Инсонни психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш


“Чўпон-подшоҳ” ҳақидаги қисса



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/8
Sana25.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#258262
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
TRENING UCHUN HIKOYALAR

“Чўпон-подшоҳ” ҳақидаги қисса. 
 
Қадим замонда бир подшоҳ бўлган экан. Унинг ҳеч нимадан 
камчилиги бўлмай, бахтли ҳаёт кечирар экан. Бир куни бу подшоҳ 
мамлакатида қўрғоқчилик бошланибди. Натижада очарчилик юзага келибди. 
Бундай фойдаланган қўшни мамлакатнинг подшоҳи шаҳарни босиб олибди 
ва подшоҳнинг яқинларини қатл этибди. Подшоҳнинг ўзи базўр қочиб
қутулибди. У ёшликда бирга ўсган бошқа бир подшоҳнинг мамлакати томон 
йўл олибди. Йўлда уни қароқчилар тутиб олиб, қул қилиб сотиб 
юборишибди. 
Уч йил қул бўлиб, меҳнат қилган подшоҳ охири қочиб дўстининг 
юртига келибди. Лекин уни дўстининг ҳузурига киритишмабди, чунки 
устидаги жулдур кийимларини кўриб шоҳнинг дўсти эканлигига ҳеч ким 
ишонмабди. 
Шоҳ кийим сотиб олиш учун, шаҳарда бир йил меҳнат қилибди. 
Оҳири янги кийимларини кийиб, дўстининг ҳузурига кириб, бошидан ўтган 
барча воқеаларни айтибди. Дўсти унинг бу гапларини эшитиб бўлгач, 
хизматкорларини чақириб: “Бу одамга юз бош қўй беринглар, бориб уларни 



боқсин”, дебди. Дўстининг бундай муомаласидан подшоҳ қаттиқ хафа 
бўлибди, лекин иложсиз бўлгани учун қўйларни боқишга мажбур бўлибди. 
Бир ҳафтадан сўнг кечаси қўтонга бўри оралаб, ҳамма қўйларини 
бўғизлаб кетибди. Подшоҳ бошини эгиб дўстининг олдига келиб, воқеани 
айтиб берибди. Шунда дўсти: “Бунга эллик бош қўй беринглар, бориб 
уларни боқсин”, дебди. Яна бир ҳафта ўтгач, қўйлар серканинг орқасидан 
эргашиб, ҳаммаси жарга қулаб тушиб ҳалоқ бўлибди. Подшоҳ яна бошини 
эгиб дўстининг олдига келиб, воқеани айтиб берибди. Шунда дўсти: “Бунга 
йигирма беш бош қўй беринглар, бориб уларни боқсин”, дебди. Бу қўйларга 
ҳеч нарса қилмабди. 
Бир қанча вақт ўтгач, подшоҳ дўстининг олдига келиб: “Берган 
қўйларинг кўпайиб мингтага етди, кейинги йилга улар икки баравар 
ортади”, дебди. Буни эшитган дўсти қувониб: “Энди қўй боқишни қўй. 
Ёнимдаги вилоятга подшоҳ бўлиб, ҳаммасини бошидан бошлайсан”, дебди. 
Подшоҳ унинг гапларига ҳайрон бўлиб: “нега шу ишларни келган пайтимда 
қилмадинг?”, дебди. Дўсти: “Мен сенинг ҳаётингнинг омадсиз қисмини ўтиб 
кетишини кутдим. Агар вилоятни сенга келган кунингда берганимда ундан 
асар ҳам қолмас эди. Мана энди ҳаётингни ёрқин тарафи бошланди. Қўйлар 
сенинг тақдирингнинг ўлчови эди, холос”, дебди. 
Ҳулоса: Ҳаётда ҳар хил кунлар келади. Омадсиз кунларни сабр билан 
енгиб ўтсанг, албатта, омадли кунларга етиб келасан. Ҳалқимиз: “Ойнинг ўн 
беши қоронғу бўлса, ўн беши ёруғ”, деб бежиз айтмаган. 
 
Изоҳ: аксариятда биз бошимизга тушган муаммолардан чарчаб, 
тақдирни айиблаб, ношукурлик қилишни бошлаймиз. Барча муаммолар - 
бир синов, улардан иродали, матонатли одамлар ўтади Шундай экан, 
ўзингизда сабр ва матонатни ривожлантиринг, бирни кўриб, фикр қилинг, 
мингни кўриб шукур қилинг. 
Қўлланиш соҳаси: ўсмирларда ҳаётий позицияни мустахкамлаш, назоратга 
мухтожлар билан ишлаш, уларнинг ота-онасига психологик-педагогик ёрдам 
кўрсатиш тренинг машғулотларида фойдаланиш тавсия этилади. 

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish