Интериоризация, мотив, малака, афферентация, акцептор, автоматизм, экстериоризация Фаолият



Download 86,5 Kb.
bet1/5
Sana24.02.2022
Hajmi86,5 Kb.
#206086
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2 мавзу


2-МАВЗУ: ФАОЛИЯТ ВА ШАХС

Таянч иборалар: интериоризация, мотив, малака, афферентация, акцептор, автоматизм, экстериоризация


Фаолият-англанган мақсад билан бошқариладиган ички (психик) ва ташқи (жисмоний) ҳаракатлар йиғиндисига айтилади.
Адабиётларда фаоллик ва ҳаракат тушунчалари ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлгани билан улар ўртасидаги айрим фарқли белгилар кузатилади.
Жумладан, фаолиятнинг мазмуни тўла-тўкис уни юзага келтирган табиий-биологик ва маънавий эҳтиёжлар билан шартлашмаганлиги туфайли унинг психологик механизми ҳам ўзгача негизда қурилиши мумкин.
Иккинчидан, фаолият муваффақиятини таъминлаш учун психик нарса ва ҳодисаларнинг хусусият объектив хоссаларни акс эттириши, қўйилган мақсадга эришиш йўл-йўриқларини аниқлаб бериш лозим.
Учинчидан, фаолият шахснинг хулқ-атворини мақсадга қаратилган ҳаракатларни руёбга чиқариш, юзага келган эҳтиёжларни ва ёрдамга муҳтожлиги, фаолликнинг имконини берадиган бошқаришни уддалаш лозим. Шунинг учун фаолиятни билиш жараёнларисиз, иродавий зўр беришсиз амалга ошириш жуда мушкул. Айнан иккала омил ўзаро узвий алоқага киргандагина яратувчанлик хусусиятини касб этади.
Объект (нарса) устида қилинадиган конкрет ишлар бу объектларнинг муҳим хусусиятлари устида қилинадиган операциялар билан, яъни идеал (психик) ишлар билан алмашинади. Бошқача қилиб айтганда, нарсалар билан жисмоний тарзда қилинадиган ишлар шу нарсаларнинг мазмуни билан алмашинади. Ташқи реал ишдан ички идеал ишга мана шундай ўтиш жараёнини интероризация деб юритилади (ички ишга айланади).
Интериоризация муаммоси рус олимлари Л.С.Виготский, А.Н.Леоньтев, П.Я.Гальперин ва уларнинг шогирдлари томонидан турли жабҳаларда тадқиқ қилинган.
Интериоризация орқали инсон психикаси муайян вақт оралиғида унинг идрок майдонида йўқ нарсаларнинг тимсоли (образи) дан фойдаланиш қурбига эга бўлади. Шу нарса маълумки бундай ўзгаришларнинг муҳим қуроли бўлиб, сўз ўзгариши воситаси сифатида нутқий фаолият хизмат қилади. Шунинг учун сўзларни тўғри ишлатишга одатланиш фавқулодда буюмларнинг муҳим хусусиятлари ҳақида ахборотдан фойдаланишнинг усулларини ўзлаштириш демакдир.
Маълумки, одамнинг ички дунёси пайдо бўлгандан сўнг ҳар бир нарсани, ҳар бир ҳаракатни олдиндан ичида ўйлаб сўнгра амалга оширади. Олдин ичида ўйлаб, сўнгра бевосита ташқи муносабатга ўтиши фаолиятнинг экстериоризацияси деб юритилади.
Инсон фаолияти жуда хилма–хилдир. Унга меҳнат, педагогик, бадий–ижод, илмий–тадқиқот фаолиятларини киритиш мумкин.
Барча фаолият турлари таркибида учта таркибий қисмни: мақсад–мотив–ҳаракатни ажратиш мумкиндир.

Download 86,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish