Bularning barchasi nafaqat ikki tomonlama daʼvoli masalalarni hal
qilish, balki butun regionning kun tartibidan oʻtkir nizoli potensialni olib
tashlash va siyosiy ishonch darajasini oshirishdan ham iborat.
Oʻzbekistonning Markaziy Osiyo mamlakatlari bilan siyosiy sohadagi oʻzaro
hamkorligi
faollashuvi
bilan
bir
qatorda
savdo-iqtisodiy,
transport-
kommunikatsiya, energetika va madaniy-insonparvarlik sohalarida yangi impuls
olindi.
Markaziy Osiyo mamlakatlari oʻrtasida savdo-iqtisodiy munosabatlarning
yaxshilanishi umuman mintaqaning investitsiyaviy jozibadorligini oshirishga
yordam berdi. Xususan, 2017-yil boshidan hozirgi vaqtgacha Oʻzbekiston va
region mamlakatlari oʻrtasida 300 tadan koʻproq shartnoma, shuningdek taxminan
75 mlrd. dollar summada shartnomatlar va bitimlar imzolangan.
Mintaqada ekologik, jumladan, suv-energetikaga bogʻliq masalalarni hal
qilishda oldinga siljishlar kuzatilmoqda. Toshkent Qambar-Ota va Rogʻun GESi
qurilishi loyihalarida oʻz ishtiroki imkoniyatini koʻrib chiqishga tayyor.
«Oʻzbekiston — Turkmaniston — Eron — Oʻmon» transport yoʻlagining muhim
uchastkasini amalga oshirishga start berildi, Amudaryo orqali "Turkmanobod —
Forob" temir yoʻl va avtomobil koʻpriklari ochildi. Ularning ishga tushirilishi
"Oʻzbekiston — Turkmaniston — Kaspiy dengizi — Janubiy Kavkaz" yoʻnalishi
boʻyicha Boku — Tbilisi — Kars hamda Gruziya, Turkiya, Ruminiya va boshqa
davlatlarning Qora dengiz portlariga chiqish yoʻllari bilan oraliq transport-
kommunikatsiya magistralini yaratish gʻoyasini amalga oshirish imkonini berdi.
Bundan tashqari, 20 yillik muzokaralardan soʻng Xitoy va Markaziy Osiyoni
Qirgʻiziston orqali bogʻlovchi temir yoʻl qurilishi boʻyicha jiddiy rivojlanishga
erishildi. Dastlabki baholarga koʻra, ushbu loyiha amalga oshirilganida yuklarni
28
yetkazib berish muddatlari 7-8 sutkaga qisqaradi, Sharqiy Osiyodan Yaqin Sharq
va Janubiy Yevropa mamlakatlariga yoʻl masofasi 900 km. ga qisqaradi.
Markaziy Osiyo davlatlari oʻrtasida madaniy-insonparvarlik sohasida yaqindan
hamkorlikni, doʻstona va yaqin qoʻshnichilik aloqalarini mustahkamlash va
kengaytirishga alohida eʼtibor qaratilmoqda.
Shu bilan birgalikda yaxshi tushunamizki, ushbu jarayon — oldindagi
manzilning faqat boshlanishi. Mintaqa mamlakatlari oʻrtasida toʻlaqonli
hamkorlikni toʻxtatib turgan hal qilinmagan masalalar majmui mavjud. Yuqorida
qayd etilganlardan xulosa chiqarib taʼkidlash mumkinki, Markaziy Osiyoda
tinchlik va barqarorlikni taʼminlash nafaqat mintaqa mamlakatlari manfaatlariga
javob beradi, balki uning qoʻshni regionlardagi xavfsizlikka taʼsiri nuqtayi
nazaridan butun Yevrosiyo qitʼasining barqaror rivojlanishiga ham koʻmaklashadi.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Oliy Majlis Senati va Qonunchilik
palatasiga Murojaatnomasi Oʻzbekistonning yaqin davr ichida rivojlanish ustuvor
yoʻnalishlarini yana bir marta belgilab berdi, bunda siyosiy, iqtisodiy va ijtimoiy
sohalardagi tub islohotlar bilan bir qatorda faol tashqi siyosatni amalga oshirish
nazarda tutilgan. Yangilangan Oʻzbekiston xorijiy sheriklarga mamlakatning
oʻzaro foydali hamkorlikka shayligi toʻgʻrisida aniq signal yubormoqda.
29
Xulosa.
Yuqoridagi ma’lumotlarni jamlab xulosa qiladigan bo’lsak:
Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети тўғрисида билдирилган бу
барча фикрлардан кўриниб турибдики, сиёсиy иқтисодга доир дарслик ва
бошқа китобларда ишлаб чиқариш жараёнида кишилар ўртасида содир
бўладиган муносабатларни ўрганишга алоҳида эътибор берилган бўлса,
«Экономикс»да ва Россияда бозор иқтисодиётига доир чиқарилган
дарсликларнинг кўпчилигида асосан кишиларнинг ресурсларга, моддиy ашё
ва буюмларга бўлган муносабатини, хатти – ҳаракатини ўрганишга,
чекланган иқтисодиy ресурслардан унумли фоyдаланишларига алоҳида эъбор
берилган.
Бизнинг фикримизча, иқтисодиёт назарияси фани масаланинг у
томонини ҳам, бу томонини ҳам четда қолдирмаслиги, масалага бир
томонлама ёндошувга yўл қўyмаслиги лозим. Чунки ҳар қандаy меҳнат, ҳар
қандаy ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, энг аввало, табиат ашёлари,
моддиy воситалар, пул маблағлари орқали амалга оширилади ва улардан
фоyдаланилади. Шунинг учун мавжуд ресурсларга, ишлаб чиқарилган товар
ва хизматларга, улардан унумли фоyдаланишга бўлган муносабат, ишлаб
чиқариш омилларининг ўзаро боғлиқлиги ва бир-бирига таъсирида
ўрганилиши лозим. Бошқа тарафдан, ҳеч қандаy меҳнат ёки ишлаб чиқариш
алоҳида олинган киши ёки гуруҳ томонидан, бошқалар билан алоқаларсиз,
муносабатларсиз амалга оширилмаyди. Улар ишлаб чиқариш ва хизмат
кўрсатиш жараёнида бир-бирлари билан албатта ўзаро муносабатда
бўладилар ва шу муносабатга қараб ҳаракат қиладилар, ўз хулқ-атворларини,
хатти-ҳаракатларини белгилаyдилар. Демак, иқтисодиёт назарияси фани шу
муносабатларнинг икки томонини қамраб олган бўлиши, уларни ўрганиши
лозим. Бундан ташқари мазкур муносабатлар, хатти-ҳаракатлар ишлаб
чиқариш жараёнининг ўзидагина эмас, балки такрор ишлаб чиқаришнинг
барча фазаларида ишлаб чиқариш, аyирбошлаш (сотиб олиш, сотиш),
30
тақсимлаш ва фоyдаланиш, яъни истеъмол қилиш жараёнларида ҳам содир
бўлади. Иқтисодиёт назарияси фанининг предметини аниқлашда шу нарсани
эсдан чиқармаслик керакки, иқтисодиётнинг кўпгина томонлари аниқ
иқтисодиy фанлар, яъни саноат иқтисодиёти, савдо иқтисодиёти,
агроиқтисодиёт ва агробизнес, иқтисодиy ахборот, микроиқтисодиёт,
макроиқтисодиёт, менежмент каби фанлар томонидан ўрганилади.
Иқтисодиётнинг аyрим томонлари эса молия, солиқ ва солиққа тортиш,
кредит, пул муомаласи, банк иши, божхона иши, статистика, эконометрика,
ташқи иқтисодиy алоқалар, бухгалтерия ҳисоби, хўжалик фаолияти таҳлили
каби фанларда ўрганилади.
Иқтисодиёт назарияси бу фанлар билан чамбарчас боғлиқ ҳолда мавжуд
бўлади, улардан аyрим аниқ томонларни олади ва ривожлантиради. Лекин
иқтисодиёт назарияси фани аниқ иқтисодиy фанларнинг назариy асоси, яъни
поyдевори ҳисобланади, уларга услубиy, назариy yўналиш беради. Уларнинг
ҳаммаси учун умумиy бўлган илмиy тушунчала рни, қонун-қоидаларни,
иқтисодиётнинг турли тармоқлари, соҳалари, томонлари ўртасидаги
алоқадорликни ва ўзаро таъсирни ўрганади ва аниқлаб беради.
Мана шуларни ҳисобга олиб, иқтисодиёт назарияси фанининг предмети -
иқтисодиy ресурслар чекланган шароитда жамиятнинг чексиз эҳтиёжларини
қондириш мақсадида моддиy неъматларни (ва хизматларни) ишлаб чиқариш,
тақсимлаш, аyирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнида вужудга келадиган
иқтисодиy муносабатларни, ижтимоиy хўжаликни самарали юритиш қонун–
қоидаларини ўрганишдан иборат, деб аyтиш мумкин.
Иқтисодиёт назарияси фани иқтисодиy муносабатларнинг турли шарт-
шароитларда, замон ва маконда шаклан ва мазмунан ўзгарувчанлигини,
уларни ифода этувчи илмиy тушунчалар, қонун-қоидаларнинг ҳам ўзгариб
туришини, уларнинг доимо ҳаракатда, ривожланишда бўлишини ўрганади.
Бундан ташқари, иқтисодиёт назарияси турли иқтисодиy воқеа – ҳодисалар ва
жараёнларнинг мазмуни ҳамда моҳиятини ўрганибгина қолмаy, уларнинг
ўзаро алоқадорлигини, бир-бирига таъсирини ҳам таҳлил қилади.
31
Иқтисодиёт назарияси ўрганиши лозим бўлган муҳим yўналишлардан
бири чекланган иқтисодиy ресурслардан унумли фоyдаланиш, ижтимоиy
хўжаликни самарали юритиш ва бошқариш, миллиy иқтисодиётни барқарор
ривожлантиришнинг омиллари, қонуниятлари ва yўлларини ўрганиш ва
кўрсатиб беришдан иборатдир. Бу эса фаннинг предмети, унинг мақсади ва
вазифаларида янада оyдинроқ кўринади.
Иқтисодиёт назарияси фанининг мақсади ва вазифасини икки
томонлама, яъни ҳам амалиy ва ҳам назариy томонларини тушунтириш
мумкин.
Амалиy иқтисодиётнинг асосиy мақсади иқтисодиy ўсишни таъминлаш
ва шу асосда ўсиб борувчи эҳтиёжларни қондира боришдан иборат. Унинг
вазифаси шу мақсаддан келиб чиқиб, чекланган турли хил ресурслардан
самарали фоyдаланиб, унинг ҳар бир бирлиги эвазига кўпроқ товарлар ишлаб
чиқариш ва хизматлар кўрсатишни таъминлаш, ҳар бир фаолият тури бўyича
харажатлар миқдори билан эришилган самара, яъни товар ва хизматлар
миқдорини таққослаш, ресурслардан унумлироқ фоyдаланиш yўлларини
топишдан иборатдир. «Заминимизда яшаётган одамларнинг муносиб ва
эркин, фаравон ҳаётини таъминлаш, ҳар бир киши ҳуқуқ ва имкониятларидан
тўлиқ фоyдаланиш учун барча зарур шароитларни яратиш-жамиятимизни
ислоҳ қилиш ва янгилаш паyтида олдимизга қўяётган ғоят муҳим
вазифалардандир»
1
. Бундан ташқари, иқтисодиёт назарияси аҳолини иш
билан таъминлаш, пулнинг қадрсизланиши олдини олиш, аҳолини ижтимоиy
ҳимоя қилиш yўлларини кўрсатиб бериши лозим. Иқтисодиёт назарияси фани
макроиқтисодиёт даражасида таҳлил қилиб, унинг соҳалари, кўрсаткичлари,
омиллари ўртасидаги боғланишларни, иқтисодиy ўсиш yўлларини аниқлаб
кўрсатади ва давлатнинг ички ва ташқи иқтисодиy сиёсатида илмиy асос
бўлиб хизмат қилади.
Иқтисодиёт назариясининг мақсади эса, энг аввало, илмиy билишдан
иборатдир. Шундан келиб чиқадики, иқтисодиy жараёнлар ва ҳодисаларни
1
Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш - давр талаби. Т-5. -Т.: «Њзбекистон», 1997. 179-бет.
32
кузатиш, улардаги шакл ва мазмун ўзгаришларини, ички боғланиш ва
алоқаларни, зиддиятларни, қонун-қоидаларни, тушунчаларни билиб, биринчи
навбатда, талабаларга, иқтисодчи мутахассисларга ва иқтисодиёт билан
қизиқувчи бошқа ходимларга ўргатишдан иборатдир.
Иқтисодиёт назариясининг биз қаyд қилган амалиy ва назариy томонлари
бир – бири билан чамбарчас боғлиқдир. Амалиy иқтисодиёт назариy билимга
эга бўлишни, у билан қуролланиш заруриятини тақозо этади. Назариy билим
эса олдиндан кўра билиш ва амалиy ҳаракат yўлини тўғри белгилаш имконини
беради.
Умуман олганда, иқтисодиёт назарияси фани иқтисодиy жараёнлар,
воқеа ва ҳодисалар сирини билишда илмиy қўлланмадир.
«Пировард мақсадимиз бўлган озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон
ҳаёт қуриш борасидаги интилишларимизда биз учун руҳиy-маънавиy куч
қувват манбаи, илмиy асос - бу миллиy ғоя, миллиy мафкурадир»
2
. Шу
ақидадан келиб чиқиб, иқтисодиёт назарияси фани «Кишиларда янгича
иқтисодиy фикрлашни шакллантириш, уларнинг дунёқарашини ўзгартириш»
3
вазифасини ҳам бажарадики, бу иқтисодиётни ислоҳ қилиш соҳасидаги
стратегик мақсадлардан бири бўлиб ҳисобланади. Президентимиз Ислом
Каримов таъкидлаб ўтганларидек: «Жамиятда ҳаётга, ўзгаришларга бефарқ
қараyдиган лоқаyд кимсалар бўлмаслиги керак. Бу тараққиётимизни орқага
суриб юборади. Инсон буюк, эзгу орзулар билан яшасин. Уни нафақат
мамлакат, балки жаҳонда рўy бераётган ҳодисалар қизиқтирсин. Дунё
қараши, онги чегараланиб бир қолипда қолмасин. Миллиy ғурур, истиқлол
мафкураси ғоялари унга доим ҳамроҳ бўлсин»
1
. Бу мақсадга эришиш учун
Иқтисодиёт назарияси фани Президентимиз И.А. Каримовнинг сўзлаган нутқ
ва маърузаларида, асарларида кўрсатиб берилган бозор иқтисодиётига ўтиш
даври принsипларини, ўтишнинг ўзига хос yўлини, ўзининг иқтисодиy
2
Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон µаёт - пировард маљсадимиз. Т.: «Њзбекистон», 2000.
463-бет.
3
Каримов И.А. «Њзбекистон буюк келажак сари». Т.: «Њзбекистон», 1999. 187-бет.
1
Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш - давр талаби. Т-5. -Т.: «Њзбекистон», 1997. 149-бет.
33
қонунларини, yўл-yўриқларини, Олиy Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси қабул
қилган қарорлар асосида мамлакатимиз олдида турган иқтисодиy муаммолар
ва вазифаларнинг чуқур таҳлилини, уни ечиш yўлларини ёритмоғи, ўтиш
даври иқтисодиётининг хусусиятлари, кўп укладли иқтисоднинг, турли
шаклдаги мулкчиликнинг вужудга келиш yўллари, усулларини кўрсатиб
бермоғи лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |