International Journal of Intellectual and Cultural Heritage Volume: 2 Issue: 02


International Journal of Intellectual and Cultural Heritage



Download 496,21 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana07.01.2023
Hajmi496,21 Kb.
#898252
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
12550 1 9B22D45DEBC6D630BC764E74D08F8E46A9506B9B (1)

International Journal of Intellectual and Cultural Heritage 
Volume: 2 Issue: 02 | 2022 
ISSN: P – 2181-2306, E – 2181-2314 
http://ihm.iscience.uz/index.php/ijich 
40 
Харошидабегим деб ном қўйиб олинган аёл мазкур мажлисда ҳозир бўлармиш, овқатларни 
ўзи пиширармиш. Ҳар бир фосиқаю, осиябегим аёллар Харошидабегимдан табаррук деб, 
пиширилган унни юзларига суртиб, турли тилаклар тиларлар. Масалан, агар менинг эрим қози
ёки ҳоким бўлса, ёки сафардан қайтса, қорнимда бола пайдо бўлса, ёки қизимнинг қорнида 
бола пайдо бўлса, бир Биби Сешанба ўтказишни назр қиларман, дерлар. Бас, у ўша аҳд қилган 
нарсасига эришгандан кейин айтган назрини қилур. Ҳеч ким уларни бундан манъ қилмас. Яна 
бу мажлисларига балоғатга етмаган гўдак болаларни ҳам киритмасларки, Харошидабегим 
номаҳрамдан бола бўлса-да, қочармиш ва мажлисда ҳозир бўлмас эмиш. Бу қандай ҳамоқат 
бўлдики, бу аёлларнинг ҳар бири кўпинча эрларининг рухсатисиз бу бўлмағур мажлисга деб 
узундан узоқ йўллар босиб, қанча номаҳрамларга юзларини кўрсатиб келурлар. Балки бу 
мажлисга фоҳишалар ҳам келурлар... Мазкур бўлмағур ўтиришда уларнинг сўзларию 
гапларидан олам-олам гуноҳлар содир бўлурки, айримлари ҳатто куфрдир. Бу ишлардан 
ғаройиби шуки, уларнинг эрлари бу бўлмағур ўтиришга рози бўлурлар. Кўп мол, қанча ақча 
сарф қилурлар. Бундан ҳам ғаройиброғи, уламоларнинг айримлари аёлларимизнинг гапига 
кириб, бу бўлмағур ўтириш учун пул сарфларлар [15]. Бугунги кунда ҳам Бухоро вилоятининг 
кўпгина туманларида “Биби Сешанба” ва “Мушкулкушод” маросимлари тез-тез ўтказиб 
турилади. 
Учинчиси, хотинларнинг азадорликдаги расм-русмлари бўлиб, бу аза маросимлари халқ 
томонидан “йигирма”, “қирқ”, ва “йил” деб номланади. Бу одатларнинг махсус тартиблари 
бўлиб, уларни ҳеч ким ўзгартирмайди. Домла Икром бу расм-русмлар ислом динида мавжуд 
эмаслигини Қуръон оятлари орқали исботлаб, аёлларнинг бу ишларини қоралайди: “Бир неча 
ҳамоқатпеша тўпланиб олиб, турли-турли нолалар қилиб, кўкракларига уриб, йиғлайдилар. 
Бир бошқа аёл таъзияхонага келса, ўша нолаларни такрорлайдилар. Кўкракларига уриб 
йиғлашни ўзларича вожиб қилиб олганларидек, турли махсус таомларни ҳам шундай белгилаб 
олганларки, уларни ўзгартириб бўлмас. Бу таомлардан айримларини ўша жойда ейиш вожиб 
бўлса, айримларини ташқарига чиққач ейишлик вожиб бўлади. Таъзия очган айрим аёлларга 
муайян кунда газлама ва совун беришлик ҳам вожиб бўлади. Ва аёлларнинг бу ёмон 
қилиқлари эркакларга, балки уламою фузало, ҳокимларнинг ҳам барчаларига маъқулдирки, 
бирон киши уни бекор қилишни ўйламас. Аксинча, кўпчилик одамлар буларни керак деб 
билурлар ва кўп ақчалар сарфларлар” [16].
Тўртинчиси, зикри жаҳрия (баланд овозда зикр қилишлик) ҳақида бўлиб, Домла 
Икромнинг ёзишича, “айримлар уни фарз, айримлар вожиб, бошқалар суннат ё мустаҳаб”, деб 
ҳисоблаганлар. Аммо кейинги пайтларда масжидларда баланд овозда Қуръон оятларини зикр 
қилиш пул ишлаш мақсадида қилинаётганлигини асарда кўрсатиб ўтган: “Тоат деб ўйлаб унга 
амал қилаётганларнинг амали баъзи жойларда куфрдан узоқ эмас. Негаки, ўша тариқатга амал 
қилаётган зикр аҳллари хонақо шайхидан молиявий манфаат – маош олмасалар, зикрга 
бормаслар. Токим, жомаю дастор олмасалар, хурушу рақсу само қилиб суҳбатни 
қиздирмаслар. Суҳбатларининг қизиши оммага ҳужум қилиш шаҳарнинг катталарию аскарлар 
ва ҳоказоларидан гапириш билан бўлур” [17].
Бешинчиси, “Ёздаҳум” (“ўн биринчи”) хатмлари ҳақида бўлиб, унда Ғавс ал-аъзамнинг 
рамзий қабрини зиёрат қилиш пайтида содир бўладиган ишлар танқид қилинади. Бухорода ҳар 
ойнинг 11-куни Ғавс ал-аъзамнинг рамзий қабрини зиёрат қилиш, у ерда тўпланиб хатми 
Қуръон ва зикрлар қилиш одати мавжуд бўлиб, у “мажлиси ёздаҳум” деб аталган. Аммо 
кейинги пайтларда ойнинг 11-кунида айрим кишилар ўзлари билан турли танбур, дутор ва 
сеторга ўхшаш асбобларини олиб келиб бир жойда тўпланиб, эрталабгача ошиқона байтлар 
айтганлар. Ҳаммалари: “Алҳамдулиллаҳки, Пиридастгир хизматига келдик, билиб-билмай 
қилган гуноҳларимиздан покландик”, - деб такрорлаганлар. Домла Икром авлиёларга 



Download 496,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish