2–расм. Эркаклар либоси.
Эркаклар илгари таги қалин кигиз этик кийган. Қирғиз пойабзалининг
яна бири тури – ичиги ҳисобланади. Ичиги юмшоқ, пошнасиз чарм этик
бўлиб, уни эркаклар ҳам, аёллар ҳам кийган. Этик устидан кепич – пошнали
калиш кийилган.Одатда кийимлар тайёрланиши ва мато сифатига қараб табақалар
фарқланган. Қабила улуғлари, оқсоқоллар, мартабали кишилар – аъло
сифатли қизил чарм пойабзал кийган, авом эса хом чармдан этик кийган.
Этикларнинг бир неча тури бўлган. Учи қайрилган – чокой; қўнжи
калта, ғижим, хом чармдан чарык(чориқ);
Аёллар либоси. Аёллар кўйлаги узун, кенг, узун енгли, тик ёқали кўйлак бўлиб, ёрқин рангли матолардан тикилган. Қирғизлар яшаган жойига қараб, кўйлакларнинг ёқа шакли ва безагида фарқ қилган.Тўқ рангли, танага ёпишиб турувчи, енгсиз камзул – бешмант кўйлак устидан кийилади.
Белдемчи – қирғиз аёлларининг анъанавий либосига киради.Тантана ва байрамларда белдемчи қора, ялтироқ матолардан тикилган. Шоҳи, баъзан уйда тўқилган мовутга кашта билан безак берилган. Махсус чеварлар бу кашталарни тиккан. Белдемчи кенг белбоққа тикилади, унга кашта ва кумуш безаклар билан безак берилади. Унга мўйна ҳам қўйилиб, сернақш кашта тикилган. Белдемчи байрамларда тақилган. Кундалик тақиладиган белдемчига кашта тикилмаган. Белдемчи камзул, кўйлак устидан белга боғланган. Оқ матодан ўралган салла кўринишидаги элечек, элеки, коляк аёллар бош кийимлари бўлиб, халқ орасида кенг тарқалган. Элечек неча марта
ўралишига қараб безалган. Шимолда элечекка маржон тизилган, тангачалар тикилган ипак мато боғланган. Бойвучча жувонлар бошларига нақш чекилган, кумуш пластинкали кумуш кыргак кийганлар (3–расм).
3–расм. Аёллар либоси.
Аёллар ва қисман эркакларнинг миллий либосларида кашта алоҳида
ўрин эгаллайди. Яна аёллар орқасига тақиб юрадиган аркалық машҳурдир.
Манбалардан маълум бўлишича, илгарилари аркалық босма баҳялар, тошлар
билан безатилган. Қадимда бундай тақинчоқларни қизлар елкаларига тушиб
турган, ўрилган сочларига тақиб юрганлар. XX асрнинг биринчи чорагидан
бошлаб қирҳиз қиз–жувонлари аркалық тақмаганлар. Бошқирдлар аркалығи
– йўл–йўл матодан тикилган бўлиб, унга тангалар қадаб чиқилган. Қирғиз аёллари соч учларига осилчоқ осиб юрганлар. Шимолда яшайдиган қирғизларнинг қадимги шокилдалари: чач уштук ёки чач мончоқ (узунлиги 60см ва ундан ортиқ) бўлган, яна кумуш шокилда – чолпу урф бўлган. Чач мончоқ – соч мунчоғи учбурчак ёки фигурали пластинка шаклида, Иссиқкўл чолпулари эса катта–катта пластинкали, жимжимадор ёки силлиқ бўлган. Чолпулар юмалоқ, нақшин тангалардан иборат бўлиб,бундай шокилдалар – зеер деб аталган.XIX аср охирида чалпу ўрнини маржонлардан ишланган чач уштук эгаллайди. Бу турдаги тақинчоқлар қозоқларда шалпи, Қозон татарларида чўлпи ва бошқирдларда сулпы деб юритилган.
Зирак–исирғалар – иймек, кулол сойка ўзининг турли хилда ишланиши,
шаклларининг ҳар хиллиги билан ажралиб туради.Қадимда шимолий қирғизлар орасида мураккаб шаклдаги кўкрак осилчоқ тақинчоқлари тарқалган ва безакларининг ўзига хослиги билан ажралиб турган. Бу тақинчоқлар сойко желбюрооч, деб номланган. Унинг икки тури маълум: энг қадимгиси – сойко желбюрооч жуфт конуссимон шокилдалардан иборат; юқори қисми илгаксимон тақилмали бўлади.
Кўкрак тақинчоқларининг яна бир неча тури мавжуд: биринчисига
қизлар тақинчоғи, маржонлардан тизилган кўкрак тақинчоғи – ала ташак
киради. Кумушдан ишланган учбурчак ва тўртбурчак шаклдаги бойтумор
ҳам шу жумладандир. Бойтумор ичида фақат тақинчоқлар эмас, балки
"Қуръон" суралари ҳам сақланган. Бойтуморга орнамент–нақшлар чекилиб,
безак берилган. Бу турдаги тақинчоқларни Ўрта Осиёнинг қозоқ, ўзбек,
туркман, уйғур ва бошқа халқларида, ҳатто мўғулларда ҳам учратиш мумкин.
Билерек билагузуги эса маҳаллий усталар томонидан ишланиб, ҳозирги
давргача аёллар тақинчоғи сифатида хизмат қилиб келмоқда. Қирғиз
усталари яна топчу деган кумуш тугмаларни ҳам ясаганлар. Кумуш
тугмалар қиз–жувон либосларида безак ўрнида қўлланилган. Қирғизларда
карга тырмак номи билан машҳур уч япроқ мазмунидаги чизгилар урф
бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |