КИРИШ
Ќурилишда ишлатилаётган материалларнинг энг аввало асосий физик хоссалари билан танишиб чиќиш зарур. Шундагина улардан ќурилиш буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиќаришда самарали ва тежамли фойдаланиш мумкин.
Материалларнинг асосий хоссалари Давлат стандарти, яъни ДАСТ талабалари бўйича аниќланади. Давлат Стандартлари талабларига ќатъий риоя ќилиш ћар бир корхона, муассаса ва лабораториялар учун мажбурийдир.
Материалларнинг асосий хоссаларига зичлик, ѓоваклик, сувга ва иссиќликга муносабат ва бошќалар киради. Бу хоссаларни билмасдан туриб, ќурилиш материалларидан оќилона фойдаланиш мумкин эмас.
Ќурилиш материалларининг асосий хоссаларини ўрганиш орќали назарий билимларни чуќур эгаллаш, материалларга ќўйилган техник талаблар моћиятини аниќлаш ва уларни ќурилишда ќаерларда ва ќандай шароитларда ишлатиш ќулайлигини билиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |