«Ёллаш тўғрисидаги шартнома» атамаси ёлланма ходим ва иш берувчининг ўзаро ҳамкорлиги моделидан келиб чиқиб, унда шу нарса назарда тутиладики, ёлланма ходим – хатарга қарши, иш берувчи эса хатарга нисбатан бетараф.
Ёллаш тўғрисидаги шартнома – хатарга бетараф бўлган шахс ва хатарга қарши шахс ўртасидаги келажакда шартноманинг бажарилиши жараёнида амалга оширилиши мумкин бўлган вазифалар доирасини белгилаб берувчи келишув. Бунда хатарга қарши шахс хатарга бетараф бўлган шахсга ўз ҳаракатлари устидан назорат қилиш ҳуқуқини топширади.
Сотиш тўғрисидаги шартнома – бир хил даражада хатарга бетараф бўлган шахслар ўртасидаги келажакда шартноманинг бажарилиши жараёнида амалга ошириладиган вазифалар доирасини белгилаб берувчи келишув.
Сотиш тўғрисидаги шартнома фақат унинг иккала томони ҳам хатарга нисбатан бетараф бўлиб, кутилаётган воқеалар содир бўлмаслиги ва шартномада қайд этилган вазифалар юзага келадиган вазиятга мос бўлмаган эҳтимолликка кўнишга тайёр бўлган тақдирда тузилиши мумкин.
Шахс томонидан фаолиятнинг шартномада белгиланган соҳалардаги ўз ҳаракатлари устидан назоратнинг топширилиши ҳукмронлик муносабатларининг асосида ётади. Ҳукумронлик муносабатлари бир неча хилда бўлади:
оддий, унинг доирасида назорат айнан унга назорат қилиш ҳуқуқи топширилган шахс томонидан амалга оширилади;
мураккаб, бунда унга назорат қилиш ҳуқуқи топшириладиган шахс бир вақтнинг ўзида ушбу ҳуқуқни учинчи шахсларга топшириш ҳуқуқини ҳам қўлга киритади;
песонафикацияланган, унда назорат қилиш муайян шахсга топширилади;
позицион, у назоратнинг муайян шахсга эмас, балки жамиятнинг институционал таркибида (давлат аппаратида, фирманинг ички тузилишида ва ҳ.к.) муайян мавқега эга бўлган шахсга топширилишини назарда тутади.
3. Шартномаларнинг хиллари
Энди ёллаш тўғрисидаги шартнома билан сотиш тўғрисидаги шартномани ўзаро таққослаган ҳолда, бевосита шартнома таркибини муҳокама қилишга киришамиз. Шартноманинг учта базавий хили маълум – классик, имплицит ва неоклассик.
Классик шартнома, унда ўзаро ҳамкорликнинг барча шартлари аниқ ва тўла-тўкис белгиланган, сотиш тўғрисидаги шартномадан ҳосил бўлган шартнома.
Имплицит (бундан «имплицит», яъни охиригача келишилмаган шартнома атамаси келиб чиққан) шартнома эса, аксинча, ўзаро ҳамкорликнинг аниқ белгиланишини истисно этади, шартнома томонлари шартноманинг амалга оширилиши жараёнида уларнинг тафсирланишини назарда тутади. Бундай шартнома ёллаш тўғрисидаги шартномадан ҳосил қилинган. Неоклассик ёки гибрид, «муносабатли» шартнома ўзида ҳам ёллаш тўғрисидаги шартноманинг, ҳам сотиш тўғрисидаги шартноманинг унсурларини бирлаштиради ва томонларга кутилмаган ҳолатлар содир бўлганида унинг ҳарфларига амал қилмаслик имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |