Автомобиль йўллари давлат кадастри объектларини техник инвентаризизациялаш ва паспортлаштириш бўйича
кўрсатмалар
Ушбу Кўрсатмалар Ўзбекистон Республикасининг “Давлат кадастрлари тўғрисида”ги, “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги “Айрим давлат кадастрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 152-сонли қарорига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ автомобиль йўллари давлат кадастрини (АЙДК) юритиш мақсадида автомобиль йўллари объектларини техник инвентаризациялаш ва паспортлаштириш ишларини ўтказиш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Кўрсатмалар қуйидагиларни белгилайди:
автомобиль йўлларининг техник инвентаризацияланиши ва паспортлаштирилиши лозим бўлган объектлари;
автомобиль йўлларини техник инвентаризациялаш ва паспортлаштириш ишларининг таркиби, мазмуни ҳамда уларни бажариш тартиби;
бошқа зарурий норматив қоидалар ва талаблар.
3. Автомобиль йўлларини АЙДКни яратиш ва юритишни таъминлаш мақсадида техник инвентаризациялаш ва паспортлаштиришнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
автомобиль йўллари объектлари эгаллаган ер участкаларининг чегараларини, майдонларини ва ҳуқуқий ҳолатини аниқлаш (тиклаш);
автомобиль йўллари объектларининг мавжудлиги ва техник ҳолати тўғрисидаги АЙДКни юртиш учун зарур бўлган маълумотларни тўплаш;
автомобиль йўллари объектлари бўйича техник паспортлар ва бошқа техник ва кадастр ҳужжатларини тузиш;
АЙДК маълумотлари мунтазам янгилаб борилишини таъминлаш.
4. Автомобиль йўллари объектларини техник инвентаризациялаш ва паспортлаштириш ишларини ўтказиш натижасида олинган маълумотлардан қуйидаги ҳолларда фойдаланилади:
автомобиль йўллари объектларини кадастр ҳисобига олиш, шу жумладан картографик ҳисобига олиш ишларини юритишда, АЙДК кадастр ҳужжатларини тузишда;
маълумотлар базаларини замонавий маълумотлар даражасида доимий тутиш мақсадида АЙДК ААТни яратиш ва юритишда;
автомобиль йўллари объектларининг ҳақиқий техник ҳолати ва қиймат баҳосини аниқлаш учун;
янги автомобиль йўлларини янги ажратилган, иморатлари бўлган ер минтақалари билан режалаштиришда;
автомобиль йўллари объектларини эксплуатацияга топширишда эксплуатацияга қабул қилинадиган автомобиль йўллари объектларининг ҳолати тўғрисида тўлақонли маълумотларга эга бўлиш мақсадида;
табиий офат ва техноген авариялар ҳамда ҳалокатлар оқибатларини аниқлаш билан боғлиқ текширишларда автомобиль йўллари объектларининг ва уларнинг конструктив элементларининг сақланганлиги ёки шкастланиши (зарар кўриши) даражаси тўғрисида муайян маълумотларга эга бўлиш учун, тиклаш ишлари лойиҳаларини тузиш учун кўрилган зарар ҳажмини аниқлаш мақсадида;
мавжуд автомобиль йўллари объектларини режавий текширишларда уларнинг ҳақиқий жисмоний эскиришини ва юк кўтарувчи элементларининг техник ҳолатини аниқлаш учун, уларни реконструкция қилиш ёки таъмирлаш масалаларини ечишда;
автомобиль йўллари объектларини уларнинг лойиҳалашнинг ўзгарган (қайта киритилган) нормалари талабларига мувофиқлигини аниқлаш масаласида режавий текширишларда;
статистик ҳисобот ва бошқа мақсадларда.
5. Автомобиль йўллари объектларини техник инвентаризациялаш ва паспортлаштириш ишлари “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компаниясининг Кадастр хизмати, унинг ҳудудий бўлинмалари, “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компанияси тасарруфидаги йўл хўжалиги корхоналари томонидан, заруратга кўра илмий-тадқиқот, лойиҳа-қидирув ҳамда бошқа ихтисослаштирилган ташкилотларни жалб қилган ҳолда ташкил қилинади ва бажарилади.
6. Автомобиль йўллари объектларини техник инвентаризациялаш ва паспортлаштириш ишларини молиялаштириш йўлларни ва йўл иншоотларини таъминлаш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |