўхшаш фенол, резорцин, тимол, хлоральгидратлар билан суюқ эвтектик аралашма ҳосил қилади. Камфора оддий ҳароратда очиқ ҳавода учувчандир.


Бромкамфора, камфора ҳидли, рангсиз ёки оқ кристалл кукун бўлиб, сувда жуда кам эрийди, 95% ли спиртда, эфир, хлороформ ва ўсимлик мойларида яхши эрийди. У 74—76°С хароратда суюқланади.

Сульфокамфора кислота оқ ёки бироз сарғимтир оқ кри­сталл кукун модда бўлиб, сув ва 95% ли спиртда жуда енгил эрийди, 192—195°С хароратда суюқланади. Унинг 5% ли сувдаги эритмасининг солиштирма нур бурувчанлиги — 20° дан —24° гачадир.
Сульфокамфора кислотаси одатда инъекцияда ишлатиладиган 10% ли сульфокамфокаин (Sulfocamphocaini 10% pro injectionibus) эритмасининг таркибини ташкил қилади. Бунда сульфокамфора кислотаси новокаин билан комплекс бирикма холида бўлиб, уни тайёрлаш учун 49,6 г сульфокамфора кислота ва 50,4 г новокаин асос олиб 1000 мл гача инъекция учун ишлатиладиган сув билан суюлтирилади.
Сульфокамфокаинни 10% ли эритмаси рангсиз ёки бироз сарғимтир тиниқ суюқлик бўлиб, унинг рН қиймати 4,2—5,8 га тенгдир.
Камфоранинг физикавий хоссаси ва констатларидан (хиди, эрувчанлиги, суюқланиш ҳарорати, оптик фаоллиги ва бошқаларда) унинг чинлигини аниқдашда фойдаланилади.
Препаратни чинлигини аниқлашда, унинг альдегидлар билан, жумладан фурфурол билан кўк-бинафша, ванилин билан эса қизил рангли бирикма ҳосил қилиш реакцияси хам қўлланади. Реакцияни камфоранинг ванилин билан рангли бирикма ҳосил қилиш мисолида, қуйидаги тенглама бўйича ифодалаш мумкин.

Бромкамфорани чинлигини аниқлашда, унинг физикавий хоссаси ва константидан ташқари, таркибидаги органик бириккан бромдан хам фойдаланилади. Бунда препаратнинг спиртдаги эритмасига натрий гидроксид эритмаси ва соф рух кукуни қўшиб қайнатилади, натижада препарат таркибидаги бром ион ҳолига ўтади. Сўнгра фильтратга сульфат кислота, хлорамин эритмаси ва хлороформ қўшиб чайқатилса, хлороформ қатлами тўқ-сариқ рангга бўялади.

Сульфокамфора кислотанинг хам чинлигини аниқлашда унинг физикавий константлари, жумладан суюқланиш ҳарорати, солиштирма нур бурувчанлигидан фойдаланилади. Препарат таркибидаги олтингугуртни уни қуруқ натрий карбонат ва натрий нитратдан иборат аралашма билан биргаликда юқори ҳароратда қиздириб, сульфат ионига ўтказилади. Кейин хлорид кислота муҳитида, барий сульфат холида чўктириб аниқланади.
Сульфокамфокаиннинг чинлигини аниқлашда, бу реактивлардан ташқари, унинг таркибидаги новокаиннинг азобуёқ хосил килиш реакциясидан фойдаланилади. Бунинг учун аввал эритмадан новокаин ишқор таъсирида чўкмага ўтказиб, сўнгра хлороформ ёрдамида экстракция қилиб олинади. Хлороформни буғлантириб, идишда қолган новокаинни хлорид кислотасида эритилади. Кейин унга натрий нитрит ва β- нафтолнинг натрий гидроксиддаги эритмасидан қўшиб, қизил рангли азобуёқ хосил бўлиши кузатилади.
Сульфокамфокаиндаги сульфокамфора кислотасининг чинлиги, уни 2,4- динитрофенилгидразинни хлорид кислотадаги эритмаси билан тўқ-сариқ рангли динитрофенилгидразин бирикмаси холида чўктириб ҳам аниқланади.

Давлат фармакопеясида камфоранинг миқдорини аниқлаш келтирилмаган бўлсада, аммо бу мақсадда бир неча хил усуллар кўрсатиб ўтилган. Масалан, уни барча кетонларга ўхшаш, оксим хосил қилиш реакцияси бўйича аниқлаш мумкин. Бунинг учун камфоранинг маълум миқдорига гидроксиламин гидрохлорид қўшиб иситилганда, экви­валент миқдорда водород хлорид ажралиб чиқади. Кейин уни тимолфталеин индикатори иштирокида натрий гидроксиднинг 0,1 моль/л эритмаси билан титрланади.

Бу реакциядан камфоранинг миқдорини тортма усул бўйича аниқлашда хам фойдаланилади. Бунда реакция натижасида хосил бўлган оксимни ажратиб олиб тортилади.
Бромкамфоранинг миқдорини ундаги бром асосида аргентометрик усул бўйича аниқланади. Бунда хам препаратнинг чинлигини аниқлашга ўхшаш, натрий гидроксид ва рух кукуни иштирокида аралашмани қиздириб, органик бириккан бромни ионоген холатига ўтказилади. Сўнгра эритмадаги бром ионини нитрат кислота мухитида ва темир аммоний аччиқ тоши хамда аммоний роданид қўшилган холда суюқликни, ундаги қизил ранг учиб кетгунга қадар, кумуш нитратнинг 0,1 моль/л эритмаси билан титрланади.

Сульфокамфора кислотанинг миқдори ундаги сульфат кислота қолдиғи асосида нейтраллаш усули бўйича аниқла­нади. Бунда маълум миқдорда олинган препаратнинг сувдаги эритмасини фенольфталеин индикатори иштирокида натрий гидроксиднинг 0,1 моль/л эритмаси билан титрланади.

Сульфокамфокаинни миқдорини аниқлашда, унинг таркибидаги сульфокамфора кислотасини айрим холда ней­траллаш усулидан, новокаинни эса одатдагича нитритометрия усулидан фойдаланилади.
Камфора тиббиётда нерв системасини тинчлантирувчи ва юрак фаолиятини яхшиловчи (кардиотоник) хамда сиртдан антисептик ва қўзғатувчи модда сифатида ишлатилади. Одатда камфорани 20% ли шафтоли мойидаги эритадаси 1—5 мл дан тери остига юборилади. Сиртдан унинг 10% ли кунгабоқар мойидаги ёки спиртдаги эритмаси хамда суртма ва бошқа дори турлари ишлатилади. Инъекция учун ишлатиладиган камфоранинг 20% ли шафтоли мойидаги эритмаси 1—2 мл дан, ампулаларда чиқарилади.
Бромкамфорани марказий нерв системасини тинчланти­рувчи, неврастения хамда юрак ишини меъёрлаштирувчи модда сифатида 0,15—0,5 г дан ичирилади. Уни 0,15—0, 25г дан кукун ва таблетка холида чиқарилади.
Сульфокамфора кислотанинг юқорида айтиб ўтилганидек тиббиётда асосан новокаин билан бўлган комплекс бирикмаси - сульфокамфокаин 10% ли сувдаги эритма ҳолида чиқарилади. Унинг таъсири ҳам камфораникига ўхшаш. Фақат сульфокамфокаин ўзининг сувда эрувчанлиги билан фарқланади. Препаратни тери остига ёки мушак орасига 2 мл дан юборилади. Уни ампулаларда 2 мл дан чиқарилади.
Камфора, сульфокамфора кислота ва бромкамфора ёруғлик тушмайдиган салқин жойларда, оғзи, маҳкам ёпиладиган қўнғир шиша банкаларда сақланади.



Download 3,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish