Innovatsiya 2021: dolzarb muammolar va zamonaviy yechim



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/145
Sana28.05.2022
Hajmi2,76 Mb.
#613982
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   145
Bog'liq
To\'plam Innovatsiya 2021

INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
Стр. 
23
лойиҳа ишлаб чиқилган. Улар иқтисодиётнинг турли соҳаларига оид бўлиб, 
ишлаб чиқарувчилар ва олимлар ҳамкорлигида амалга оширилиши назарда 
тутилади.
Дунёни илм орқали забт этиш аҳамияти Ўзбекистондек ёш ва халқаро 
майдонга илдам чиқаётган мамлакат учун жуда зарур. Шундай имкониятлардан 
бири ўзбек олимларининг Tenure track позициясига профессор ва профессор 
ассистенти сифатида тан олинишидир. Олимнинг эркинлигини (аcademic 
freedom) таъминлаш борасида бундай ютуқни ўзбек олимаси қўлга киритди. 
2020 йил февралида Колумбия университетининг tenure track позицияси, яъни 
умрбод профессорлик лавозимига илк ўзбек ёш олимаси – 33 ёшлик Азиза 
Шаназарова қабул қилинди. Азиза Шаназарова Female religiosity and gender 
history in pre-modern Central Asia (Ўрта асрлардаги Марказий Осиёда гендерлик 
тарихи ва аёллар диндорлиги) мавзусида АҚШнинг Индиана – Блумингтон 
университетида докторлик диссертациясини ёқлади. Азиза 33 ёшида 2 та 
йўналишда (диншунослик ва Марказий Осиё тарихи) PhD – фалсафа фанлари 
доктори илмий даражасини олди.
Ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида Ўзбекистон илм-фанида яна бир 
қатор эътиборга сазовор ишлар мавжуд. 2020 йил Ўзбекистон Республикаси 
Фанлар академияси Ёш олимлар кенгаши фаолияти, Зоология институти 
Молекуляр биология ва биотехнология лабораторияси ҳамда Мирзо Улуғбек 
номидаги Ўзбекистон миллий университети Биология факультети Зоология 
кафедрасида 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб зоология фанининг янги 
йўналиши бўлган, ҳайвонот оламининг молекуляр систематикаси, филогенияси 
ва эволюциясини ўрганишнинг катта имкониятларини очиб берувчи “Амалий 
молекуляр зоология” фани киритилди. Унинг мақсади молекуляр маълумотлар 
ёрдамида ҳайвонот оламининг таксономияси, биогеографияси, эволюцияси ва 
филогенетикаси бўйича янги назарий ва амалий билимларни беришдан иборат, 
бу борада ёш олимларни тайёрлаш.
Эътиборли жиҳати яна шундаки, Фанлар академияси институтларининг 
халқаро илмий марказлар билан икки томонлама алоқалари мустаҳкамланди. 


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
Стр. 
24
Дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича ўзбек-хитой маркази очилди, қатор 
институтларда ўзбек-хитой қўшма илмий-лабораториялари ташкил этилди. 
ЮНЕСКО, МАГАТЭ, МААН ва TWAS каби халқаро ташкилотлари билан 
алоқалари 
мустаҳкамланди. 
Фанлар 
академияси 
илмий-тадқиқот 
муассасаларининг хорижий мамлакатларнинг етакчи илмий марказлари ва 
ташкилотлари билан икки томонлама ҳамкорлиги амалга оширилмоқда. 
Жанубий Корея ва Туркия компаниялари умумий қиймати 236,6 млн АҚШ 
долларга тенг ҳамкорлик меморандумлари ва инвестиция шартномалари 
имзоланди. 
Илм фаннинг интеграциясида муҳим бўғин бўлган Стартап экотизими 
мамлакат учун янги ва қизиқ йўналишларни очиб берди. Шу йиллар давомида 
бир қанча стартап майдончалар вужудга келди, улар қаторида Туркиянинг 
илмий технологик тадқиқотлар кенгаши “TUBITAK” ташкилоти ҳамда 
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда “Tech Central Asia 
Tashkent” стартап лойиҳалар танловини, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва 
БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда “Стартап ташаббуслар” танловини 
келтириш мумкин. Бу ерда янги ғоясини тижоратлаштириш учун ҳаракат 
қилаётган ёшлар иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, ахборот 
технологиялари, фармацевтика, ва бошқа бир қанча йўналишларда ўз 
лойиҳаларини тақдим этмоқдалар. Албатта стартап экотизим учун муҳим 
бўлган бўғин, венчур фондларини ривожлантириш борасида ҳам давлат 
ташаббусларни қўллаб-қувватлайди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг “UzVС” миллий венчур фонди фаолиятини ташкил 
қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 2020 йил 3 ноябрдаги 684-сон қарори 
қарорига кўра, мамлакатимизда дастлабки устав жамғармаси 15 млрд сўм 
бўлган миллий венчур фонд ташкил этилди [2]. 
Энг муҳим соҳалардан бўлган илмий ишланмаларни тижоратлаштириш ва 
ишлаб чиқаришга уларни жорий қилиш борасида бир нечта форматда фаолият 
олиб борилиши йўлга қўйилган:


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
Стр. 
25

“олим-тадбиркор-банк” учлиги иштирокида илмий ишланмаларни 
тижоратлаштиришнинг янги тизими асосида 19 та ишланма 
22,3 млрд. сўм эвазига тижоратлаштирилди,

“буюртмачи-тадқиқотчи-инвестор” 
портали 
ишга 
туширилиб, 
529 дан ортиқ ишланмалар ва 167 та муаммолар рўйхатга олинди. 
Портал маълумотлар базасига киритилган 10 та инновацион лойиҳа 
муаллифлари ҳамда маҳаллий ва хорижий инвесторлар иштирокида 
музокаралар ўтказилди. Ҳозирда 3 та ишланмани амалга ошириш 
ишлари бошланди. 
Албатта инновацион тадбиркорликни ривожлантириш учун ҳар йили 
ташкил этиладиган Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги – “InnoWeek” 
кўргазмаси ҳам аҳамиятли бўлиб, йилдан йилга бу жараёнга кўплаб хорижий 
компаниялар қизиқиш билдирмоқда (2018 йили 20 дан ортиқ хорижий давлат, 
2019 йилда 34 та мамлакатнинг жами 96 та ташкилотларидан 257 нафар 
хорижлик вакиллари қатнашди). Хусусан, ҳафталик давомида Арманистон, 
Жанубий Корея, Исроил, Полша, Туркия, Россия, Хитой ва Ҳиндистон 
давлатлари компаниялари билан ҳамкорлик меморандумлари ва умумий 
қиймати 109,5 млн. долларга тенг инвестиция шартномалари имзоланди. 
“InnoWeek.uz-2019” 
доирасида 
Ислом 
ҳамкорлик 
ташкилоти 
билан 
ҳамкорликда биринчи марта “The Frist OIC Robotics Challenge” халқаро 
робототехника мусобақаси ўтказилди. Унда 24 та давлатдан 160 нафар хорижий 
иштирокчилар қатнашди. Ўзининг самарадорлигини кўрсатган ушбу 
инновацион майдон, карантин бўлишига қарамай 2020 йилда ҳам ўтказилди, бу 
гал 
онлайн 
форматда. 
“InnoWeek.uz-2020” 
ҳафталигининг 
https://www.innoweek.uz/ онлайн платформасига 86 та мамлакатдан жами 22500 
дан ортиқ кузатувчилар ташриф буюрган бўлиб, шулардан 5599 нафари 
бевосита кўргазмани томоша қилишди [3]. 
Илм фанни ёшартириш юзасидан амалга оширилган ишларга ҳам катта 
эътибор қаратилиши муҳим бўлиб, иқтидорли ёшларнинг ташаббусларини 
қўллаб-қувватлаш 
борасида 
амалга 
оширилаётган 
ишларни 
янада 


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
Стр. 
26
жонлантириш, 
мамлакат 
илм-фанининг 
халқаро 
миқёсдаги 
рақобатбардошлилигини таъминлаш, мавжуд илмий мактаблар салоҳиятини 
янада мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг инновацион салоҳиятини ривожлантириш 
мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар академияси 
ҳамда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси 3,8 млрд сўм 
маблағлар фонди билан ташкил қилинди. Бугунги кунга келиб, Ёшлар 
академияси аъзолари республика миқёсида сони 1800 нафарга етди. 
Республикамиз вилоятларида 15 нафар лидерлар танлаб олинди, ёшлар 
томонидан 83 та лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Бу ишларнинг давоми сифатида 13 та ҳудудида босқичма-босқич “Ёшлар 
технопарки”ни ташкил этиш режасини ҳам келтириш мумкин. Ёшларда 
инновация ва технологик билимларга бўлган интилишни қўллаб-қувватлаш 
мақсадида мунтазам равишда робототехника мусобақалари ўтказиб 
келинмоқда. Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасидаги илк 
халқаро робототехника мусобақаси, “International Robotics Challenge” халқаро 
робототехника мусобақаси ҳамда “RoboCUP” телевизион мусобақаси турли 
ёшдаги ўғил қизларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Мусобақа ғолибларига 
Хитойда ўтказиладиган “Asian Science Camp” тадбирида қатнашиш ҳамда 
Тошкентдаги Турин политехника университетига ўқишга кириш ҳуқуқи 
берилди. Ғолибларга 21 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пуллари ва 
совғалар топширилди. 
Таълим ва инновация, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси бу 
босқичма-босқич амалга ошириладиган жараён ва унинг энг дастлабки қадами 
инновацион экотизимни англаш, уни яратиш учун ҳуқуқий асослар тайёрлаш 
ҳамда унинг иштирокчилари – инсон ресурсларига эга бўлишдир. Буларнинг 
барчаси айни пайтда Ўзбекистоннинг янги даражага олиб чиқиш мақсадига 
эришиш йўлида мавжуд. Таълим стандартларини илм ва фан интеграцияси 
замирига қуриш, илм ривожига ёшларни жалб қилиш, фундаментал 
тадқиқотларни инновацион илмий фаолиятга йўналтириш, олимларнинг янги 
ишланмаларини тижоратлаштириш бўйича билимни ошириш навбатдаги муҳим 


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
Стр. 
27
вазифалар дейиш мумкин. Бу борада давлат бош назоратчи эмас, бош 
буюртмачи вазифасини ўташни бошлагани эса, ушбу жараёнда соғлом муҳит 
борлигини, ривожланиш йўлида бир томонлама эмас, тенг манфаатдорлик 
асосида иш олиб борилаётганини намоён этади.
Бугунги замон жуда динамик ривожланмоқда, бугун олинган янгилик 
эртага янги бўлмаслиги мумкин, шунинг учун Ўзбекистон учун стратегик 
вазифа бир неча илгари ҳолатни кўзлаб илмни ривожлантириш, уни таълим, 
фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциясининг келажакда муваффақиятни 
кафолатлайдиган йўлга олиб чиқишдир.

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish