VI. Қандай жавобгарлик чоралари кўрилиши мумкин? Корхона раҳбари инвентарлаш тўғри ва ўз вақтида ўтказилишини таъминлаш учун жавобгардир.
Бош бухгалтер тегишли бўлинмалар ва хизматлар раҳбарлари билан биргаликда инвентарлаш ўтказишнинг белгиланган қоидаларига риоя этилишини синчиклаб назорат қилиш лозим.
Диққат! Инвентарлаш ўтказилмаганлиги учун муайян санкциялар назарда тутилмаган. Бироқ МЖТКнинг 175-1-моддасига мувофиқ бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солиш кўринишидаги маъмурий жавобгарликка олиб келади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача жарима солинади.