Қисқа муддатли оралиқда рақобатлашувчи фирма фойдасини максималлаштириш ва унинг таклиф чизиғи


-расм. Рақобатлашувчи фирманинг узоқ муддатли оралиқдаги



Download 0,79 Mb.
bet11/14
Sana27.04.2022
Hajmi0,79 Mb.
#585660
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Мукаммал рақобатлашган бозордаги фирманинг ҳаракати(1)

17-расм. Рақобатлашувчи фирманинг узоқ муддатли оралиқдаги
мувозанати, тармоқ мувозанати (E мувозанат нуқта).
Энди фараз қилайлик, узоқ муддатли мувозанат ҳолатга эришилди дейлик:
(13)
ва тармоқнинг типик фирмасининг ишлаб чиқариш хажми га тенг (18-б-расм).





a)

б)




18-расм. Типик фирманинг узоқ муддатли мувозанати (а),
узоқ муддатли оралиқда тармоқ мувозанатининг ўзгариши (б).

Мувозанат ҳолатда типик фирманинг иқтисодий фойдаси нолга тенг. Бозор нархи мувозанат нарх сифатида тармоқ бўйича (умумий талаб умумий таклифга тенг бўлади) ўрнатилади (18-расм б). Бу ерда алоҳида фирмаларнинг қисқа муддатли таклиф чизиқларининг йиғиндиси умумий бозор таклиф чизиғи ни беради. Бозор таклиф чизиғи билан бозор таклиф чизиғи тармоқ бозориниг мувозанат нархиини аниқлайди. Бу нархга ҳар бир фирма мослашади ва ни таъминлайдиган ва максимал фойда берадиган ишлаб чиқариш ҳажмини ўрнатади.


Фараз қилайлик, истеъмолчиларнинг диди ўзгариши билан тармоқ маҳсулотига бўлган талаб ошди ва талаб чизиғи ҳолатдан ҳолатга ўзгаради. Натижада янги мувозанат нарх ўрнатилди. Янги мувозанат нархда фирманинг маҳсулотига бўлган талаб чизиғи ҳолатдан ҳолатга силжийди (эсдан чиқармаслик керакки, рақобатлашган бозорда талаб чизиғи горизонтал кўринишга эга, яъни чексиз эластик).
Янги мувозанат нархда фирма нолдан фарқли, мусбат иқтисодий фойда ола бошлайди ва у фойдани максималлаштириш учун ишлаб чиқариш ҳажмини дан га оширди. Лекин, ишлаб чиқариш ҳажмининг бундай ошиши қисқа муддатли оралиқдагина содир бўлади. Натижада тармоқ бўйича ишлаб чиқариш ҳам дан га ошади. Ўртача фирма фойдасининг ошиши маблағ қўювчиларни ўз ресурсларини бошқа тармоқдан ушбу тармоқга қўйишга ундайди, яъни тармоққа янги фирмалар кириб кела бошлайди. Янги фирмаларнинг тармоққа кириши бозор таклифини ҳолатдан ҳолатга ўтиб, янги мувозанат нарх ни олдинги даражаси га тенг бўлгунга қадар давом этади.
Натижада тармоқ ўртача фирмасининг оптимал ишлаб чиқариш ҳажми га тенг бўлиб, унинг иқтисодий фойдаси яна нолга тенг бўлади ва тармоққа янги фирмаларнинг кириб келиши тўхтайди. Тармоқ ишлаб чиқариш ҳажмининг да ўсиши тармоқда та янги фирмаларнинг пайдо бўлганини англатади.
Тармоққа фирмаларнинг кириши ва ундан чиқишини тармоқда узоқ муддатли мувозанатни таъминловчи механизм деб қараш мумкин.
Тармоққа фирмалар кириб келади, агар улар ушбу тармоқда иқтисодий фойда олишини сезса.
Тармоқдан фирма чиқади, агар у узоқ муддатли оралиқда ўртача харажтларини қоплай олмаса.
Тармоқдан чиқиш ва унга кириш охирги (чекли) фирма нолга тенг иқтисодий фойдага эришгунча қадар давом этади.
Умуман олганда узоқ муддатли мувозанат ҳолатга эришиш жуда кўп вақт талаб қилади, лекин қисқа муддатли оралиқда фирма катта фойда олиши ҳам мумкин ёки катта зарар кўриши ҳам мумкин. Бирор бир маҳсулот турини ишлаб чиқаришда биринчи бўлган фирма ундан кейин шу иш билан шуғулланган фирмага кўра кўпроқ қисқа муддатли фойда олиши мумкин. Худди шундай зарар билан ишлаётган тармоқдан биринчи бўлиб чиққан фирма инвестицияларининг анча маблағини иқтисод қилиб қолиши мумкин. Узоқ муддатли мувозанатлик концепцияси фирмани қандай ва қайси томонга қараб ҳаракат қилишини кўрсатиб беради. Узоқ муддатли оралиқда айрим фирмалар ҳақиқий мусбат фойда олиши мумкин. Масалан, бирор фирма бошқа фирмаларга нисбатан камроқ харажат сарфлаб маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган патентга ёки янги ғояга эга дейлик. Бундай ҳолда бу фирма узоқ муддатли оралиқда мусбат ҳақиқий фойда олиши мумкин. Бошқа фирмалар ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришни таъминлайдиган ушбу патентни ёки ғояни олмагунча маҳсулотни ишлаб чиқариш билан шуғулланмайди (тармоққа кирмайди).
Агар фирмалар ушбу патентдан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олишса, фирмаларнинг иқтисодий фойдаси нолга тенг бўлади.
Мусбат ҳақиқий фойда тармоқда ҳаракат қилаётган фирманинг қимматбаҳо активга, янги технологияга ёки яхши тажрибага эга эканлигидан далолат беради. Бундай ҳолда бошқа фирмалар тармоққа киришга журъат қилолмайди.
Мусбат иқтисодий фойда инвестицияларни тармоққа киришга имоният яратади ва уларни рағбатлантиради.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish