БОТАНИКА ШЎЪБАСИ
ИНТРОДУКЦИЯ
ШАРОИТИДА ПАВЛОНИЯ (PAULOWNIA SIEBOLD)
ДАРАХТИНИНГ БИОЭКОЛОГИЯСИ ВА ЎСИШ ДИНАМИКАСИ
Алламуротов Акмал Лола ўғли 2-курс магистр
Илмий раҳбар: Биология фанлари номзоди, доцент Бегматов Абдусамат
Маматқулович
.
Аннотация.
Илк марта Қумқўрғон тумани шароитида Павловния дарахтининг
гуллаш биологияси ва ўсиш кўрсаткичлари аниқланди. Интродукция шароитида
павловнияни истиқболли дарахт сифатида ўстириш мумкинлиги ўрганилди.
Калит сўз.
Павлония дарахти,
диплоид, энтомофилия,ўсиш динамикаси,
вертикал,
вегетация.
~ 291 ~
Дунёда аҳоли сонининг ошиши озиқ-овқат, қурилиш материаллари,
манзарали, кўп миқдорда кислород ажратадиган ўсимликлар хом ашёси хилма-
хиллигини кўпайтириш ҳамда улардан янги турдаги маҳсулотларни ишлаб
чиқишни тақозо этмоқда
.
Дарахтлар аждодларимизга бошпана, озиқ-овқат
манбаи, кийим-кечак ва ҳимоя воситаси сифатида беминнат хизмат қилиб келган
бу табиий ресурс бугун қурилиш ва полиграфия маҳсулоти, дори-дармон,
косметика, қўйингки, турмуш тарзимизнинг барча соҳасида хом ашё манбаидир.
Жанубий Ўзбекистонда ҳарорат жуда юқори даражага (+50) кўтарилиши,
ҳаво нисбий намлигининг кескин пасайиши (10% гача), атрофдаги аҳоли
яшайдиган манзилларда чанг тўзонларнинг тез-тез такрорланиб туриши Термиз
шаҳри иқлим шароитида кенг баргли ўсимликларни ўстирмасдан яшаш
қийинлигини кўрсатмоқда ва бу ҳолат муаммонинг долзарблигини белгилайди. Бу
эса манзарали ҳусусиятлари юқори бўлган, экиб ўстиришда қийинчилик
туғдирмайдиган ва тез ўсиши туфайли қисқа муддатда натижа кўрсатадиган янги
дарахтларни жорий қилишни талаб қилмоқда. Шундай дарахтлар жумласига
Павловния дарахти киради.
Павлония (
Paulownia siebold
)
–
диплоид ўсимлик бўлиб, Павлониядошлар
оиласига (Paulowniaceae) мансубдир.Павловния - дунёда тез ўсадиган чиройли
дарахт. бу ўсимликни энгил ёғочидан қутилар ва бошқалар буюмлар тайёрланади
ва уруғларидан техник мой олинади. Павловниянинг катта (0,5 м гача) юрак
шаклидаги барглари ва чиройли бинафша ёки пушти гуллари бор [1].
Paulownia Siebold
нинг баққуват илдизи чуқрликка (вертикал) ва енига
(горизонтал) ўсади. Пояси йилига 3-5 метргача ўсади.
Поя диаметри: 1,5-2 ёшли
дарахтнинг атрофи 8-14 см, 3-4 ёшли бола 20-24 см, катталар 80 см гача борадиган
шоҳ-шаббаси ёйиқ бўлиб ўсадиган дарахтдир. 100 йил атрофида яшайди.
Барглари йирик қуюқ соя беради. Павловния дарахтининг барглари шохларига
қарама-қарши жойлашган. Ҳаётнинг биринчи йилида дарахт катта толали
баргларга эга, диаметри 50-85 см га этади, юрак шаклидаги ёки тухум шаклида,
юмалоқ қиррали, тепаси ёрқин яшиллиги сезилади. Кузги баргларнинг ранги:
ўзгармайди, яшил рангдан тушади, кейин жигар рангга айланади.
Баҳорда баргидан олдин гулини чиқариб гуллайди, гули ёқимли хид
тарқатади. Гуллаш даврида Павловния оқ, пушти ёки бинафша катта (диаметри 6
см) гулли конуссимон ёки қўнғироқ шаклида. Интродукция шароитида Павловния
дарахт гулларининг энтомофилия йўли билан чангланади. Гуллаш даври охирида
майда қанотли уруғлардан иборат қути шаклидаги мевалар ҳосил бўлади ва
пишиб этилади. Мевалари ўлчами 10 мм гача бўлган узун, кўсакча мевадада
етилади. Уруғлари: капалак шаклида, узунлиги 2-7мм, тўрсимон, қанотли.
Павловния уруғлари узоқ вақт сақланганда, униш хусусиятини анча йўқотади.
1000 дона уруғ оғирлиги ўртача 0,32-0,37 г. Павловния уруғларининг узунлиги
4,8±0,22 мм, эни 2±0,2 мм, енгил, шамол ёрдамида тарқалади[2].
Фенологик кузатишлар натижасига кўра, Қумқўрғон тумани шароитида 3
ёшида Павлониянинг февралда куртаклар уйғониши ва ўсиши бошланди. апрель
ойи бошида ғунчалаш кузатилди. апрель ойи ўртасида гуллаши аниқланди.
Гуллаш бошланганидан5-6 кун ўтгач, ёппасига гуллаш даври бошланади. (1-
жадвал)
~ 292 ~
(1-жадвал)
Павлониянинг вегетация фазаларининг бошланиши ва давомийлиги
Йил
Ўсиш
даври
Ғунчалаш даври
Ўсишдан
ғунча-
лашгача
бўлган кун
Гуллаш даври
Гуллаш
нинг даво-
мийлиги,
кун
бошла-
ниши
Охири
бошла-
ниши
охири
2020
10 III
10 IV
15 IV
30
14 IV
24 IV
14
Павловниянинг илдиз қаламчаси Қумқўрғон туманига 17.03.2020 йил
ўтқазилди. Фенологик кузатишлар интродукция қилинган ўсимликларни
ўрганишда энг қулай ва самарали методлардан биридир.
Бу ернинг иқлим
шароитига анча мослашиб, яхши ўсаётганлигини кўриш мумкин. Ўтқазилган 12
та илдиз қаламчаларинг 10 таси кўкриб чиқди. Апрель ойидан вегетация (13.04.)
бошланди, май (10.05.) ойида 30 см га етганлиги кузатилди (1-расм).
1-
расм.
Павловния илдиз қаламчасинингсининг ўсиш динамикаси, см
Do'stlaringiz bilan baham: |