Интеллектуал транспорт тизимиларида коммуникацион инфраструктура



Download 18,68 Kb.
bet1/2
Sana20.06.2022
Hajmi18,68 Kb.
#683395
  1   2
Bog'liq
13-маъруза


ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТРАНСПОРТ ТИЗИМИЛАРИДА КОММУНИКАЦИОН ИНФРАСТРУКТУРА
15.1. ИТТда коммуникациялар
15.2. Телекоммуникацион тармоқларнинг асосий тавсифи
15.1. ИТТда коммуникациялар
ИТТта коммуникациялар ахборотларни куйидаги кўринишда узатилишини таъминлайди:
– йўлларда ўрнатилган ускуналарга буйруқларни узатиш;
– транспорт, метеорологик ва экологик датчиклар маълумотлари;
– камералар ва SОS воситаларининг видео ва овоз сигналлари;– ускуналар холатини тавсифловчи маълумотлар;
– бошқариш марказлари ўртасидаги ахборотлар узатилиши. Транспорт тизимларида воситалар ва алоқа линиялари жуда муҳим ва қиммат хисобланади ва уларнинг фаолиятини таъминлашда транспорт мухандиси катта эътибор бериши лозим чунки улар интеллектуал транспорт тизимидан самарали фойдаланишда асосий ролни бажаради. Эътибор нафақат алоқа тизимларининг оптимал лойиҳасига қаратилади хаттоки куйидаги босқичдаги эксплуатацион харажатларга хам. Ахборотларни куйидаги асосий мезонлар бўйича ажратиш мумкин: – ахборотлар тизими маълумотларни узатиш интерфейси ва параметрларига хар хил талаблар қўйяди. Узатишдаги талаб қилинадиган тезлиги соатига бир битдан бошлаб суткасига Мбит/с гача бўлиши мумкин; – аналог каналидан оғзаки ахборотларни стандарт ўтказиш полосаси 300 - 3400 Гц ташкил этади. Транспорт тизимларида классик телефония каби овозни узатишда рақамли узатиш усулларига ўтиш кузатилмоқда; – тасвирларни узатишда юқори талаблар қўйилмоқда ва видеоахборотларни динамик ишлов бериш вазиятларида узатишнинг юқори тезлиги 5 Мбит/с гача етмоқда. Узатиш каналига узатиш усули минимал талабларни қўймоқда ва секин видеохабар (кадр) узатилиши қисқача ССTV деб номланади. Транспорт тизими доирасида ахборотлар сиқилган холда узатилади(JPЕG, MPЕG) ва уларни ўтказиш учун тор полоса етарли бўлади; – мультимедия узатиш. Узатишнинг ушбу усули кўпчилик холларда кенгполосали тармоқда узатиш дейилади. Алоқанинг бир каналида биргаликда овоз сигналлари, тасвирлар ва АTM, Fаst ЕTHЕRNЕT, Sоnеt тизимларининг ахборотлари узатилади.
«Телекоммуникация тармоғи» деб транспорт тармоқларини жамланмаси номланади ва у транспортнинг хар хил доираларида алоқага бўлган талабларни қондиради: телефон алоқаси, ахборотларни узатиш, мультимедиа сигналлари ва тасвирларни узатишни таъминлайди. Транспорт тизимларида илк бор ишлатилган конфигурацияда тармоқ чизмаси “юлдуз” деб номланади ва у хозирги кунларда хам мисол харакатни бошқариш марказини транспорт контроллерлари билан алоқасини таъминлашда ишлатилади. Ушбу конфигурация реал вақт доирасида ишни кафолатли таъминлайди. Локал масалаларнинг кўплиги марказлаштирилмаган узатиш тизимларига бўлган талабни оширди. Бундай вазиятда хар бир пункт ахборотларга ишлов берувчи ва бошқа узоқда жойлашган ускуналар билан алоқа олиб борувчи ягона ускуна билан ташкил этилган (хар бири билан кетма-кет алоқа). Ушбу холатда кабель симларига талаб ошади чунки бундай холатда ахборотларни узатиш тезлиги пасайяди лекин харажатлар камаяди. Телекоммуникацион тармоқларни лойиҳалаштирганда қарорларнинг устунлиги ва камчиликларини хисобга олиш лозим. Трассаларда ахборотларни химояланишини реал таъминлашнинг доимий равишда техник хизматларни кўрсатиш учун харажатлари катта маблағларни талаб этади. Ундан ташқари зарур бўлган махсус ўлчов приборларга ва етарли даражада эхтиёт қисмларига эга бўлиш лозим хамда телекоммуникацион аппаратлари учун захира ускуналарни тайёрлаш керак. Жамоат маълумотларни узатиш тармоғи ёрдамида амалга оширилган узатма оператор билан келишилган холда таъминланади. Транспорт тизимини фойдаланувчиси аппаратура ва ускуналардаги новацияларга эътибор бермаса хам бўлади, узатиш харажатлари жамоат тармоғи оператори томонидан тўланади. Телекоммуникацион тармоқларни лойиҳалаштиргандаахборотларни узатиш учун ажратилган линияларнинг аренда харажатларини хам хисобга олиш лозим.

Download 18,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish