«iqtisod-moliya»


Давлат бюджети харажатлари истиқболини



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/84
Sana22.02.2022
Hajmi2,29 Mb.
#84834
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   84
Bog'liq
davlat moliyasini boshqarish

 
10.5.Давлат бюджети харажатлари истиқболини 
белгилаш услубларини мукаммалаштириш 
йўналишлари 
 
Юқорида айтиб ўтганимиздек, мамлакатнинг давлат бюджети 
ва бюджет тизими, унинг айрим бўғинлари ўртасидаги ўзаро муно-
сабатларни ташкил қилишни, бюджет тизимига кирадиган бюд-
жетлар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини, бюджетлар таркиби ва 
тузилмасини, бюджет маблағларини шакллантириш ва сарфлаш-
даги тартиб-қоидалар ва бошқаларни белгилаб беради. Барча дара-
жадаги бюджетлар ягона бюджет таснифи даромадлар ва харажат-
ларни тасниф объектларига гуруҳловчи хос рақам (кодлар) бериш 
билан гуруҳлаш кўрсаткичлари доирасида прогнозлаштирилади, 
шакллантирилади ва ижро этилади. 
Бюджетнинг истиқбол режаларини белгилаш – давлатнинг мо-
лия сиёсати талабларига мувофиқлаштирилган молиявий режалаш-
тиришнинг муҳим таркибий қисмини ташкил қилади. Бундай режа-
лаштиришнинг иқтисодий вазифаси турли даражадаги бюджетлар 
ва бюджетдан ташқари жамғармаларини тузиш ва ижроси жараё-
нида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг умум-
миллий дастурлари асосида ялпи ички маҳсулот ва миллий даромад 
қийматини молиявий тизим бўғинлари ўртасида марказлашти-
рилган ҳолда режалаштиришдан иборатдир.
Бюджетни истиқбол режаларини белгилаш давомида молия 
мамлакатни ривожлантириш давлат дастурларининг асосий иқтисо-
дий ва сифат кўрсаткичларига ҳамда табиий, моддий, меҳнат, мо-
лия ресурсларидан самарали фойдаланиш захираларини топишга 
фаол таъсир кўрсатади. Бюджетни режалаштириш давлат ҳокимия-
ти ва бошқарув органлари томонидан амалга оширилади. 
Давлат бюджетини истиқбол режаларини белгилашнинг асосий 
тамойиллари қуйидагилардан иборат: 
бюджет масалаларини ягона ҳуқуқий нормалар билан тар-
тибга солиниши; 
бюджет маблағлари йўналишларининг аниқ манзили ва мақ-
садли характери; 
йиллик бюджетни режалаштиришнинг узлуксизлиги; 


232 
молиявий кўрсаткичларнинг (меъёрлар, солиқ ставкалари, 
сметалар) барқарорлиги; 
баланс усули. 
Бюджетни режалаштириш турли даражадаги бюджетларни ту-
зиш ва ижро этиш тартиби, унинг меъёрий-ҳуқуқий базаси ва таш-
килий асоси тарзида бюджет жараёнини, шунингдек, мамлакат 
бюджетини тузишнинг назарияси ва методологияси масалаларини 
ҳам ўз ичига олади. Бюджет бўйича прогнозлаштириш асослари 
мамлакат конституцияси ва қонунлари билан белгиланади. Бюджет 
жараёни бюджетни режалаштиришнинг асосий шакли сифатида ҳо-
кимият органларининг давлат бюджети ва унга кирадиган бюджет-
ларни тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш, уларнинг ижросини назо-
рат қилиш, шунингдек, уларнинг ижроси ҳақидаги ҳисоботларни 
тасдиқлаш бўйича қонун ҳужжатлари билан тартибга солинган фао-
лиятидан иборат. 
Бюджет жараёни бюджет фаолиятининг тўрт босқичини қамрайди: 
бюджет лойиҳасини тузиш; 
бюджетни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш; 
бюджетни ижро этиш ва унинг ижросини назорат қилиш; 
бюджет ижроси тўғрисида ҳисобот тайёрлаш ва уни тасдиқлаш. 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети 
лойиҳасини бюджет маблағлари олувчилар тақдим этган буюртма-
лари ва Давлат бюджетининг тузилмасига кирувчи бюджетлар 
лойиҳаларига мувофиқ тайёрлайди. 
Келгуси молия йилига мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳаси: 

бюджет таснифига мувофиқ акс эттириладиган Давлат бюдже-
ти даромадлари ва харажатларини; 

умумдавлат солиқларидан Қорақалпоғистон Республикаси 
бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларига ажратма-
лар нормативлари, шунингдек, мазкур бюджетларнинг даромадла-
ри, шу жумладан, бюджет дотациялари ва бюджет субвенциялари 
ҳамда харажатлари миқдорларини; 

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар бюджетларининг айланма касса маблағи меъёри 
миқдорларини; 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси захира жам-
ғармасининг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тош-
кент шаҳар бюджетлари захира жамғармаларининг назарда тутил-


233 
маган харажатларини қоплашга тегишли бюджет маблағлари йў-
налтирилиши мумкин бўлган доирадаги миқдорларини; 

Давлат бюджети тақчиллигининг энг юқори миқдори ва уни 
молиялаштириш манбаларини; 

Давлат ички ва ташқи қарзларининг, давлат томонидан бери-
ладиган кредитлар ҳамда кафолатли жамғарманинг энг юқори миқ-
дорини ўз ичига олади. 
Келгуси молия йилига мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳа-
сини тайёрлаш жараёнини мувофиқлаштиришни ва назорат қили-
нишини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси ёки 
унинг топшириғига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Бош вази-
ри амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва-
кил қилинган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, шунинг-
дек, тегишли ташкилотлар билан биргаликда қуйидагиларни ўз 
ичига олган бюджетнома лойиҳасини ишлаб чиқади ва 15-сентябр-
гача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади: 
 мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ўт-
ган йилги асосий якунлари ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантиришнинг жорий йилга якунларининг башорат баҳоси; 
 ўтган йилги Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисобот 
ва жорий йилги давлат бюджетининг кутилаётган ижроси баҳоси; 
 келгуси йилга мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳасини 
тузишда асос бўлган келгуси йилнинг асосий макроиқтисодий кўр-
саткичлари; 
 мамлакат бюджети ва солиқ сиёсатининг келгуси йилги асо-
сий йўналишлари лойиҳаси; 
 мамлакат бюджети ва солиқ сиёсатининг келгуси йилги асо-
сий йўналишларига шарҳлар; 
 давлат ички ва ташқи қарзлари ҳамда улар бўйича харажат-
лар ҳолати тўғрисида маълумотлар; 
 келгуси молия йилига мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳаси. 
Хулоса қилиб айтганда, бюджет истиқболини белгилаш жараё-
нининг асосий вазифаларига қуйидагилар киради: 

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish