Innovatsiya 2021: dolzarb muammolar va zamonaviy yechim


ЭЛЕКТРОН РАСМИЙ ДИСКУРС ТУШУНЧАСИ: РЕТРОСПЕКТИВ



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/145
Sana28.05.2022
Hajmi2,76 Mb.
#613982
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   145
Bog'liq
To\'plam Innovatsiya 2021

ЭЛЕКТРОН РАСМИЙ ДИСКУРС ТУШУНЧАСИ: РЕТРОСПЕКТИВ 
ТАҲЛИЛ 
 
Ходжаева Наргизахон Сайдолим қизи
магистратура талабаси 
Ўзбекистон давлат жахон тиллари университети 
Ўзбекистонда турли мамлакатлар билан ҳар томонлама
ҳамкорликларнинг янги босқичга кўтарилиши хорижий тиллар тадқиқи ва
таълимини маълум бир тил соҳибларининг маданияти, менталитети, ижтимоий 
муносабатлари ва дунёқарашидаги ўзига хослик асосида ташкил қилиш
заруратини юзага келтиради. Зеро, “фан ва маърифат нафақат ёшларнинг,
балки бутун жамиятимизнинг ҳам интеллектуал ва маънавий салоҳиятини
оширишда биринчи даражали аҳамиятга эга”[8.]. 
Бугунги кунда дунёнинг етакчи илмий мактабларида ихтисослик 
матнлар тизимининг онтологик ва ахборот мазмуни хусусиятларини 


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
286 
лисоний-нутқий, маданий ва миллий менталитет нуқтаи назаридан тадқиқ 
этиш муаммоси энг устувор йўналишлардан бири сифатида эътироф 
этилмоқда. Жамият тараққиётининг ҳозирги босқичида халқаро 
ташкилотларнинг шаклланиши, махсус матн турларининг дискурсив
воқеланишига таъсир кўрсатадиган социопрагмалингвистик омилларни 
ўрганиш муаммоси тобора долзарблашиб бормоқда. 
Дискурс тушунчаси бу замонавий ва долзарб мавзу бўлиб тилшуносликда 
алоҳида ўрин тутади. Дискурс хаётимизда жуда кўп жабҳалар билан боғлиқ ва 
улар шу қадар кўп тадбирлар билан боғлиқки, нутқни таҳлил қиладиган киши 
унинг чегарасидан чиқиб кетиши мумкин. Дискурснинг объекти ҳар қандай 
маънога эга бўлган сўзларни англатади, бу ёзма дискурс, оғзаки дискурс, 
аралаш ёзма ва оғзаки дискурс бўлиши мумкин[4.]. Дискурс матн ҳажмига 
боғлиқ эмас, шунинг учун у битта жумла, хат, хатбоши, китоб бўлиши мумкин, 
ҳатто битта ҳарфни ҳам таҳлил қилиш мумкин, чунки ёзувчининг бу ҳарфни 
ёки сўзни ишлатишдан мақсади бор. Дискурс сўзи лотин тилидан келиб чиққан 
бир атама бўлиб, яьни “бир жойдан иккинчи жойга кўчиш” деган маьнони 
англатади. Ўзининг махсус ижтимоий-психологик маъносида дискурс ўзаро 
боғлиқ нутқ ҳаракатларининг муайян кетма-кетлигини англатади [3.]. 
Маълумки расмий хат матнларининг коммуникатив имкониятлари
когнитив тилшунослик, дискурс таҳлили прагмалингвистика, стилистика
сингари йўналишларнинг асосий тадқиқ объектига айланди. Айниқса,
махсус матн турларининг мулоқот жараёнида ўзаро муносабати асосида
шаклланадиган ахборот мазмунининг прагматик жиҳатларини ўрганиш катта
назарий ва амалий аҳамият касб этмоқда. Бу йўналишдаги изланишлар
тиллараро ва маданиятлараро мулоқот доирасида инсонлар ўртасида 
кечадиган муносабатларнинг онтологик моҳияти ва социопрагматик 
механизмини аниқлаш имконини беради. 
Расмий дискурсдеганда ягона мавзу атрофида бирлашган ва расмий
мулоқот жараёнида ҳар хил омиллар (экстралингвистик, прагматик,


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
287 
социомаданий ва бошқа) таъсирида пайдо бўладиган матнлар тизими
тушунилади. 
Расмий-идоравий услубнинг турлари ҳақида гапирганда бир- бирларидан 
лисоний ва нолисоний жиҳатлари билан фарқ қилишини айтиш лозим[7.]. Рус 
тилшунос олими Н.Г.Бландова ўтган асрда бошқарувчилик услубига хос 
ҳужжатларни функцияларига (вазифаларига) кўра фарқлашни таклиф этади. 
Шунга кўра улар расмий (низомлар, ҳолатлар, қоидалар. кўрсатмалар), 
бажартирувчи (буйруқлар, фармонлар, қарорлар ва б.), ахборий (хатлар, 
телеграммалар, актлар, битимлар, анкеталар, тавсифномалар ва ҳ.к.)га 
бўлинадилар – дея таъкидлаган[2.]. Унинг бу таснифи ҳозиргача ўз кучини 
йўқотгани йўқ. Бироқ мазкур таснифга айрим, масалан, молиявий-бухгалтерлик 
ҳужжатлари киритилмаган. 
Шуни таъкидлаш керакки, юқорида қайд этилган жанрларнинг 
аксарияти бир вақтнинг ўзида матннинг информатив, апеллятив,
фатикфункцияларини бажарадиган коммуникатив-прагматик мақсаднинг 
мураккаб моделига эга. Модомики коммуникатив-прагматик мақсад хабарга
тегишлимантиқий, семантик ва синтагматик қоидаларни киритиб, унинг
таркибинианиқлар экан, коммуникатив таъсир стратегиясини ишлаб чиқишда 
биринчи босқичда мақсад ва вазифаларни аниқ шакллантириш керак, бунга
мувофиқ адресатнинг ниятидан келиб чиқиб шакллантирилади. 
Ахборот ва реклама материаллари предмети бўлган банк 
хизматларининг ўзига хос хусусияти адресатга таъсирни амалга оширадиган 
маълум лисоний ва нолисоний воситаларнинг танланишига сезиларли 
даражада таъсир кўрсатади. Банк маҳсулотларининг ўзига хос хусусияти 
шундаки, улар яқин келажакда ва бевосита алоқада синаб кўрилиши ёки 
синовдан ўтказилиши мумкин бўлган моддий тавсифларга эга эмас. 
Расмий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ёзилишида ҳар бирининг хусусий, айни 
пайтда, барча расмий услубда шакллантириладиган ҳужжатлар талабига мос 
келадиган умумий меъёрлари такомиллашди. Ўзбек тилшунослигида 
функционал услублар, хусусан, расмий услуб соҳасида олибборилган бу 


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
288 
тадқиқотлар 
мазкур 
услубнинг 
ўзбек 
тилидааллақачон 
шаклланиб 
бўлганлигини кўрсатади[7.]. 
А.Шомақсудов, Э.Бегматовларнинг фикрига кўра, расмий услубнинг ўзига 
хос хусусиятлари унинг маъмурий-девон турида яққол кўзга ташланади[6.]. 
Қ. Омонов расмий услубнинг муҳим ўлчовлари ҳақида тўхталиб, унда 
қўлланувчи қолипга тушган лисоний бирликларнинг мавжудлигини 
белгилайди. Бу қолип бирикмалар лингвистикада стереотип бирикма, 
қолип (клише, трафарет) ёки формуляр атамалари билан юритилади. Формуляр 
расмий услуб бирлигидир. Қолип бирикмалар юридик кучга эга бўлган расмий 
матннинг аниқлигини таъминлайди. Шунинг учун ҳам расмий қоғозларда 
қолиплашган лисоний шакллар кўп ишлатилишини таъкидлайди [5.]. 
Унинг фикрига кўра, туркий тиллар тарихида расмий услубнинг юзага 
келиши, унинг такомил босқичлари, ўтмиш девон-маҳкамачилик амалиётида 
қўлланган ҳужжатларнинг турлари, расмий ёзмаларнинг тузилиши, уларда 
лисоний бирликларнинг танланиш принсиплари, қолаверса, расмий 
матнларнинг тизимли текшириш қуйидаги хулосаларни билдиришга имкон 
беради: 
Расмий матннинг номи муайян турдаги иш ҳужжатининг алоҳидалигини 
кўрсатувчи 
восита 
сифатида 
юзага 
келган 
ва 
қўлланилган. 
Ҳужжатнингномирасмийматнйўналишивамоҳиятиданкелибчиққанҳолдаяратилг
ан. Расмий матндаги ўзак мақсадини ифодалаган лексема ҳужжатномига 
кўтарилган. Буларнинг бари ўтмиш ота-боболаримиз расмий матн номини 
танлашда тўғриваасослийўл тутганларини кўрсатди[5.]. 
Адабий тилнинг юзага келишида бадиий адабиёт билан бир қаторда 
расмий услубнинг ҳам таъсири катта. Расмий услуб адабий тилнинг 
шаклланишида муҳим ўрин тутган. Кузатувлар, расмий тил ёзма тилнинг энг 
қадимги услуби дейиш имконини беради. Турмушда ижтимоий-иқтисодий 
муносабатлар мураккаблашган сари расмий қоғозларга эҳтиёж тобора ортиб 
борган[5.]. 


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
289 
Ҳужжатлар табиатини намоён этувчи муҳим жиҳат унинг амалиётга 
йўналтирилганида ва олдиндан кўзда тутилган мақсадни бажаришга хизмат 
қилишида кўринди. Расмий матн доимо олдиндан кўзда тутилган мақсадни, 
амалий вазифани бажарувчи прагматик ҳодиса сифатида яхлит тизим 
кўринишида шаклланиб, иш юритиш амалиётида бир хил, турғун кўринишдаги 
қурилма сифатида қўлланган. Давлат бошқаруви, дипломатик муносабатларда
қўлланиладиган расмий матнлар муайян бир қолипга туширилган, уларда 
атамалар, мурожаат шакллари, бирикмалар, ифода усуллари ишлаб чиқилган. 
Турли мақсадларда қўлланилувчи ҳужжатлар матни ўз услуби, тузилиши, матн 
компонентларига кўра бир-биридан фарқланиб туради[5.]. 
Д.Бобохонова ўзбек тилшунослигида биринчи бўлиб, расмий услуб
доирасидаги ҳужжатларрўйхатини батафсил келтиради ва ҳар бирининг ўз 
шаклланиш услуби (подстиллари)мавжудлигини таъкидлайди. Масалан: 
ҳукумат 
қарорлари,фармонлар, 
фармойишлар, 
чақириқлар, 
қонунлар, 
буйруқлар,низомлар, 
йўриқномалар, 
дипломатик 
ҳужжатлар, 
халқаро 
шартномалар, келишувлар, расмий хабарлар, ноталар, ултиматумлар, элчилик 
конвенциялари, суд-процессуал ҳужжатлари, кодекслар, чақириқ қоғозлари, 
ишонч қоғозлари, ижро варақалари, ажримлар, суд варақалари, юридик 
далолатномалар, раддиялар, тавсияномалар, тилхат, айблов, айблов нутқи, 
суднингальтернатив қарори, ҳукм, давлат ташкилотлари ўртасидагиёзишмалар, 
далолатнома, баённома, тушунтириш хати, маълумотнома, таржимаи ҳол, 
тавсифнома, ариза ва ҳ.к.[1.] 
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, электрон ёзма дискурснинг 
афзалликлари ҳамда камчиликлари мавжуд. Албатта, бу хатлар ва музокаралар 
расмий ёзма услубдан фойдаланиб ёзилади. Лекин, замонавий лингвистикада 
электрон ёзма дискурснинг асосий муаммоси бу инсонлар томонидан ўзаро 
мулоқот пайтида деярли бутун дунёда расмий, орфографик хатоларга эътибор 
бермасдан фойдаланишдир. Масалан: сўзларни қисқартириш, суффикслар 
ўрнига сонларни ишлатиш, сўзлар ўрнига тиниш белгилари ва эможиларни 


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
290 
ишлатиш ва хоказолар. Оғзаки дискурсдан фарқли ўлароқ ёзма дискурснинг 
камчилиги адресат хат йўлловчини тўғри маънода англаётганини бироз вақт 
ўтиб тушунишдадир. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish