Iqtisodiyo



Download 94,39 Kb.
bet2/2
Sana15.04.2022
Hajmi94,39 Kb.
#552889
1   2
Bog'liq
1 Norov

70
62
60


50 48
42 41
40
75 Гаров талаб этиладиган кредитлар улуши, фоизда


36


30


20


10


0
Ривожланган давлатлар
Шарқий Европа ва Марказий Осиё
Хитой Чехия


Кредит олишга эҳтиёжи мавжуд инновацион лойиҳалар асосида фаолият ютитаётган корхоналар улуши, фоизда



1асм. Жаҳонда инновацион лойиҳалар асосида фаолият кўрсатадиган корхоналар даражасининг банк кредитларига бўлган талаби, фоизда
Манба: Жаҳон банки 2018 йилги маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.
МДҲ мамлакатларини мисол қилиб олганда Белоруссияда 2007 йилда "Инновацион ривожланиш давлат дастури"нинг қабул қилиниши билан илмий ишланмаларнинг тижоратлаштирилиши республикада инновацион фаолиятнинг

ривожланишига олиб келди. Мамлакат инновацион инфратузилмаси ушбу сохадаги маслаҳат хизматлари, ахборот ва ташкилий ёрдам кўрсатувчи 80 дан ортиқ компанияларни ташкил қилади. Турли технопарклар, иккита инновация маркази, ўн бирта технологиялар трансферти фирмалари, учта технологияларни узатиш халқаро марказлари ва бошқа инновацион инфратузилма ташкилотлари фаолият юритади.
Белоруссияда инновацияларни молиялаштириш асосан компаниялар ўз маблағларн ва айниқса бюджет маблағлари асосида амалга оширилади. Жами харажатларнинг деярли 70 %и банк кредитлари ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағи ҳаммаси бўлиб бир фоизни ҳам ташкил қилмайди. Бунга албатта инновациялар соҳасидаги инвестиция лойиҳаларииинг юқори рискли бўлиши ва қайтимнинг келиш эҳтимоли нисбатан пастроқ бўлиши сабабчидир. Шунинг учун Белоруссияда венчурли молиялаштиришни кенг кўламда ривожлантириш устида иш олиб борилмоқда (2-расм).
Ўз маблағлари



0%
17%
1%
14%


44%


24%
Бюджет маблағлари
Бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари


Хорижий инвесторлар маблағлари
Кредитлар ва қарзлар
Бошқа ташкилотлар инвестициялари

2асм. Белоруссия Республикасида инновацияларни молиялаштириш манбалари тузилмаси
Манба: Белоруссия Республикасида статистик тўплами, 2018
Шу ўринда, Ўзбекистондаги иқтисодий ривожланиш ҳолатларини таҳлил қиладиган бўлсак. 2019 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 511,8 трлн. сўмни ташкил қилди ва 2018 йил билан қиёслаганда 25,8 % ўсишга эришган. 2014-2019 йилларда, мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти ва тижорат банклари кредитларининг ҳажми ўсиш тенденциясига эга бўлган. Иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган кредит қўйилмалари ҳажми ўтган йилга нисбатан 2019 йилда 26,3 %га ошиб, 2020 йил
1 январь ҳолатига 211,5 трлн. сўмга етди, кредитларнинг ЯИМ нисбатан даражаси 41,3
%ни ташкил этди. Бундан қуйидаги хулосаларни қилиш мумкин, мамлакатда ҳақиқатан
бунёдкорлик ишлари кенг қулоч ёйиб, пулга талаб ошмоқда ва бу кредит билан таъминланиш даражаси ошиб бораётганлигидан далолат беради. Аммо

кредитларнинг ЯИМ нисбатан даражаси олдинги йилга нисбатан бор йўғи 0,1 фоизга ошганлиги, деярли ошмаганлиги бу мамлакатда реал секторга ажратилаётган кредитлар етарли даражада эмаслигини кўрсатиб турибди (1-жадвал).
Ўзбекистонда технология ва инновацион тизими технологик жараённи бугунги
кунда олдинги марраларда эмас, шунинг учун хориждан янги билимлар ва
технологияларнинг кириб келиши ва ўзлаштирилишига мухтожмиз. Хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва хориж технологияларини ўзлаштириш давлат инновация сиёсатининг асосий устуворликларидан биттаси бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон иқтисодиёти учун янгилик ҳисобланадиган мавжуд инновацияларни ўзлаштириш ва мослаштириш кўпроқ аҳамиятлидир.
Бугунги кунда корхоналарнинг ривожланиши, жумладан замонавий хизматлар кўрсатиши ва рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариши учун давлат томонидан
бир қанча ижобий ишлар олиб борилмоқда, ҳамда уларни қўллаб-қувватлатлаш ва молиявий ёрдам кўрсатишга катта эътибор берилмоқда.
1-жадвал
Ўзбекистонда ялпи ички махсулот ва тижорат банклари кредит қўйилмаларининг миқдори ва улуши

Кўрсаткичлар

2014 й

2015 й

2016 й

2017 й

2018 й

2019 й

Ялпи ички маҳсулот (трлн.сўм)

177,1,

210,1

242,4

302,5

406,6

511,8

Кредит қўйилмалари (трлн.сўм)

34,5

42,7

53,4

110,6

167,4

211,5

Ўзгариши
(фоиз)

19,5

20,3

22,0

36,6

41,2

41,3

Манба: https://stat.uz/uz/ ва http://cbu.uz/oz/ сайтлари маълумотлари асосида муаллиф
томонидан тайёрланди.
Мамлакатимизда инновацион корхоналарни молиявий таъминлаш тизими бўйича яхлит тасаввур ҳали шаклланмаган. Маблағи бор йирик корхоналар кичик инновация корхоналарининг лойиҳаларига қизиқиш билдирмаяптилар. Инноваторларнинг ўзлари ҳам кредит муддати кичиклиги, фоиз ставкаларининг юқорилиги ва гаров таъминотининг йўқлиги туфайли кредит маблағларини олмасликка ҳаракат қилади. Молиялаштиришнинг етишмаслиги - бу муаммонинг фақат бир томони, шунингдек, маблағларни қандай қилиб тақсимлашни ҳам билиш керак.
Аммо, 2017 йил қабул қилинган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
устувор йўналишларида иқтисодиётни инновацион йўл орқали ривожлантириш стратегияси белгилаб берилиши натижасида, тижорат банклари олдин рисклилик даражаси юқори ва ликвидлилиги паст деб ҳисоблаб юрган инновацион фаолият билан шуғулланадиган корхоналар билан ишлашдан манфаатдорлик даражаси ўзгарди. Банклар томонидан инновацион лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш зарурияти юзага келди.
Хулоса ва таклифлар
Инновацион лойиҳаларни молиялаштиришда тижорат банкларининг ролини ошириш бўйича умумлаштирилган қуйидаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди:
- 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Рсспубликасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган вазифаларга
мувофиқ республика иқтисодиётида инновацион ривожланиш жараёнларида тижорат банклари иштирокини кенгайтириш учун белгиланган вазифаларни янгидан аниқлаш;
- Республикадаги асосий тармоқларни модернизация қилишни, хусусан
инновацион аҳамиятдаги инвестиция лойиҳаларини банклар томонидан молиялаштиришда лойиҳавий молиялаштириш усулидан фойдаланиш кўламини
кенгайтириш учун банкларнинг ўзлик активлари ҳажмини ошириш;
- Тижорат банкларининг инвестицион лойихалар соҳасини аниқлаш, баҳолаш ва бошқаришнинг янги услубиятини ишлаб чиқиш;
- Тижорат банкларининг инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш
механизмини такомиллаштиришда асосий эътибор банклар томонидан инновацион лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш ва бунда нафақат сонли иқтисодий кўрсаткичлар билан баҳолаш, балки сифат жиҳатидан ҳам самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий қилиш йўлга қўйилса мақсадга мувофиқ бўларди.
Фойдаланилган адабиётлар


1. Мирзиeёв Ш.М. «Мамлакатни 2016 йилда ижтимoий ривoжланишининг аcocий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтиcoдий даcтурнинг энг муҳим уcтувoр йўналишлари»га бағишланган маъруза. Халқ cўзи, 2017 йил 16 январь. № 11 (6705);
2. Балабанов И.Л. «Инновационный менежмент» СПб.: Питер, 2001.– 120 с;
3. Борисов А.Б. «Большой экономический словарь» М.: Книжный мир, 2000. – 86
с;
4. Гимуш Р.И., Матмуродов Ф. М. «Инновация менежмент»: Иктисодиёт олий ўқув
юртлари учун ўқув қўл. - Т.: Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти, - Б.
10.2008. - 144 б;
5. Тошмуродова Б.Э., Жиянова Н. «Инновация фаолиятни молиявий рағбатлантириш». Ўқув қўлланма. – Т.: IQTISOD-MOLIYA, 2006.-110 б;
6. Попов Г. «О проблемах кризиса» 2009 года http: //www.uptp.ru /content
/Disp_Online.php?Num=l;
7. Р.Х. Карлибаева Инвестицияларни ташкил этиш ва молиялаштириш. Тошкент,
2011 йил, 14-б.


2/2020 ( 00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz




Download 94,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish