168
рақибига ўртамиёна оҳангда гапириши ва хайрихоҳ муносабатда бўлишга мажбур.
Далилисботнинг кучи овознинг кучида эмас, балки исбот қилишнинг кучидадир.
Ички ишлар идоралари ходимига масала қай даражада муҳим бўлишидан
қатъи назар, суҳбатдошни тинглай олиш қобилияти хос бўлиши лозим. Сўзларга
эътиборсизлик — сўзловчи учун шахсий хафагарчилиги бўлиб, келажакда албат-
та салбий тарзда намоён бўлади. Суҳбатдошнинг сўзларига бўлган эътиборсиз-
лик — бу хулоса қила олмаслик, қўпинча иккиуч муҳим ҳодисалар асосида
қилинган хулосалардан кўра ҳақиқатга кўпроқ яқин бўлган, суҳбат давомида
эътибордан четга қолган кичик тафсилотлар ҳамдир. Ҳаётдаги қийин вазият-
ларда инсон муғомбирлик қилишга мойил, лекин кичкина нарсаларда доимо
муғомбирлик қилиб бўлмайди. Ички ишлар идоралари ходимининг фуқаро,
айбланувчи билан суҳбат жараёнида эркин гапиришни диққат билан эшита
олиш қобилияти янада тўлиқ ва ишончли маълумотни олиш имкони беради.
Ҳеч бир шароитда ўзини диққат билан эшитаётгандек қилиб кўрсатиш мумкин
эмас. Ички ишлар идоралари ходими қанчалик ўзини бундай қилиб кўрсатмасин,
қизиқишнинг йўқлиги ва зерикишни унинг юзи ва қилиқлари билдириб қўяди.
Кескин вазиятларда ёлғондакам ҳаракат қилиш ҳурматсизлик маъносида қабул
қилинади. Масалан, суҳбат жараёнида қоғозга расм чизиб ўтириш мумкин эмас.
Суҳбат вақтида сўзловчига тўғри қараб ўтириш, доимий равишда визуал алоқани
ушлаб туриши лозим. Ички ишлар идоралари ходими суҳбатдошга қандай қарашга
алоҳида талаблар қўйиши лозим. Шуни доимо ёдда тутиш керакки, қатъий нигоҳ
инсонларда кўпинча норозилик ҳиссини уйғотиб, шахсий ҳиссиётларга тажовуз
сифатида қаралади. Жуда диққат билан қараш ҳам кўпчиликда душманлик алома-
ти деб тушунилади. Ички ишлар идоралари ходими нигоҳи ундан ҳуқуқий ёрдам
сўраб келган инсон муаммоларига қизиқишини исботлаши лозим. Шунинг учун,
домий равишда суҳбатдош кўзининг “ичига” қараб ўтириш мумкин эмас. Кўпинча
бундай нигоҳ диққатсизлик ёки урғу берилган ҳурматсизлик сифатида баҳоланади.
Суҳбатдошларнинг стуллари баландлик жиҳатдан қандай жойлаштирилганлиги
ҳам, ички ишлар идоралари ходими нигоҳи учун катта руҳий аҳамият касб эта-
ди. Пастдан қараш, айниқса бошни тушириб, секинроқ гапириш бўйсуниш, хиз-
мат кўрсатишга мойилликни англатади. Тепадан пастга, бошни орқага ташлаган
ҳолда гапириш манманлик, кибрҳаво, жирканишни билдиради. Шунинг учун
нигоҳ битта даражада бўлиши лозим.
Шундай қилиб, ҳуқуқий амалиётда суҳбатдошнинг ижтимоий мавқеига
ва суҳбатлашиш жараёнига тегишли ҳаракат тарзи, ташқи кўриниш, гаплашиш,
имоишоралар, мимика, гавданинг туриши, гавдани тутиш, овоз муҳим ўрин
тутиб, ички ишлар идоралари ходими хизмат этикети асосларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: