Иншо мавзу: мирзо улуғбек шоҳ ва олим



Download 15,23 Kb.
Sana16.03.2022
Hajmi15,23 Kb.
#497588
Bog'liq
mirzo ulubek sho va olim


ИНШО
МАВЗУ: МИРЗО УЛУҒБЕК ШОҲ ВА ОЛИМ
Режа:
1.Кириш.
Буюк мунажжим
2.Асосий қисм:
а) маърифатпарвар шоҳ;
б) устозига содиқ шогирд;
д) падаркуш ўғил.
3. Хулоса.
“Улуғбек хазинаси” асарини ўқиб олган таассуротларим.

Мана орадан қарийб 650 йил ўтган бўлишига қарамай нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда Мирзо Улуғбек сиймоси улуғланиб келинмоқда. Уни бутун дунё фақатгина шоҳ ёки саркарда деб эмас шу билан биргаликда тарихчи, олим ва буюк мунажжим сифатида ҳам яхши билади. Улуғбек 1394 йилнинг март ойида Эроннинг ғарбидаги Султония шаҳрида, бобоси Темурнинг ҳарбий юриши пайтида туғилди. У Шоҳрух Мирзонинг тўнғич ўғли бўлиб, унга Муҳаммад Тарағай исми берилган, лекин болалигидаёқ у Улуғбек деб атала бошлаб, бу исм кейинчалик унинг асосий исми бўлиб қолди. Ёшлигида Улуғбек фан ва санъат турларига, айниқса, математик ва астрономияни катта қизиқиш ўрганаган. Унинг ақлий дунёқараши кенгайишида отаси ва бобоси тўплаган бой кутубхона замин бўлди, у ерда кўп вақтини ўтказган ва бунинг замирида бутун дунёни ҳайратда қолдирадиган даражада кашфиётлар қилиб самоларни энг биринчилардан бўлиб ўрганди.


Улуғбек кучли хотира, ақл ва зеҳнга эга бўлгани боис тахтни ҳам эрта эгаллайди. Шоҳрух тўнғич ўғли Улуғбекни 1411 йили Моваруннаҳр ва Туркистоннинг ҳокими этиб тайинлайди. Улуғбек 17 ёшида ҳоким бўлиб, бобосидан фарқли ўлароқ ҳарбий юришлар билан қизиқмас, кўпроқ илм-фанга мойил эди. У салатанатни марифатпарварлик билан узоқ йил бошқаради. Бу давр мобайнида мадрасалар, масжидлар ҳонақоҳлар, ва яна кўплаб обидалар қўрилишига бош-қош бўлади. Энг каттаси ва ҳалигача бутун дунё катта қизиқиш билан ўрганадиган даргоҳ бу шубхасиз Улуғбек қўрган ва кўплаб изланишлар олиб борган расадхонадир. У ўзининг расадхонасида 1018 та юлдуз жойлашувини ва астрономик йил узунлигини 365 кун 6 соат 10 дақиқа 8 сония аниқлашга мувофақ бўлган. Бир сўз билан айтганда Улуғбек давлат ривожи, тарих ва илм маърифат юксалиши учун улкан ҳисса қўшди.
Улуғбек мана шундай юксак даражага эришиши ва етук инсон бўлиб етишишида унинг устозларинг ўрни беқиёс, албатта.Афсуски, Улуғбекнинг бошланғич маълумоти ва мураббий ҳамда устозлари ҳақида аниқ маълумот сақланмаган. Лекин Улуғбек болалик йилларида бувиси Сароймулк хоним тарбиясида бўлган. Бундан ташқари, Улуғбекнинг устозларидан бири мунажжим Мавлоно Аҳмад бўлганлиги ҳам тарихдан маълум. Бу киши Темурнинг саройидаги энг йирик олимлардан бўлиб, сайёраларнинг келажак икки юз йиллик тақвимлари жадвалларини туза олган. Улуғбекнинг ўзи кейинчалик асосий асари бўлмиш “Зиж”ида Қозизода Румийни ҳам “устозим” деб атайди ва ҳурмат бажо келтиради. Албатта Улуғбекнинг бундай устозига содиқлик, ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиши хозирги ёш авлод учун шак-шубҳасис чинаккам намуна бўлиб хизмат қилади.
У нақадар буюк ва инсонпарвар шахс бўлишига қарамай, ўз ўғли қўлида жон беради. Тахт учун курашда ўғил ўз отасини ўлдириб падаркушга айланади, лекин унинг бу урунишлари узоқ бормаган, уни ҳудди отаси Улуғбекни ўлдиргани каби тахтдан маҳрум этишади.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Улуғбек мен учун ўрта асрнинг атоқли олими бўлгани учунгина эмас, балки халқларимиз тарихидаги энг мураккаб оғир фожиани бошдан кечирган аллома бўлганлиги учун ҳам улуғдир. Буюк олим, давлат арбоби Улуғбек ҳаётига кўп адиблар мурожаат этганлар. Улуғбек сиймоси яратилган сарлар орасида Одил Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси” романи алоҳида ажралиб туради. Улуғбекдан сўз очган ҳар бир қаламкаш бу ажойиб асарни четлаб ўтиши мумкин эмес. Ушбу романдан мен жуда катта таасуротлар олдим. Жумладан, романда Улуғбек ҳаётининг сўнгги даврини ҳикоя қилишдан бошланади. Роман айнан ўз ўғли уўлида ўлдирилгани ҳам ва кўпгина ҳодисалар ҳам тилга олинади, бир қанча тарихий шахслар бу ерда ҳам иштирок этгани манда янанда қизиқиш уйғотди.
Энг эсда қоларли ва таасуротга бой бўлганни, Улуғбекда инсоний ғурур жуда кучли бўлгани эканлигини кўрдим ушбу романда. Ўғли уни ўлдириш чоғида ўлимга кетаётганини билса ҳам Улуғбек ҳаммадан ҳам Мовароунаҳрга қирқ йил раҳнамолик қилиб ортирган асосий бойлиги-мадрасаларию расадхонаси, нодир хазинаси-тўплаган кутубхонасию яратган асарлари йўқ бўлиб кетиши уни ташвишга солади.
Хулоса ўрнида шуни айтоқчиманки, Улуғбек, унинг ҳаёти ва бу унга бағишланган роман персонажлар руҳий драмаси тасвири жиҳатдан адабиётимизда муҳим янгилик бўлганини айтиш мумкин. Биз ёш авлод мана шундай маҳорат билан ёзилган асарлар орқали ўтмишда нақадар буюк аждодимиз яшаб ўтганини биламиз ва келажак ақлод учун фахр—ифтихор билан айта оламиз.


(Иншо 587 сўздан иборат).
Download 15,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish