II. Автомобиль йўлларининг техник инвентаризацияланиши ва паспортлаштирилиши лозим бўлган объектлари 7. Умумий фойдаланишдаги барча автомобиль йўллари ва уларга тегишли йўл иншоотлари: йўл элементлари, сунъий иншоотлар, йўл хизмати бинолари, инженерлик ускуналари ва йўлларни тартибга солиш элементлари, йўллар кўкаламзорлаштирилиши, йўл сервиси иншоотлари техник инвентаризацияланиши ҳамда паспортлаштирилиши лозим.
Техник инвентаризациялаш ҳар бир автойўл кесимида ўтказилади.
8. Ўзбекистон Республикасининг халқаро, давлат аҳамиятидаги ва маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўллари рўйхати “Автомобиль йўллари давлат кадастри объектлари классификатори”нинг 2-, 3-, 4-жадвалларига мувофиқ қабул қилинади.
III. Автомобиль йўллари объектларини техник инвентаризациялаш ва паспортлаштириш ишларининг таркиби, мазмуни ҳамда уларни бажариш тартиби 9. Автомобиль йўллари объектларини техник инвентаризациялаш ва паспортлаштиришда бажариладиган ишларнинг таркиби ҳамда мазмуни уларни бажариш мақсадлари билан белгиланади. Техник инвентаризациялашда ишларнинг қўйилган мақсадлардан қатъий назар бажариш учун мажбурий бўлган маълум турлари мавжуд: мулкдорни (эгалик қилувчини, фойдаланувчини) ҳужжат асосида аниқлаш, объектларнинг геометрик параметрларини назорат қилиш, автомобиль йўллари объектлари эгаллаган ер участкаларининг чегараларини белгилаш, автомобиль йўллари объектларининг ҳақиқатдаги техник ҳолатини аниқлаш.
10. Мақсадларга қараб, автомобиль йўллари объектларини техник инвентаризациялаш ва паспортлаштиришнинг қуйидаги турлари ўтказилади: бирламчи, такрорий ва жорий.
11. Бирламчи техник инвентаризациялаш ва паспортлаштириш автомобиль йўлларининг янгидан қурилган ҳамда эксплуатацияга киритилган объектларида, шунингдек автомобиль йўлларининг белгиланган тартибда тузилган техник паспортларга эга бўлмаган мавжуд объектларида ўтказилади.
12. Автомобиль йўлларининг илгари паспортлаштирилган объектларини такрорий техник инвентаризациялаш ва паспортлаштириш уларни натижада автомобиль йўли объектининг параметрларида сезиларли ўзгаришлар содир бўлган, хусусан автомобиль йўлининг техник савияси кўтарилган ва ҳ.к.лар юз бўлган реконструкция ҳамда таъмирлаш ишлари тугагандан сўнг ўтказилади.
13. Жорий техник инвентаризациялаш ва паспортлаштириш йиллик жорий ишларнинг ҳамда мавжуд техник паспорт ахборотини таҳлил қилиш натижалари бўйича ҳар йили, автомобиль йўли объекти параметрлари айрим ўзгарувчиларининг ўзгарганлигини асослаган ҳолда ўтказилади.
14. Автомобиль йўлларининг янгидан қурилган (реконструкция қилинган) объектларини техник инвентаризациялаш ва паспортлаштириш улар эксплуатацияга топширилган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай ўтказилаи.
15. Автомобиль йўллари объектларини техник инвентаризациялаш ва паспортлаштириш ишларининг таркиби, мазмуни ҳамда уларни бажариш тартиби МКН 1-07 “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини техник ҳисобга олиш ва паспортлаштириш бўйича йўриқнома” билан белгиланган.
16. Техник инвентаризациялаш натижалари автомобиль йўлларининг техник паспортларига ва кадастр йиғма жилдларига киритилади.
17. Техник инвентаризациялаш ва паспортлаштириш натижалари бўйича тузилган техник ҳужжатлар қоғозли воситалар баробарида магнитли ахборот ташиш воситаларида ҳам тузилади. Қоғозли ва магнитли ахборот ташиш воситаларидаги маълумотларнинг ўзаро номувофиқлиги аниқланган ҳолларда, қоғозли воситалардаги маълумотлар устунликка эга бўлади.
19. Автомобиль йўллари объектларини техник инвентаризациялаш ва паспортлаштириш шакллари, уларни тўлдириш ҳамда расмийлаштириш тартиби, шунингдек ишларнинг сифатини назорат қилиш ва материалларини топшириш тартиби МКН 1-07 “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини техник ҳисобга олиш ва паспортлаштириш бўйича йўриқнома” ҳамда МШН 05-2005 “Автомобиль йўлларининг ҳолатини диагностикалаш ва баҳолаш қоидалари” билан белгиланган.