Инсон капитали назариясининг шаклланиши ва ривожланиши


Инсон капиталининг ҳаёт цикли



Download 40,41 Kb.
bet3/3
Sana24.03.2022
Hajmi40,41 Kb.
#507850
1   2   3
Bog'liq
Инсон капитали назарияси 2

Инсон капиталининг ҳаёт цикли

Инсон капиталини аниқлаш ва унинг қийматини баҳолаш билан боғлиқ кўпгина муаммоларга қарамай, шахс – инсон капитали ўз ривожланишида бир қатор босқичларни объектив равишда ўтказади. Инсон капиталининг ҳаёт циклида олтита асосий босқич мавжуд:


1. Келиб чиқиши (боланинг туғилишидан бошлаб болалар боғчасигача бўлган давр).
2. Бошланғич ривожланиш (болалар боғчаси).
3. Асосий ривожланиш (мактаб).
4. Билимларни профессионаллаштириш (университет).
5. Амалий фаолият (иш).
6. Кексалик (пенсия).
Инсон капиталини шакллантириш ва ривожлантириш билан боғлиқ инвестициялар ва ҳаёт циклининг ҳар бир босқичида инвестициялар ҳажмига бевосита таъсир кўрсатадиган инвестицион рисклар ўртасидаги боғлиқликни батафсил кўриб чиқиш тавсия этилади. Бу босқичларнинг ҳар бирида инвестициялар бир нечта асосий манбалардан амалга оширилади:
1. Оила (кийим-кечак, дарсликлар, ўқиш тўловлари ва бошқалар).
2. Давлат (стипендиялар, субсидиялар, болалар боғчалари, мактаблар, университетларни сақлаш).
3. Фирма сармоялари (иш ҳақи, фирма ичида кадрлар тайёрлаш ва ҳ.к.).
Одатда, ривожланишнинг дастлабки тўрт босқичи инсон капитали қийматининг доимий ўсиши билан тавсифланади. Бу меҳнат бозорида хизматлар нархининг ошиши доимо шахснинг билим ва кўникмалари миқёсига боғлиқлиги билан изоҳланади.
Бешинчи босқичда инсон капитали қийматининг турли хил вариантлари намоён бўлади. Агар инсон юқори интеллектуал меҳнат билан шуғулланса ва ўзини доимий равишда такомиллаштирса, қўшимча курсларга қатнаса, унда инсон капитали қиймати янада ортади. Агар киши ўқиш давомида олган кўникмаларидан фойдаланмаса, қўшимча семинар ва курсларга бормасдан жисмоний меҳнат билан шуғулланса, унда унинг малакаси йўқолади, инсон капиталининг қадри пасаяди.
Инсон билими ва кўникмаларининг қиймати ривожланишнинг ҳар қандай босқичида баҳоланиши мумкин. Назарий жиҳатдан, инсон ҳаётининг ҳар бир дақиқасида, ҳатто болалигида ҳам, бошланғич мактабда ҳам қандайдир ишни бажариши мумкин. Аммо бу ишлар амалда малака талаб этмайди, фақат маълум бир фаолиятни назарда тутади. Мисол учун, болалар алюминий қутиларни йиғиб сотишади ва шу орқали ўз фаолиятидан озгина даромад олишади.
Агар бирор киши университетнинг сўнгги курсларида ўқиб, ишга киришни режалаштирса, у дастурчи, маъмур ёки менежер сифатида фаолият юрита олади. Яъни, унинг ақл-заковати даражаси дастлабки босқичларга қараганда анча юқори бўлади. Бу шуни кўрсатадики, ишга киришгунга қадар ҳар бир босқичда имконият ортиб боради. Яъни, одам ўқишга бориб, жорий даромад олиш имкониятини йўқотади, лекин келажакда кўпроқ даромад олиш учун таълим олади.
Инсон капитали ҳаётининг дастлабки тўрт босқичидаги инвестициялар (харажатлар) оила ва давлат томонидан амалга оширилади. Бундан ташқари, инсон капитали ривожланиши доимий равишда ортиб бораётган сармояларни талаб қилади, чунки бу даврда инсон эҳтиёжлари доимий равишда ўсиб бормоқда.
Барча тўрт босқичда фирма хайрия ёки билвосита инвестициялар бундан мустасно, деярли ҳеч қандай инвестиция киритмайди. Масалан, фирмалар давлат бюджетининг даромад қисмини ташкил этувчи солиқларни тўлайди. Кейин эса давлат харажат қисмини таълимга ажратади.
Киши ишга боргандан кейин унга нисбатан оила ва давлат харажатлари пасаяди, лекин компаниянинг иш ҳақи, ўқиш ва ҳ.к. сарфлари кескин ошади.
Охирги босқичда (кексалик) инсон имкониятлари (соғлиқ, хотира ва ҳ.к.) туфайли инсон капитали ўз қийматини йўқотади. Давлат харажатлари (пенсияларни тўлаш) яна ошади. Имкониятли харажатлар даражаси бироз ошади. Фирма ўз харажатларини қайта тиклайди. Оиланинг ҳаражатлари эса тахминан бир хил даражада қолади ёки даромадлар пастлиги сабабли тушади.
Инсон капитали қийматидан фирма, давлат, оиланинг ХК фаолияти давомида амалга оширган инвестицияларини (харажатларини), шунингдек, имконият харажатларини айириб, биз инсон капиталининг соф қийматининг эгри чизиғини оламиз.
Инсон капиталининг соф қийматининг эгри чизиғи (ёки инсон капиталининг эгри чизиғи) олинган кўникма ва қобилиятлар, инвестициялар ва уларни қайтариш муддати ўртасидаги муносабатни акс эттиради. Бирор киши ишга кетгунга қадар, инсон капиталини уй қуриш ёки янги бизнесни ривожлантириш билан таққослаганда, инвестиция лойиҳаси сифатида қабул қилиш мумкин. Биринчи босқичда инвестициялар амалга оширилади ва фақат бир мунча вақт ўтгач, фойда бўлади.
Инсон капиталини узоқ муддатли инвестициялар сифатида қабул қилиш мумкин, унинг бизнес ғояси интеллектуал пойдеворни доимий равишда мустаҳкамлашдан иборат бўлиб, у кейинчалик билимларни даромадга айлантириш нуқтаси бўлиб хизмат қилади.
Фаол ривожланиш босқичида инсон капиталига инвестициялар улуши қанчалик юқори бўлса, билимларни даромадга айлантиришнинг бифуркация таъсири шунчалик кучли ва тезроқ бўлади.
Инвестициялар учун асосий босқичлар мактаб ва университетдир. Инсон капитали ҳаётий циклининг ана шу босқичларида асосий билим, кўникма ва малакалар шаклланади.
Ушбу босқичларда қанча кўп инвестициялар киритилса, инсон капиталининг ўзини ўзи таъминлаш даражасига тезроқ ҳаракатланиши кутилиши мумкин.
Инсон капитали унга инвестиция қилинган активлар миқдорига эквивалент қиймат яратганда, зарар нуқтасига эришилади. Кейинчалик яратилган қиймат инсон капиталининг иқтисодий ўсиш ва ЯИМга соф инвестициясидир.

Назорат саволлари ва топшириқлари


1. Инсон капитали тушунчаси ва моҳияти.


2. Инсон капитали таърифига бир неча ёндашувлар (кўринишлар)га мисоллар келтиринг.
3. Ҳозирги вақтда инсон капитали тадқиқотида қайси ёндашув устунлик қилади?
4. Инсон капиталини белгиловчи омилларнинг айримларини айтиб беринг.
5. Инсон капиталининг аҳамиятини қандай белгилар ифодалайди?
6. Инсон капиталининг замонавий назариялари.
7. Инсон капиталининг турлари.
8. Инсон капиталининг ҳаёт айланиши.
Download 40,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish