Мақсад – инсон фаолияти сўнгги натижасининг образи сифатида намоён бўлади ва эҳтиёжларини амалга оширилишидир.
Мотив – кишини фаолиятга ундайди ва унга мазмун бахш этади.
Иш–ҳаракатгалдаги битта оддий вазифани бажаришга қаратилган, нисбатан тугалланган фаолиятнинг таркиби.
Ташқи оламдаги нарсаларнинг ҳолатини ва хоссаларини ўзгартиришга қаратилган ҳаракатларни иш-ҳаракат (саъи-ҳаракат) деб юритилади.
Инсон фаолияти нарсаларни ўзлаштиришга йўналтирилган саъи – ҳаракатлардан ташқари:
а) тананинг фазовий ҳолати
б) қиёфанинг сақланиши (тик туриш, ўтириш)
в) жой алмашиш (юриш-югуриш)
г) алоқа воситалари саъи-ҳаракатлари қатнашади.
Одатда алоқа воситалари таркибига;
а) ифодали саъи– ҳаракат (имо-ишора, пантомимика),
б) маъноли ишора,
в) нутқий саъи– ҳаракатларни киритади.
Объектларнинг турлича эканлиги саъи–ҳаракатларнинг олдига ва мушак фаолияти тузилишига ҳар хил талабларни қўяди. Ушбу воқелик рус олимлари П.К.Анохин, Н.А. Бернштейн, Э.А.Асратянларнинг тадқиқотларида исботлаб берилган.
Саъи-ҳаракатларнинг назорат қилиш жараёни ва уларни бошқариш тескари алоқа тамойилига биноан рўёбга чиқади. Ушбу ҳодисани амалга ошиш имконияти қуйидаги омилларга бевосита боғлиқ ҳолда кечади: а) сезги аъзолари алоқа канали вазифасини бажарган тақдирда; б) улар ахборот манбаи сифатида ҳаракат ролини ўйнаганда; в) саъи–ҳаракатларни акс эттирувчи аломатлар бу жараёнда хабар етказувчи сифатида қатнашганида ва бошқалар.
Таъкидлаб ўтилган омиллар орқали амалга ошадиган тескари алоқанинг бундай шаклини (кўринишини) рус тадқиқотчиси П.К.Анохин тескари афферентация деб атаган. Афферентация(лотинча afforens келтирувчи деган маънони англатади) ташқи қўзғатувчилардан ҳамда ички органлардан ахборотни қабул қилувчи ҳиссий аъзолардан марказий нерв системасига келиб тушувчи нерв импульсларининг доимий оқимини билдиради.
Одамдаги мақсадга мувофиқ ҳаракатларнинг амалга оширилиши ва автоматлашуви малака деб айтилади. Ишнинг тузилиши шундай қисман автоматлашуви туфайли ўзгариш имконияти қуйидагидан иборат:
Ҳаракатларни ижро қилиш усулларининг ўзгариши.
Ишни бажаришда сенсор, яъни ҳиссий назорат усулларининг ўзгариши.
Малака фаолият таркибида ўзига хос ўрин тутади. Малака деб машқ қилиш жараёнида иш ҳаракатлар бажарилишининг автоматлашган усулларига айтилади.
Бирор фаолиятни амалга ошириш учун мавжуд билимлардан ва малакалардан фойдалана олиш к ў н и к м а дейилади.
Аввал ҳосил қилинган малакаларнинг янги малакаларга ижобий таъсири малакаларнинг кўчиши ёки малакалар индукцияси деб аталади. Масалан, математика дарсида ҳосил бўлган кўникмани, физикада қўллаш мумкин.
Фаолиятнинг яна бир қисми одат бўлиб, кўникма малакалардан ҳеч қандай самара ёки натижага эга эмаслиги билан ажралиб туради. Одатда одам томонидан беихтиёр, онгсиз тарзда муайян мақсадга йўналтирилмаган ҳолда амалга оширилади.