марказий шах,арларидан жалб этилади, натижада уларда туб
ахолига мансуб ишчилар озчиликни ташкил эгган эди.
Республикадаги мавжуд саноатнинг 90 %и кишлок; хужалик
хом ашёсини ишлашга ихтисослашган эди. Асосий эътибор пахта
билан
боглик сохаларнинг равнаки, яъни кишлок хужалик
машинасозлиги, кимёвий воситалар, аввало, минерал угитлар,
ирригация курилиши, металл, конструкциялар ишлаб чикишга, кон
саноати, рангли ва нодир металлар, олтингугурт, озокерит,
вольфрам, молибден, тошкумир, туз, графит казиб олишга
каратилган эди. Республика саноати собик Иттифокни хом ашё
карамлигидан халос этишга ёрдам берадиган йирик минтакага
айланади.
Жумладан, республиканинг олтин саноати бугун
Иттифокнинг тулов балансини мустахкамлаш учун катта-катта
маблагларни бериб турганлиги аник. Уша даврдан бошлабок
Узбекистон Иттифокнинг иктисодий мустакиллигига улкан хисса
кушди, уни чет эл хом ашёсига карамликдан куткарди. Бирок
Октябрь тунтаришидан олдин саноат ривожланишидаги асосий
тенденция, яъни асосан хом ашёни дастлабки кайта ишлаб
чикарувчи саноат ва енгил саноат корхоналарини ривожлантириш
сакланиб колинди. Шубхдсиз, республика саноатидаги тезкор
суръатлар ижобий х,одиса эди, айни пайтда, у
дехдонлар оммасини
талаш эвазига амалга оширилди, саноатни ривожлантириш эса бир
ёклама хусусият касб этди, иктисодиёт структурасидаги ишлаб
берувчи ва машинасозлик саноати сохдлари нидоятда паст
даражадалигича колаверди.
Узбекистоннинг кишлок хужалиги х,ам узига хос мураккаб
тараккиёт йулини босиб утди. Алохида гаъкидлаш лозимки, улка-
нинг кишлок хужалиги олдига мустабид рус чоризми хукмронлиги
даврида куйилган бош вазифа-кимматли саноат хом ашёлари-пахта,
пилла кабилар билан таъминлаш вазифаси Совет хокимияти
йилларида яна хдм катъийрок килиб кун тартибига куйилди. 1925-
1928 йилларда утказилган ер-су в исло^оти натижасида барча ер
ресурсларининг умумдавлат
монополиясига олиниши, ирригация-
мелиорация ишларини катъий ривожлантиришга интилиш собик
Иттифокнинг
пахта
мустакиллигини
таъминлашга
эришиш
йулидаги дастлабки кадамлар эдики, бу вазифани бажариш асосан
Узбекистон зиммасига юкланган эди. Шу тарика республикада
пахта яккахокимлиги жорий этилди. Бу жараён кишлок хужалигини
ёппасига жамоалаштириш сиёсати билан бирга олиб борилди.
142
www.ziyouz.com kutubxonasi
1929 йили ноябрда Сталиннинг “Букж бурилиш йили” мако-
ласи эълон килинган булиб, унда, аввалги ихтиёрийлик принципи
инкор этилиб, дехконларни зурлаш йули билан колхозларга жалб
этишга даъват этилади. Оммавий жамоалаштириш жараёнида
махаллий шароитлар, миллий психология,
урф-одатлар хисобга
олинмади. Боз устига, унинг суръатлари жадаллаштирилиб, баъзи
жойларда турар жой бинолари умумлаштирилиб юборилди, урта
х,ол ва, х,атто, камбагал хужаликлар х,ам мусодара килинди.
XX аср 30-йилларида улкада бошланган оммавий жамоа
лаштириш ва к;улок; хужаликларини тугатиш тугрисидаги ^укумат
дарорлари ва унга дойр амалга оширилган давлат сиёсати, бевосита
солик; тизими ва унинг таркибий тузилиши, уларни ундириб олиш,
давлат хазинасига тушириш кабиларда яккол намоён булган эди.
Советлар «кулоклар»га карши кураш, уларни чеклаб куйиш, сикиб
чикариш сиёсатини хдр хил карор ва конунлар кабул килиш оркдли
окламокчи буладилар. Хали куловдарни синф сифатида тугатиш
сари йул тутилмаган бир пайтда совет х,окимиятининг 1929
йилнинг 20 февралидаги «Кулок; хужаликларида мехнат тугриси
даги Кодексни куллаш тугрисида»,
21
майдаги «М ехнат конуни
Кодексини куллаш лозим булган кулок; хужаликлари белгилари
хакида»ги карорлари асосида жойларда, жумладан Узбекистонда
х,ам кулок килиш амалга оширилаётган эди. М азкур карорларда
беш хил белги буйича кулок хужалигини аниклаш курсатиб
утилади. Улар куйидагилар эди:
- сурункали ёлланма мехнатдан фойдаланганлар;
- тегирмони, мойжувози ва шунга ухшаш ишлаб чикариш
воситаларига эга булганлар;
- сурункали равишда кишлок хужалик воситаларини ижарага
бераётганлар, сурункали ёки мавсумий равишда мехнат куроллари,
иш хайвонлари ва биноларни ижарага бераётганлар;
- судхурлик, савдогарлик, воситачилик
билан шугулланиб
мехнатсиз даромад топаётганлар1.
1929 йили Урта Осиё республикаларида 29 минг, шундан
Узбекистонда 15500 та хужаликка уша белгилар буйича солик
тулаш мажбурияти юкланган. Бу мажбуриятни бажармаганларга
жазо чоралари кулланган. Бундайлар мулки махаллий советлар
Do'stlaringiz bilan baham: