Iqtisodiyot nazaryasi fanidan nazorat ishi



Download 137,22 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/7
Sana28.06.2022
Hajmi137,22 Kb.
#712064
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
AYvm755agz1NdVPCYg3kzl-QxD0hWGIx

 Ўзбекистонда бозор 
ислоҳотларини амалга ошириш 
ва
унинг асосий йўналишлари. 


Иқтисодий муносабатлар ва ташкилий-бошқарув тузилмаларининг бир
туридан бутунлай бошқа янги турига ўтиш, иқтисодий ислоҳотлар
стратегиясини ишлаб чиқиш ва унинг асосий йўналишларини аниқлаб
олишни тақозо қилади. 
Иқтисодий 
ислоҳотлар 
– 
иқтисодиётда 
туб 
Каримов 
И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. Т.: Ўзбекистон, 1998. 332-333-бетлар.
Қаранг: И.А. Каримов. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт пировард 
мақсадимиз. Т.: Ўзбекистон, 2000, 15-
бет. 
ўзгаришларни амалга оширишга қаратилган иқтисодий чора-
тадбирлар мажмуи. 
Иқтисодий ислоҳотлардан кўзда тутилган мақсад мамлакат аҳолиси 
учун яшаш ва фаолият қилишнинг энг яхши шароитларини яратиш, уларнинг
маънавий - ахлоқий етуклигига эришиш, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий 
барқарорликни таъминлашдан иборат.
Ислоҳотларни амалга оширишдан олдин бозор иқтисодиётига ўтишнин
г назарий модели яратилди.
Бу моделда янги иқтисодиётга ўтишнинг умумий томонлари ва миллий
хусусиятлари назарда тутилади, ислоҳотларнинг асосий йўналишлари
белгиланади.
Республикада 
иқтисодий 
ислоҳотларни амалга 
оширишнинг
асосий йўналишлари 
қуйидагилардан иборат:
-мулкий муносабатларни ислоҳ қилиш;
- аграр ислоҳотлар;
- молия-кредит ва нарх-наво ислоҳоти;
- бошқариш 
тизимини 
ислоҳ 
қилиш 
ва бозор инфратузилмасини яратиш;
- ташқи иқтисодий алоқалар ислоҳоти;
- ижтимоий ислоҳотлар.
молия-кредит 
соҳасини 
ислоҳ 
қилиш
алоҳида ўрин тутади.


Молиявий муносабатларда давлат бюджети тақчиллигини камайтириб 
бориш, бюджетдан бериладиган дотациялар ва субсидияларни босқичма-
босқич қисқартириш, биринчи даражали, энг зарур умумдавлат эҳтиёжлари
учунгина бюджетдан маблағ ажратиш, иқтисодиётни ривожлантиришда 
инвестиция кредитларидан кенг фойдаланиш ислоҳотларнинг асосий 
йўналишлари ҳисобланади.
Иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг энг асосий муаммоларидан бири
нархларни эркинлаштиришдир. 
Нархларнинг эркин шаклланиши учун нархлар тизимини ислоҳ қилиш 
ҳам зарурдир. Дастлаб давлат харид нархларининг амал қилиш доираси 
қисқартирилади ва кейин ички нархлар жаҳон нархларига мувофиқлаштириб 
борилади. 
Шунингдек, нархларни
 
эркинлаштиришда айрим турдаги хомашё ва маҳсулот нархлари билан аҳоли
ва корхоналар даромадлари ўртасидаги тенгликка эришишга ҳаракат
қилинади.
Нархлар ислоҳоти бошлангандан 1994 йилгача ҳамма турдаги хомашё
ва маҳсулотлар бўйича эркин нархларга ўтилди, барча истеъмол моллари 
нархи устидан давлат назорати бекор қилинди. 
Ислоҳ 
қилишнинг дастлабки босқичида 
(1992 
йил) кенг 
доирадаги ишлаб чиқариш-техник воситаси бўлган маҳсулотлар, айрим 
турдаги 
халқ истеъмол 
моллари, 
бажарилган 
ишлар 
ва 
хизматларнинг келишилган нархлари ва тарифларга ўтилди. Аҳолини 
ҳимоялаш мақсадида чекланган доирадаги озиқ-овқат ва саноат товарлари 
нархларининг чегараси белгилаб қўйилди. 
Нархлар 
ислоҳотининг 
иккинчи 
босқичида
(1993 йил) келишилган улгуржи нархларни давлат томонидан тартибга 
солиш умуман тўхтатилди. Нархларни эркинлаштиришнинг учинчи 
босқичида (1994 йил октябрь-ноябрь) халқ истеъмол моллари асосий 
турларининг нархи эркин қўйиб юборилди. 
Шундай қилиб, иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг биринчи босқичи
нархларни тўлиқ эркинлаштириш билан тугади. 


Иқтисодий 
ислоҳотларни 
амалга 
ошириш
бошқаришнинг тегишли тизимини яратишни
 
талаб қилади. Шунга асосан 
республикада бутун иқтисодиётни, тармоқлар ва ҳудудларни бошқаришнинг 
энг мақбул ва ҳозирги даврга мос бўлган тузилмалари ишлаб чиқилди.
Кўплаб марказий иқтисодий органлар ва вазирликлар тугатилди (Давла
т режа қўмитаси, Давлат таъминот қўмитаси, Давлат нархлар қўмитаси,
Давлат агросаноат қўмитаси ва бошқа қўмита ҳамда вазирликлар) ёки 
уларнингфаолияти тубдан қайта қурилди. Фаолияти тугатилган маъмурий
аппаратлар 
ўрнига 
бозор
иқтисодиётига 
хос
янги бошқариш бўғинлари тузилди.
Бошқаришнинг маҳаллий даражасида (вилоят, туман, шаҳар) ижроия- 
бошқарув вазифаларини бажариш учун ҳокимликлар жорий қилинди. Қуйи
бўғин бошқарувида корхона ва ташкилотларга иқтисодий эркинлик берилиб,
улар янгича иш услубига ўтди.
Ислоҳ қилиш натижасида таркиб топган бошқарув тизими бозор
иқтисодиётига ўтиб бориш билан янада такомиллашиб ва ривожланиб
боради.


Хулоса 
Шундай қилиб, ислоҳотларнинг барча йўналишлари мавжуд 
иқтисодий тизимнинг изчиллик билан бозор иқтисодиётига ўсиб ўтишига қар
атилди. Бу ислоҳотлар Ўзбекистоннинг 
мустақиллигини 
иқтисодий жиҳатдан таъминлаш, уни иқтисодий жиҳатдан ривожланган ва ха
лқаро миқёсда обрўэътиборли мамлакатга айлантиришга хизмат қилди.
«Мамлакатимизда амалга 
оширилаётган 
бозор 
ислоҳотларини 
чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш жараёнлари кўплаб 
нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан муносиб баҳоланмоқда.
Мисол учун, ҳар йили дунёнинг 162 та мамлакати бўйича иқтисодий 
эркинлик индексини эълон қиладиган «Наследие» фонди халқаро рейтинг 
агентлигининг бу борадаги хулосаси эътиборга сазовор. Бу ташкилот 2000-
2007 йилларда Ўзбекистонда эркинлаштириш индекси 18 пунктга 
яхшиланиб, 53 фоизни ташкил қилганини эътироф этади. Ҳеч шубҳасиз, бу 
кўрсаткич миллий иқтисодиётимизни эркинлаштириш соҳасида сезиларли
даражада ривожланишга эришганимиздан далолат беради»



Download 137,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish