Пайванд уланишлардаги юзаки нуқсонлар меъёрлари
2.1. жадвал
|
Нуқсон
|
Йўл қўйиладиган максимал ўлчам, mm
|
Нуқсонлар сони
|
Бириктирма чокнинг ташқари томондан қабариб чиқиши
|
Пайванд тури ва уланиш типидан келиб чиқиб, меъёрий ҳужжатлар ёки конструкторлик ҳужжатларида белгиланади
| |
Валиклар оралиғидаги чўкма (чуқурлик) ва чок юзасининг ғадирлиги
|
0,12 ЎК* + 0,6, бироқ 2,5 дан ортиқ эмас
| |
Битталик уланишлар
|
0,12 ЎК* +0,2, бироқ 2,5 дан ортиқ эмас
|
ЎК 2 дан 10 гача бўлганда –0,2 ЎК +3
ЎК 10 дан юқори 20 гача бўлганда –0,1 ЎК +4
ЎК 20 дан юқори бўлганда –0,05
ЎК +5, бироқ 8 дан ортиқ эмас
|
Қувурларни подкладкасиз ҳалқалар билан бир томонлама пайвандлашда чок илдизининг қавариб чиқиши
|
Дички 25 уланишгача –1,5
Дички 25 дан юқори 150 уланишгача –2,0
Дички 150 дан юқори 2,5
| |
Қувурларни подкладкасиз ҳалқалар билан бир томонлама пайвандлашда чок илдизининг букилиши
|
0,12 ЎК +0,4, бироқ 1,6 дан ортиқ эмас
| |
* ЎК — 3 бандда кўрсатилган ўлчам кўрсаткичлари.
3. Капилляр назорат
8. Пайванд уланишларини индикатор излари бўйича назорат қилишда узайтирилган ва бир нечталик индикатор изларига йўл қўйилмайди. Битталик айланма индикатор изларининг сони битталик уланишлар учун 2.1 жадвалда белгиланган меъёрлардан ошмаслиги зарур, ҳар бир индикатор изининг энг катта ўлчами эса, ушбу меъёрларнинг уч баробаридан ошмаслиги зарур.
9. 8 бандга мувофиқ аниқланган нуқсонларни, уларнинг реактивлари бартараф қилингандан кейинги ҳақиқий кўрсаткичлари бўйича баҳолашга йўл қўйилади. Бунда 6 банд талабларига ва 2.1 жадвалда кўрсатилган маълумотларга риоя этилиши зарур. Ушбу баҳолаш натижалари якуний ҳисобланади.
4. Магниткукунли назорат
10. Магниткукунли назоратда сифатни баҳолаш меъёрлари визуал назорат учун белгиланган меъёрларга мувофиқ келиши зарур (6 банд ва 2.1 жадвал).
11. 4 бандга мувофиқ аниқланган нуқсонларни эмульсия ёки кукун бартараф қилингандан кейинги ҳақиқий ўлчамларига мувофиқ баҳоланишига йўл қўйилади. Ушбу баҳолаш натижалари якуний ҳисобланади.
5. Радиографик назорат
12. Пайванд уланишларининг сифати радиографик суратларда дарзлар, пайвандланмасдан қолган жойлари (меъёрий ҳужжатларда кўзда тутилган ҳоллардан ташқари), куйган жойлари, ўсимталар, чок илдизининг йўл қўйиб бўлмайдиган даражадаги қабариқлари ва букилишлари кўринмаган ҳолларда (2.1 жадвал), битталик уланишнинг келтирилган сони ва умумий майдони ҳамда йиғмалари 5.1 жадвалда ва меъёрий ҳужжатларда белгиланган меъёрлардан ошмаган ҳолларда қониқарли ҳисобланади.
Суратлар сезгирлиги даражаси меъёрий ҳужжатларда белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |