II БЎЛИМ. ИНТЕРФАОЛ МЕТОДЛАР ВА УЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ
“АЖУРЛИ АРРА” СТРАТЕГИЯСИ
“Ажурли арра” (французча “ажоур” – бир ёқдан иккинчи ёққа ўтган, икки томони очиқ) стратегияси ўқувчи (талаба)ларга яхлит муайян мавзуни бир нечта қисмларга ажратиш орқали моҳиятини ёритиш имкониятини яратади. Ушбу метод қўлланилганда ўқувчи (талаба)лар тайёр матнлар билан ишлайди.
Машғулотда стратегияни қўллаш қуйидаги тахлитда амалга оширилади:
Стратегияни қўллашда ўқувчи (талаба)ларнинг мавзуни пухта ўзлаштирганликлари, ўзлари эга бўлган билимларни бошқаларга етказиб бериш лаёқатига эга бўлишлари муҳим саналади.
“ Ажурли арра” стратегиясининг технологик модели қуйидагича:
“АКВАРИУМ” СТРАТЕГИЯСИ
Таълим жараёнида ушбу технологияни қўллашдан мақсад ўқувчи (талаба)ни маълум муаммо бўйича фикрлаш, ўз фикрини баён этиш, муаммони шерик (суҳбатдош) билан биргаликда муҳокама қилишга ўргатишдан иборат.
Стратегияни қўллашда қуйидаги ташкилий ҳаракатлар ташкил этилади:
Таълим жараёнида стратегияни қўллаш тартиби қуйидагича:
Изоҳ: “Таҳлилчилар”нинг асосий вазифаси савол юзасидан муҳокамани ташкил этиш, “Кузатувчилар”нинг асосий вазифаси эса 1-гуруҳ (“Таҳлилчилар”) фаолиятини кузатиб баҳолашдан иборат.
“АЖИЛ” (“АМАЛИЙ ЖАМОАВИЙ
ИЖОДИЙ ЛОЙИҲАЛАР”) СТРАТЕГИЯСИ
Технология ўқувчи (талаба)ларда ижодий фаолият малакаларини шаклантириш, жамоавий ижодий ишларни ташкил этиш кўникмаларини шаклллантириш, жамоавий ижодий лойиҳа (иш)ларнинг шакллари тўғрисидаги тушунчани ҳосил қилишга кўмаклашишга хизмат қилади.
Мазкур технологияни ўқув жараёнида “Жамоавий ижодий ишни ташкил этиш” мавзусидаги суҳбат ёки “Мен – жамоавий иш ташкилотчисиман” номли блиц-ўйин ўтказилгандан сўнг қўллаш мақсадга мувофиқдир.
С тратегияни қўллашда қуйидаги тахлитда иш кўрилади:
Шундан сўнг ўқувчи (талаба)лар кичик гуруҳларда ишлайди. Бу жараён қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
“АСАЛАРИ ГАЛАСИ” СТРАТЕГИЯСИ
“Асалари галаси” стратегияси ўрганилаётган мавзу бўйича танланган муаммонинг аудиторияда умумий ёки кичик гуруҳларда алоҳида таҳлил қилинишига ёрдам беради. Стратегияни қўллашда кичик гуруҳларга бериладиган топшириқлар бир хил ёки турлича бўлиши мумкин. Гуруҳларга берилган топшириқ муайян муддат ичида муҳокама қилиниб, натижа барчага маълум қилинади. Машғулот якунида масаланинг энг мақбул ечими танлаб олинади.
Машғулот жараёнида стратегияни қўллашда қуйидагича йўл тутилади:
“АҚЛИЙ ҲУЖУМ” СТРАТЕГИЯСИ
Стратегия ўқувчи (талаба)ларни мавзу хусусида кенг ва ҳар томонлама фикр юритиш, ўз тасаввурлари, ғояларидан ижобий фойдаланишга доир кўникма, малакаларни ҳосил қилишга рағбатлантиради. У ёрдамида ташкил этилган машғулотларда ихтиёрий муаммолар юзасидан бир неча оргинал (ўзига хос) ечимларни топиш имконияти туғилади. Стратегия мавзу доирасида маълум қарашларни аниқлаш, уларга муқобил ғояларни танлаш учун шароит яратади.
Уни самарали қўллашда қуйидаги қоидаларга амал қилиш лозим:
Машғулотда стратегияни қўллашда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:
“БАЛИҚ СКEЛЕТИ” ГРАФИК ОРГАНАЙЗЕРИ (ГО)
График органайзер ўқувчи (талаба)ларда мавзу юзасидан муайян масала моҳиятини тасвирлаш ва ечиш қобилиятини шакллантиради. Уни қўллашда ўқувчи (талаба)ларда мантиқий фикрлаш, мавзу моҳиятини ёритувчи таянч тушунча, маълумотларни муайян тизимга келтириш, уларни таҳлил қилиш кўникмалари ривожланади.
Ундан фойдаланиш қуйидагича амалга оширилади:
Ўқувчи (талаба)лар топшириқларни қуйидаги тасвир асосида бажаради:
“БАРЧА ОМИЛЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛ!” (БОҲО) МЕТОДИ
БОҲО – бу шахс эътиборини муайян омилларга қаратишга хизмат қилувчи метод саналиб, уни қўллашдан кўзланган мақсад шахс онгини ривожлантириш, тасаввурини кенгайтириш, тафаккурини бойитишдир.
Метод қанчалик аниқ мақсад асосида қўлланилса, унинг самарадорлиги шунча юқори бўлади. Агар ўқувчи (талаба) у ёки бу фикрни очиқ айтишга тортинса, у ҳолда методни қўллаш ҳеч қандай самара бермайди.
Машғулотлар жараёнида методдан фойдаланишда қуйидаги саволларга жавоб топган ҳолда мавзуни самарали ўзлаштириш имконини берадиган омилларнинг рўйхатини тузиб олиш мақсадга мувофиқдир:
“БАҲС-МУНОЗАРА” СТРАТЕГИЯСИ
Стратегия икки ёки ундан ортиқ шахслар томонидан муайян вақт оралиғи ва қатъий қоидаларга мувофиқ ташкил этиладиган оғзаки баҳс бўлиб, ўқувчи (талаба)ларда ўрганилаётган мавзу бўйича эркин, асосли фикрларни билдириш қобилиятларини шакллантиришга хизмат қилади. Ўқув машғулотларида баҳс-мунозарадан фойдаланишда мавзуга доир маълум масалалар ҳал қилинади.
Уни қўллашда қуйидаги тартибда иш кўрилади:
Изоҳ: 1) бир ўқувчи (талаба)га икки марта сўзга чиқишга рухсат этилмайди;
2) ўқитувчи (бошловчи) ўқувчи (талаба)ларнинг мавзудан четга чиқмасликларини қатъий назорат қилиб боради, борди-ю, шундай ҳолатлар содир этилса, сўзловчилар бу ҳақида огоҳлантирилади.
“БЕШИНЧИСИ (ОЛТИНЧИСИ, ЕТТИНЧИСИ, ...)
Do'stlaringiz bilan baham: |