Мобил алоsа воситалари ёрдамида интернетга уланиш. Интернет тармоғига нафаsат кабел ёки телефон линияси орsали симли уланиш мумкин, балки мобил алоқа воситалари ёрдамида симсиз уланиш ҳам мумкин.
Интернет тармоғига симсиз уланиш компьютер орқали ёки мобил телефоннинг ўзида амалга оширилади. Агар компьютер орқали Интернетга симсиз уланиш керак бўлса, у ҳолда компьютердан ташқари Интернет хизматларини такдим этувчи оператор ёки провайдернинг симсиз ишловчи модеми ёки худди шу вазифани бажарувчи мобил телефон аппарати зарур.
Агар мобил телефоннинг ўзида туриб Интернетга боғланиш ёки ундан фойдаланиш керак бўлса, у ҳолда Интернет хизматларини кўрсатувчи мобил операторнинг мижози бўлишингиз ва унда GPRS хизмати ёқилган бўлиши талаб қилинади. Мобил алоқа воситалари ёрдамида Интернетдан фойдаланилганда WAP технологияси интернетдан симсиз фойдаланиш имконини беради. Мобил алоқа тармоқларида сўровларни ва маълумотларни узатиш учун GPRS транспорт хизматидан фойдаланилади.
Модем тушунчаси ва унинг вазифаси.Модем модулятор демодулятор сўзларининг қисқартмаси ҳисобланади. Ушбу қурилманинг асосий вазифаси компьютердан олинган рақамли сигнални узатиш учун аналог шаклига айлантириш ва қабўл қилинган сигнални аналог шаклдан рақамли шаклга қайтариш ҳамда алоқа каналлари бўйлаб узатишдан иборат. Модем сигнални (ахборот) телекоммуникация каналлар бўйлаб узатишни таъминлайди. Модем ёрдамида интернетда оддий аналог телефон тармоғи орқали боғланиш мумкин. Бундай модемларнинг назарий жиҳатдан энг юқори фойдаланиш тезлиги 56 Кб/сек. ни ташкил этади.
Ўзбекистан Республикасидаги Интернет тармоғининг ривожланиши. Президентимизнинг Олий Мажлис палаталарининг 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” мавзусидаги маърузасида илгари сурилган энг муҳим устувор йўналишлар қаторида давлат ва жамият қурилиши тизимида ахборот- коммуникация технологияларини кенг қўллаш зарурлиги ҳам алоҳида кўрсатиб ўтилган.
Республикамизда миллий Интернет-сегментини ривожлантириш бўйича ишлар ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2002 йил 6 июндаги 200-сон қарори билан тасдиқданган “2002-2010 йилларда компьютерлаштириш ва ахборот- коммуникация технологияларини ривожлантириш дастури”га асосан амалга оширилмоқда.
Республика телекоммуникация тизимларини модернизация қилиш ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш натижасида мамлакатимиз аҳолисининг кенг қатламлари учун Интернет хизматларидан фойдаланиш борган-сари енгил бўлиб бормоқда. Ҳозирги вақтда 2020 йил 11 декабр ҳолатига Ўзбекистонда интернет хизматидан фойдаланувчилар сони — 22,1 миллиондан ошди. Шундан мобил интернет фойдаланувчилари сони — 19 миллионни ташкил этмоқда. Мамлакат бўйича аҳоли пунктларининг мобил алоқа билан қамраб олиниши даражаси 97 фоизни, мобил интернет қамрови эса 87 фоизни ташкил этди. Декабрь ойи бошида мактабларнинг 70% ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг 78% интернетга уланган.
Республикамизда АКТни ривожлантиришга бўлган катта эътибор туфайли Интернет тармоғида миллий ресурслар сони йилдан йилга ортмоқда. Ҳозирги кунда республикада .UZ домен зонасида иккинчи даражали домен номларини рўйхатга олиш бўйича 7 та регистраторлар фаолият курсатади: Tomas, Billur.com, Arsenal-D, Sarkor Telecom, ВСС, TV- Inform ва Simus.