Innovation in the modern education system


FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR



Download 22,62 Mb.
bet94/350
Sana03.07.2022
Hajmi22,62 Mb.
#734473
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   350
Bog'liq
American Part 18

FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR:

1. Amanov B.X, Mahkamova M.T, Mengatova U. “G.barbadense L. turichi xilma-xilliklarini o’zaro duragaylash asosida olingan F1-F2 o’simliklarini kun uzunligiga talabchanlik belgisini irsiylanishi” Genetika, Genomika va Biotexnologiyaning zamonaviy muammolari ilmiy anjumani. 2020 yil


2. Ahuja S.L, Dhayal L.S. Combining ability estimates for yield and fiber quality traits in 4 × 13 line × tester crosses of Gossypium hirsutum. Euphytica, 153: 87–98
3. Ashokkumar K, Ravikesavan R, Silvas K, Prince J. Combining ability estimates for yield and fiber quality traits in line × tester crosses of upland cotton (Gossypium hirsutum). International Journal of Biology, 2: 179–189.
4. Boboxujayev Shuhrat Umarovich, Sanamyan Marina Feliksovna “Alohida xromasomasi almashgan F1 monosomik duragayda biomorfologik tahlil” NamDu ilmiy axborotnomasi 2019-yil 5-son
5. Munir S, Qureshi M.K, Shahzad A.N, Manzoor H, Shahzad M.A, Aslam K, Athar H. Assessment of gene action and combining ability for fibre and yield contributing trais in interspecific and intraspecific hybrids of cotton. Czech J. Genet. Plant Breed, 54: 71-77.
6. Wu Y.T, Yin J.M, Guo W.Z, Zhu X.F, Zhang T.Z Heterosis performance of yield and fibre quality in F1 and F2 hybrids in upland cotton. Plant Breeding, 123: 285–289


MATLAB-SIMULINK ДАСТУРИ ЁРДАМИДА ТРАНСФОРМАТОР ДИФФЕРЕНЦИАЛ ҲИМОЯСИНИ МОДЕЛЛАШТИРИШ


https://doi.org/10.5281/zenodo.6578435


Ф.Н.Тўйчиев
А.А.Жўраев
Тошкент давлат техника университети


Аннататция: Мақолада икки чўлғамли куч трансформаторининг рақамли дифференциал ҳимоясини ўрганиш учун кенг қамровли модели келтирилган. Модел, SimPowerSystems кенгайтириш пакетини ишлатиб, МатЛаб-Симулинк динамик симуляция муҳитида ишлаб чиқилган ва қуйидаги элементларни ўз ичига олади: қувват манбаи, уч фазали куч трансформатори, уч фазали оқим трансформаторлари гуруҳлари ва трансформаторнинг рақамли дифференциал ҳимояси модели.

Электр тармоқларининг энг муҳим электр қурилмаларидан бири бу трансформатор ҳисобланади. Трансформаторда фазалараро қисқа туташув, бир фазали ерга туташув ва бир фазанинг ўрамларини туташувида тез ишловчи асосий реле ҳимояси сифатида дифференциал реле ҳимояси кенг тарқалган [1,2,3].


Моделлаштириш ҳозирги вақтда ҳақиқий объектларнинг физик хусусиятларини замонавий илмий тадқиқ этишнинг муҳим усулларидан биридир. MATLAB/Simulink дастури ёрдамида электротехник элементлар, энергия манбалари, электр моторлар, трансформаторлар, электр узатиш линиялари ва ҳ.к. ларни моделлаштириш мумкин. Simulink пакети, чизиқли ва ночизиқли динамик тизимларнинг ўзини қандай тутишини тадқиқ қилиш (ва қисқа туташувда моделлаштириш) имконини беради. Бунда “дастур” ни тузиш ва тизимлар тавсифларини киритишни мулоқот режимида – экранда элементлар схемасини йиғиш йўли билан амалга ошириш мумкин [4,5].
1-расмда MATLAB/Simulink дастури икки чулғамли куч трансформаторини модели келтирилган. Ушбу моделда 35/10 кВ кучланишли энергия тизими мавжуд бўлиб, у электр узатиш линияси ва трансформатор ўртасидаги ток бўйича реле ҳимояси схемасига эга. Тадқиқ қилинадиган куч трансформатори уч фазали қувват генераторидан ташкил топган энергетика тизимига уланган. Энергия тизимининг модели MATLAB/Simulink дастури ёрдамида ишлаб чиқилган. Электр энергиясини тақсимлаш тизимининг умумий кўриниши уч фазали узгичга уланган уч фазали манбадан иборат. Уч фазали узгичдан кейин электр узатиш линияси уланган. Уларнинг орасида уч фазали ток-кучланиш ўлчагич (Three-Phase V-I Measurement) уланган булиб, юклама токини қийматини ўлчаш учун ишлатилади. Линия охирида уч фазали кетма-кет уланган RLC юклама уланган.

1-расм. MATLAB/Simulink дастурида дифференциал ҳимоя модели
2-расмда MATLAB/Simulink дастурида дифференциал релени тузилиши келтирилган бўлиб In1 ва In2 кириш портларидан ташкил топган. Тизимни таҳлил қилиш учун ушбу иккита кириш сигнали учта параллел шахобчага бўлинади. Трансформаторни паст кучланиш ва юкори кучланиш томонидан келадиган сигналлар амплитудаси сумматорда таққосланади.

2-расм. Дифференциал реленинг модели
3-расмда ташқи шикастланиш важудга келганда трансформатор юқори кучланиш томонида ток ва кучланишни вақт бўйича ўзгариши келтирилган. Ташқи қисқа туташув 0,1 с да бошланиб 0,2 с тугайди, яъни қисқа туташув вақти 0,1 с ни ташкил етади. Ушбу ҳолатда дифференциал ҳимоя узгични ўчирмайди, чунки дифференциал релега келадиган сигнал қийматлари ўзаро тенг. Ток ва кучланишни ўзгариш диаграммасидан кўриниб турибдики, фаза токининг қиймати 2,1 кА дан 10,4 кА гача ўзгаради, фаза кучланишини қиймати эса 27,3 кВ дан 0 кВ ўзгаради. Шикастланиш тугагандан сўнг, яъни 0.2 с дан кейин нормал иш ҳолатида қолади.
а) б)
3-расм. Ташқи шикастланишда трансформатор юқори кучланиш томонида ток (а) ва кучланишни (б) вақт бўйича ўзгариш
4-расмда ички шикстланиш вужудга келганда трансформатор юқори кучланиш томонида ток ва кучланишни вақт бўйича ўзгариши келтирилган. Ушбу ҳолатда дифференциал ҳимоя узгични ўчиради, чунки дифференциал релега келадиган сигнал қийматлари ўзаро тенг эмас. Ички шикастланиш бўлганда трансформатор дифференциал ҳимояси трансформаторни шикастланмаган тармоқдан ажратиб қўяди. Ток ва кучланишни ўзгариш диаграммасидан кўриниб турибдики, фаза токининг қиймати 2,1 кА дан 0 кА гача ўзгаради, фаза кучланишини қиймати эса 27,3 кВ дан 0 кВ ўзгаради.
а) б)
4-расм. Ички шикастланишда трансформатор юқори кучланиш томонида ток (а) ва кучланишни (б) вақт бўйича ўзгариш
Хулоса қилиб айтганда, MatLab-Simulink дастурий муҳитида дифферинциал ҳимояни моделлаштириш муваффақиятли амалга оширилди ва олинган натижалар тизимдаги барча шикастланишларлар учун кўриб ўтилди. Бунда асосий эътибор куч трансформаторини ички ва ташқи шикастланишлар пайдо бўлганда дифференциал ҳимояни иш ҳолатини тадқиқ қилишдан иборат. Имитацион моделда олинган натижалар тажриба - синов йўли билан олинган қийматларга мос келади. Имитацион модел ёрдами билан тизимнинг турли хил параметр ва шароитларида релени характеристикалари тадқиқ қилинди. Олинган натижаларни таҳлили шуни кўрсатдики, таклиф қилинган дифферинциал релели ҳимоя модели тўғри ишлаб чиқилган ва ўзига юклатилган вазифани тўла бажаради.



Download 22,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish