Ирригация ва мелиорация



Download 0,6 Mb.
bet2/4
Sana24.02.2022
Hajmi0,6 Mb.
#188766
1   2   3   4
Bog'liq
2 5442885481534590363

Рекультивация босқичлари
Рекультивация икки босқичда амалга оширилади:
1. Техник рекультивацияерларни текислаш, шакллар ҳосил қилиш, рекультивация қилинадиган майдонларга унумдор қатламни тўшаш, йўллар, гидротехник ва мелиоратив иншоотларни қуриш.
2. Биологик рекультивация – техник рекультивациядан сўнг ҳосил бўлган майдонларда микроорганизмларни жонлантириб, уларда ўсимлик ўсиши ва ҳайвонот дунёсининг яшаши учун шароит яратиш мақсадида агротехник ва фитомелиоратив тадбирларни қўллаш орқали ерларнинг хўжалик унумдорлигини тиклаш.
Рекультивациянинг биринчи босқич ишлари ҳар бир ҳолат учун алоҳида ёндошишни талаб қилади. Чунки, бу ишларда қазилма бойликларни қазиб олиш чуқурлиги, бу жараёнда қўлланиладиган техника турларини ҳисобга олиши керак. Шунинг учун ҳам бу босқич ишлари ҳам бир неча босқичларда бажарилган ишлар таркибидан иборат бўлади. Масалан, жинс уюмларининг сирт қисмини қишлоқ хўжалик техникаси ҳаракатланиши мумкин бўлган даражада текислаш, хандакларини тўлдириш баъзи тепаликларни қирқиш, эрозияни йўқотиш, текисланган жинс устига унумдор тупроқ қатламини тўкиш ва уни маълум қалинликда тарқатиш, зарурият туғилганда, тупроқ эрозиясининг олдини олиш мақсадида далада кўндаланг тупроқ уюмларини ҳосил қилиш.

Биологик рекультивация босқичлари маҳаллий табиий шартшароитларга боғлиқ равишда амалга оширилади. Биологик рекультивацияда техник рекультивация қилинган, лекин унумдорлиги пасайган тупроқлар ўғитлар солиниб, дарахтлар ва қишлоқ хўжалик экинлари экилиб унумдор тупроққа айлантирилади. Грунтларни органик моддалар билан бойитиш нафақат улар устига унумдор тупроқ қатламини тўшаш, балки минерал ўғитлар аралаштирилган ёғоч қипиғини рекультивациянинг I босқичида текисланган грунтга аралаштириш, уларни оқова сувлар билан суғориш, микробиологик услубларни қўллаш орқали ҳам эришишни эътибордан четда қолдирмаслик керак.

Ўзбекистонда ҳозир рекультивация қилиниши керак бўлган майдон 29,6 минг гектарни ташкил этади. Шундан 9,0 минг гектари рекультивация қилиниб, қишлоқ хўжалигида ва бошқа хўжалик соҳаларида фойдаланилмоқда. Келажакда рекультивация қилинадиган ер майдони кўлами 20,6 минг гектарга етказилиши режалаштирилган. Ўзбектонда тоғ-кон саноат чиқиндилари билан банд бўлган ерлар кўпроқ Олмалиқ-Оҳангарон саноат тугуни ҳудудида учрайди. Бу эса зудлик билан бундай ерларни рекультивация қилиш кераклигини тақозо этади.
Тоғ-кон, нефть, газ ва қазилма бойликларни қазиб олишни очиқ усулда олиб боришни ўсиб бориши унумдор тупроқли майдонларни бузилишига ва фойдаланишдан чиқарилишига сабаб бўлмоқда. Сўнгги 150 йилда Ер шарида қазилма бойликларни қазиб олиш натижасида 40-50 км3 карьерлар ва 100 км3 атрофида тўкмалар (отвал) юзага келди. Жахонда ҳар йили хар бир инсонга 20 т тўғри келадиган қазилма бойликларни қазиб олинади. 1 млн. т. темир рудасини қазиб олиш 10-650 га ерни, кўмир 2,5-45 га ерни, қурилиш материаллари учун қазиб олишлар (нерудные материалы) 1,5-580 га ерни бузилишига олиб келади.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish