Iqtisodiy o'sish


Иқтисодий ўсишнинг интенсив тури



Download 154 Kb.
bet2/4
Sana21.02.2022
Hajmi154 Kb.
#6372
1   2   3   4
Иқтисодий ўсишнинг интенсив тури шароитида махсулот чиқариш миқёсларини кенгайтиришга ишлаб чиқариш омилларини сифат жихатидан такомиллаштириш: янада прогрессивроқ иш­лаб чиқариш воситаларини ва янги техникани қўллаш, ишчи кучи малакасини ошириши, шунингдек мавжуд ишлаб чиқариш потенциалидан яхшироқ фойдаланиш йўли билан эришилади. Интенсив йўл ишлаб чиқаришга жалб этилган ресурсларнинг хар бир бирлигидан олинадиган самаранинг, пировард махсулот миқдорининг ўсишида, махсулот сифатининг ошишида ўз ифодасини топади. Бунда махсулот ишлаб чиқаришни икки хисса ошириш учун мав­жуд корхонага тенг бўлган яна бир корхона қуришга хожат йўқ. Бу натижага ишлаб турган корхонапи реконструкция қилиш ва тех­ника билан қайта қуроллантириш, мавжуд ресурслардан яхишроқ фойдаланиш ҳисобига эришиш мумкин.
Реал хдётда экстенсив ва интенсив омиллар соф ҳолда, алоҳида-алоҳида мавжуд бўлмайди, балки муайян уйђунликда, бир-бири билан қўшилган тарзда бўлади. Шу сабабли устивор экстен­сив ва устивор интенсив иқтисодий ўсиш турлари таҳлил қилинади.
Иқтисодий ўсиш мураккаб ва кўп қиррали жараёндир. Шу сабабли уни баҳолаш учун қандайдир битта кўрсаткич кифоя қилмайди, муайян кўрсаткичлар тизими талаб қилинади. Бу кўрсаткичлар тизимида жисмоний ва қиймат ифодасидаги кўрсаткичлар фарқланади.
Иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари анча аниқ натижа беради, (чунки улар инфляция таъсирига берилмайди), лекин унверсал эмас (иқтисодий ўсиш суръатларини ҳисоблашда хар хил неъматлар ишлаб чиқаришни умумий кўрсаткичга келтириш қийин). Климат кўрсаткичлар кенг қўлланилади, аммо хар до­им хам уни инфляциядан тўлиқ «тозалаш» мумкин бўлавермайди. Шу сабабли иқтисодий ўсиш суръатлари қиёсий ёки доимий нархларда ҳисобланади.
Макроиқтисодий даражада иқтисодий ўсишпиш асосии қиймат кўрсаткичлари қуйидагалар ҳисобланади:

  • ЯММ (СММ) ёки миллий даромад хажмининг реал кўпайиши;

  • ЯММ (СММ) ёки миллий даромаднинг ахоли жон бош ҳисобига ўсиши;

  • ЯММ (СММ) ёки миллий даромаднинг иқтисодий ре­сурс ҳаражатлари бирлиги ҳисобига ортиши;

Иқтисодий ўсишни аниқлашда хар учала кўрсаткичдан ҳам фойдаланиш мумкин, лекин уларнинг аҳамияти турлича.
Масалан: агар диққат марказида иқтисодий потенциал муаммоси турка, биринчи кўрсаткичдан аниқлаш кўпроқ мос келади. Алохида мамлакат ва регионлардаги ахолини турмуш даражасини таққослашда, кўпроқ иккинчи кўрсаткичдан фойдаланилади. Иқтисодий самарадорликни бахолашда учинчи кўрсаткичга устиворлик берилади.
Одатда иқтисодий ўсиш % (фоиз) да ўсишнииг йиллик суръати сифатида аниқланади. Масалан, агар ўтган йили реал ЯММ 60 млр. сўмни ва жорий йилда 70 млр. сўмни ташкил қилган бўлса, ўсиш суръатини жорий йилдаги реал ЯММ хажмига бўлиш йўли билан аниқлаш мумкин. Бу ҳолда ўсиш суръати 16,6% ни (70/60*100) ташкил қилади.
Иқтисодий ўсишнинг алоҳида томопларнни характерловчи кўрсаткичлари хам мавжуд бўлиб, улардан асосийлари ишлаб чиқарувчи кучлар ривожланиш даражаси, мехнат унумдорлиги ва иш вақтини тежаш, шахсий даромад ва фойда массаси, мил­лий иқтисодиётнинг тармоқ тузилиши кабилар ҳисобланади.
Ишлаб чиқарувчи кучлар даражаси қуйидаги кўрсаткичлар билан характерланади:
а) ишлаб чиқариш воситаларииинг ривожланиш даражаси, яъни унинг унумдорлиги.
б) ходимнинг малакаси ва тайёргарлик даражаси.
в) ишлаб чиқаришнинг моддий ва шахсий омили ўртасидаги нисбат.
г) мехнат тақсимоти, ишлаб чиқаришнинг ташкил этилиши, ихтисослаштирилиши ва кооперацияси.
Иқтисодий ўсишнинг жахон амалиётида кенг қўлланиладиган бошқа кўрсаткичи иқтисодиётнинг тармоқ тузилиши ҳисобланади. У тармоқлар бўйича ҳисоблаб чиқилган ЯММ кўрсаткичи асосида тахлил қилинади. Бунда халқ хўжалигининг йирик сохалари, моддий ва номоддий ишлаб чиқариш тармоқлари ўртасидаги нисбат ҳам ўрганилади.

Download 154 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish