10-модда
Ушбу Протокол қарорлари федератив давлатларнинг ҳамма қисмларига ҳеч
бир чеклаш ёки истисносиз татбиқ этилади.
11–модда
1. Мазкур Протоколда иштирок этувчи ҳар бир давлат тузатиш таклиф эти-
ши ва уларни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига тақдим этиши
мумкин. Сўнг Бош котиб ҳамма тузатишларни ушбу Протоколда иштирок этув-
чи давлатларга юбориб, улар шу таклифни кўриб чиқиш ва шунинг юзасидан
овоз бериш мақсадида иштирок этувчи давлатлар конференциясини чақиришни
ёқлаш ёки ёқламаслигини билдиришини сўраб илтимос қилади. Агар иштирокчи
давлатларнинг камида учдан бир қисми шундай конференцияни чақиришни
ёқлаб чиқса, Бош котиб Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳомийлигида ўша
конференцияни чақиради. Ушбу конференцияда иштирок этиб ва овоз бериш-
да қатнашган давлатларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинган ҳар қандай
таклиф Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясига тасдиқлаш учун
тақдим этилади.
2. Тузатишлар уларни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси
тасдиқлагандан сўнг ва ушбу Протоколда иштирок этувчи давлатларнинг кон-
ституция тартиб қоидасига мувофиқ уларнинг учдан икки қисми томонидан
қабул қилиниши билан кучга киради.
249
3. Тузатишлар кучга киргач, шу тузатишларни қабул қилган иштирокчи
давлатлар учун мажбурий бўлади, бошқа иштирокчидавлатлар учун эса маз-
кур Протокол қарорлари ва улар илгари қабул қилган барча тузатишлар маж-
бурий бўлиб қолади.
12-модда
1. Ҳар бир иштирокчидавлат ҳар қандай вақтда Бирлашган Миллатлар Таш-
килоти Бош котиби номига ёзма хабарнома бериш йўли орқали ушбу Протокол-
ни бекор қилиши мумкин. Бош котиб бундай хабарномани олган кундан бош-
лаб уч ой ўтгач, бекор қилиш кучга киради.
2. Бекор қилиш 21моддага асосан бекор қилиш кучга кирадиган санагача
тақдим этилган ҳар қандай хабарга ушбу Протокол қоидаларини татбиқ этаве-
ришга тўсқинлик қилмайди.
13-модда
1 Ушбу Протоколнинг 8модда 5бандига мувофиқ берилган хабарномалардан
қатъий назар, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пактнинг 48мод-
да 1бандида қайд этилган барча давлатларга қуйидагиларни маълум қилади:
a) 8моддага асосан имзолашлар, ратификациялар ва қўшилишлар;
b) 9моддага асосан ушбу Протколнинг кучга кириш санаси ва 11моддага
мувофиқ ҳар қандай тузатишларнинг кучга кириш вақти;
с) 12моддага кўра бекор қилишлар.
14-модда
1. Ушбу Протокол инглиз, испан, хитой, рус ва француз тилларида тузилган
бўлиб, ҳамма матнлар тенг кучга эга. Протокол сақлаш учун Бирлашган Миллат
лар Ташкилоти архивига топширилиши лозим.
2. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби мазкур Протоколнинг
тасдиқланган нусхаларини Пактнинг 48моддасида кўрсатилган барча давлат
ларга жўнатади.
250
5илова
Do'stlaringiz bilan baham: |