Инновациялар самарадорлигини баҳолаш



Download 68,51 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi68,51 Kb.
#188507
Bog'liq
innovatsiyalar samaradorligini bahol


Инновациялар самарадорлигини баҳолаш.

Режа:


  1. Инновациялар самарадорлигини баҳолаш муаммоси, унинг моҳияти.

  2. Бозор иқтисодиёти шароитида инновациялар самарадорлигини баҳолаш.

  3. Инновацион лойиҳаларни баҳолашнинг асосий тамойиллари.



Таянч иборалар: Капитал кўйилмаларнинг (инвестицияларнинг) самарадорлигини мажмуали бахолаш муаммоси. Капитал кўйилмаларнинг айрим методологик масалалари. Фаолият самарадорлиги мезонларининг 2 кўриниши. Самарадорлик бахолашнинг макро ва микроиктисодий методлари. Инновацион лойиха реализациясидан олдинги 2 ўзаро боглик методик масала. Маъмурий бошкарув тизимида самарадорликни бахолаш. Бозор иктисодий тизимида лойиха самарадорлигини бахолаш боскичлари. Лойихани келгусида реализация этишнинг максадга мувофиклиги бўйича карорлар кабул килиш. Лойиханинг молиявий самарадорлиги. Бюджет самарадорлиги. Халк хўжалик иктисодий самарадорлиги. Инновацион лойиханинг умумий ахамияти. Инновацион лойихаларнинг таъсир доираси бўйича бахоланишлари.


1. Капитал қўйилмаларнинг (инвестицияларнинг) самарадорлигини мажмуали баҳолаш муаммоси турли даража иқтисодчи-олимлар ва амалиётчи-раҳбарларнинг доимий диққат марказида бўлиб келган ва ҳозирда ҳам ўз долзарблигини йўқотганича йўқ. Сўнгги ўн йилликда ушбу муаммога бағишланган кўпгина илмий қўлланмалар нашр этилиб, умумдавлат, тармоқ ва ҳудудий даражада қўлланишга мўлжалланган инвестициялаш объектларига капитал қўйилмаларни иқтисодий асослаш соҳасида турли методик кўрсатма ва йўриқномалар ишлаб чиқилди.
Мазкур кўрсатмаларнинг янгилик даражаси, ҳозирги реал иқтисодий шароитларга мос келиши ва уларнинг инновацион лойиҳаларни баҳолашда фойланиш имкониятлари қандай, деган савол туғилиши табиийдир. Бироқ, ушбу саволга жавоб излашдан олдин, мамлакат иқтисодиётининг ҳозирги замон ҳолати ва ривожланиш истиқболларига қиёсан, капитал қўйилмаларнинг айрим методологик масалаларига тўхташ мақсадга мувофиқ. Инвестициялар самарадорлигини баҳолаш масаласи аввало, инвестор олдида, яъни тасарруфида капитал ресурслар бўлган ҳамда уларни инвестициялаш орқали муайян фойда олишни кўзлаётган хўжалик юритувчи субъект олдида кўндаланг туради. Бунда фойда умумлаштирилган ҳолда инвестор эҳтиёжлари асосида шаклланган мақсадларга эришиш даражаси сифатида талқин этилиши мумкин.
Бозор иқтисодиёти назариясининг классик йўналишларига мувофиқ, бирламчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти ( маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқарувчилар, харидорлар ва охирги истеъмолчилар) ушбу фаолиятнинг соҳалари ва йўналишлари бўйича танлов эркинлигига асосланади, бунда давлатнинг функциялари эса, бирламчи хўжалик юритувчи субъектлар ўзаро алоқа жараёнларини тартибга солишдан иборат. Бундай шароитда улар фаолияти самарадорлиги мезонларининг камида 2 кўринишини ажратиш зарур деган хулоса келиб чиқади. Биринчидан, бу бирламчи хўжалик юритувчи субъектлари фаолияти самарадорлигининг локал мезонлари бўлиб, белгиланган ташқи чекловлар доирасида узоқ муддат максимал фойда кўришга интилади. Иккинчидан, бу бутун иқтисодий тизим фаолияти самарадорлигининг глобал мезони бўлиб, жамиятнинг динамик равишда ривожланишини таъминлашга йўналтирилган давлат сиёсатининг асосида ётиши керак. Ушбу турли ва қарама-қарши мезоний гуруҳларининг мавжудлигини эътироф этиш эса, капитал қўйилмалар самарадорлигини баҳолашнинг турли методларини ишлаб чиқишни талаб этади ва улар қабул қилинган таснифланишга кўра, макро ёки микроиқтисодий бўлиши мумкин.
Бозор муносабатлари шароитида ўзини ўзи молиялаштириш ва қоплаш асосида асосида фаолият кўрсатаётган ҳамда инвестициялашни амалга ошираётган инновацион корхона (ИК) ва бошқа илмий корхоналар олдида истиқболдаги фойдалилик—мазкур инвестицияларнинг пировард иқтисодий самарадорлиги масаласи туради. Шу муносабат билан инновацион корхоналар ноаниқлик ва мавҳумликнинг у ёки бу даражасини инобатга олган ҳолда ушбу инвестициялардан қанча жами даромад келиши мумкинлигини прогнозлаштириши лозим. Бунинг учун қабул қилинадиган қарорлар иқтисодий асосланишининг мос усул ва воситалари тўплами ишлатилиши керак.
Ҳозирги замон хўжалик механизми туб ислоҳ қилинаётган, унинг иқтисодий ривожланишнинг бозор моделларига йўналаётганлиги шароитида инвестиция қарорларини иқтисодий асослаш муаммоси алоҳида долзарблик касб этади. Бу турдаги муаммолар ҳам бирламчи хўжалик юритувчи субъектлар даражасида (ИК ва ташкилотлар), ва ҳам миллий иқтисодиётни бошқаришнинг юқори бўғинларида, хусусан, илмий, ижтимоий ва бошқа умумдавлат дастурларини молиялаштириш учун бюджет маблағлари тақсимотида вужудга келади.
Бозор иқтисодий тизимида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг муҳим фарқли ўзига хослиги бўлиб, фаолияти давомида эришишни кўзлаган мақсадлари ўртасидаги фарқлар ҳисобланади. Бунда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёнларни тартибга солиш вазифаси бўлган бошқарув-ҳокимият давлат органлари глобал, жамиятни ривожланиши, халқ хўжалик мақсадларидан келиб чиқиб фаолиятини юритиши лозим. Ҳозирги шароитда давлат бошқарув органлари мақсад ва вазифаларининг ўзи олдинги маъмурий-буйруқбозлик тизимидагидан фарқ қилмайди. Бироқ, ушбу мақсадларни амалга ошириш усулларида катта фарқ мавжуддир. Агар маъмурий-буйруқбозлик тизими шароитида умумдавлат сиёсатини амалга оширишнинг асосий воситаси ва халқ хўжалиги бирламчи объектларини тўғридан-тўғри бошқариш шакли сифатида режа турса, бозор иқтисодиёти шароитида давлат бирламчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти ташқи шароитларини шакллантиради, миллий иқтисодиётнинг ўсиши учун стимуллар яратади.
Ўз навбатида, фақатгина давлат томонидан белгиланган ва барча субъектлар учун бир хил бўлган “ўйин қоидалари” билан чекланган бирламчи хўжалик субъектлари ўз фаолиятини узоқ истиқболда максимал шахсий фойда кўриш каби локал мақсадларни кўзлаган ҳолда қуради. Хўжалик субъектларининг мақсадларидаги фарқлар, асосан инвестицион қарорлар асосида турувчи турли мезонлар, шунингдек, инвестициялар самарадорлигини баҳолаш методларида намоён бўлади. Ушбу ёндашувлар ва методларни юқорида айтилганидек, агар улар асосида инвестициялар самарадорлигининг глобал мезонлари ётган бўлса, шартли равишда макроиқтисодий, локал мезонларга асосланган бўлса, микроиқтисодий деб аташимиз мумкин.
Ҳар бир инновацион лойиҳа (айниқса, бозор иқтисодиёти шароитида) реализациясидан олдин 2 ўзаро боғлиқ методик масала ечими туриши лозим, булар: 1) лойиҳани амалга ошириш ҳар бир варианти самарадорлигини баҳолаш; 2) вариантларни таққослаш ва энг тўғрисини танлаш.
Мулкчиликнинг давлат шакли ва иқтисодиётни бошқаришнинг марказлаштирилган усулларини қўллаш ҳукмронлиги шароитида унга мос келувчи барча корхона ва ташкилотлар учун ягона бўлган, марказлаштирилган хўжалик қарорлари самарадорлигини баҳолаш ёндашуви амал қиларди. Унинг асосини бир тамойил ташкил этиб, давлат учун нима фойдали ва самарали бўлса, ўша барча хўжалик субъектлари учун самарали бўлиши керак мазмунини берарди. Ушбу тамойил барча субъектлар учун ягона мезон—янгиликни реализация этишнинг барча босқичларида эришиладиган иқтисодий самарани назарда тутган. Методик баҳс асосан, самара баҳоланадиган кўрсаткичларга тегишли бўлиб, баъзида бу янгиликни реализация этишга “келтирилган харажатлар”, айрим пайтда “интеграл” ва яна баъзан “йиллик иқтисодий самара” бўлган.
Маъмурий бошқарув тизими шароитида иқтисодий асослашлар гарчи ҳар бир хўжалик қарорининг мажбурий талаби бўлсада, амалда кўпинча иккинчи даражали бўлиб, номигагина олиб борилган. Ҳам ажратилган капитал қўйилмаларини ўзлаштирувчи ташкилотлар ва ҳам уларнинг тақсимоти билан шуғулланувчи муассасалар шунчаки ижрочилар эди, сабаби улар ажратиладиган пул маблағларининг эгалари эмасди. Бундан ташқари, капитал қўйилмаларни амалга ошириш учун пул маблағларини ажратиш кўпинча қайтармаслик шарти билан амалга ошириларди. Хўжалик қарорларини асослашга бу каби ёндашув хўжалик ҳолатининг ёмонлашувига олиб келган. Кўпгина ҳолларда қўлга киритилган асбоб-ускуна йиллар давомида ишлатилмай ёки тўла қувватда фойдаланилмай турган. Хориждан валютага сотиб олинган Янги техника мавжуд технологик жараёнларга мос келмаганлиги оқибатида ўзининг техник даражасидаги кутилган қайтимни бермаган.
Юқоридагиларни назарда тутган ҳолда инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш усуллари ва ёндашувлари таҳлили қуйидаги ҳулосага келишга имкон беради:

  • Маъмурий иқтисодиёт шароитлари учун ишлаб чиқилган капитал қўйилмалар иқтисодий самарадорлигини баҳолаш методлари назарий ва амалий жиҳатдан иқтисодий ислоҳотлар ривожланишининг ҳозирги ҳолатига жавоб бермайди;

  • Бугунги кунда инвестицион таҳлилнинг хорижий тажрибалари муҳим аҳамият ва долзарблик касб этади. Бунда бутун инновацион лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқлигини баҳолашга имкон берувчи молиявий оқимлар таҳлилига асосланган иқтисодий самарадорликни баҳолашнинг динамик методлари билан бирга инвестицион дастурларни амалга оширувчи ИК молиявий ҳолатини инвестицион давр ҳисобот йиллари бўйича тадқиқ этишга асосланган статистик методлар кенг қўлланилади.



2. Инновацион лойиҳани ишлаб чиқишнинг инвестициялашдан олдинги босқичида янгиликларни ИТТКИ тугалланиб, лойиҳанинг техник параметрлари мавҳумийлиги тугатилади. Бу шароитларда, лойиҳанинг келгуси реализацияси бўйича масалани ечишда лойиҳа самарадорлигини баҳолаш учун иқтисодий (молиявий) кўрсаткичлар биринчи даражали муҳимлик касб этади. Инновацион лойиҳани ишлаб чиқишнинг мазкур босқичида унинг характеристикалари бошқа инвестицион лойиҳалардан фарқ қилмайди:

  • Янгилик (маҳсулот, хизмат) ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва реализация этиш учун ташкилотнинг инвестицияларга эҳтиёжи. У етарли ишончилилик даражаси билан лойиҳа реализацияси режалаштирилган масштаблари асосида баҳоланиши мумкин;

  • Сотувлар истиқболидаги мавҳумликнинг мавжудлиги (молиявий муваффақият эҳтимоли). Бунда сотувлар ҳажмининг даражаси ҳам ички(масалан, маркетинг тадқиқотларининг чуқурлиги ва йўналганлиги) ва ҳам ташқи(бозор конъюктураси) омилларга боғлиқ бўлади.

Инвестициялашдан олдинги босқичда инновацион лойиҳалар инвестицион самарадорлик кўрсаткичлари ёрдамида баҳоланиши мумкин. Лойиҳа самарадорлигини баҳолаш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

  • Лойиҳани бутунлай баҳолаганда, бунда лойиҳага инвестиция қилинадиган маблағлар уларнинг пайдо бўлиш манбаларига (ўз ёки қарз маблағлари, ички ёки ташқи маблағлар) боғлиқ бўлмаган равишда баҳоланади;

  • Лойиҳани молиялаштириш учун ўз маблағларини ишлатиш самарадорлиги баҳоланганда.

Маълумки, умуман самарали, лекин қиммат кредитлар ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳа ташаббусчи ҳамда инвестор учун жозибадор бўлмайди. Шу орқали инвестициялашдан олдинги босқичда лойиҳа самарадорлигининг 2 тур баҳоланиши мавжудлиги асосланади. 1-расмда инновацион жараён босқичлари ( инновациялар ҳаётийлик цикли) бўйича инновацион лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган инвестициялар батафсил ёритилган. Шунингдек, лойиҳани амалга ошириш босқичига боғлиқ равишда инвестицияларнинг қайси кўриниши оптималлиги, инвестициялар қайтими, фойда кўриш, сотувлар пасайиши ва б. кўрсатиб берилган:
Лойиҳани келгусида реализация этишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича қарорлар қабул қилишда ишлатилиши мумкин бўлган лойиҳа самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини батафсилроқ кўриб чиқамиз. Лойиҳа самарадорлиги харажатлар ва натижалар нисбатини акс эттирувчи кўрсаткичлар тизими билан характерланади. 2-расмда инновацион лойиҳа самарадорлиги кўрсаткичлари келтирилган.
Лойиҳанинг молиявий самарадорлиги талаб этилган даромад меъёрини таъминловчи молиявий харажатлар ва натижалар нисбати билан аниқланади. Молиявий самарадорлик бутун лойиҳа бўйича ва ҳам алоҳида лойиҳа иштирокчилари бўйича ҳисобланиши мумкин. Бунда таҳлил объекти бўлиб реал пул оқими ҳисобланади.
Бюджет самарадорлиги кўрсаткичлари лойиҳани амалга ошириш натижаларини муайян (давлат, регион, маҳаллий) бюджет жаражатлари ва даромадларига таъсирини акс эттиради. Бюджет самарадорлигининг асосий кўрсаткичи бўлиб бюджет самараси ҳисобланади ва у лойиҳада кўзда тутилган давлат ва регион молиявий молиявий қўллаб қувватлаши чораларини асослашда ишлатилади. Лойиҳани амалга ошириш бюджет самараси тегишли бюджет даромадларининг харажатларига нисбатан лойиҳани амалга ошириш натижасида ошиши билан аниқланади.
Самарадорликнинг халқ хўжалик иқтисодий кўрсаткичлари лойиҳа самарадорлигини бутун халқ хўжалиги, шунингдек лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган регионлар манфаатлари нуқтаи назаридан акс эттиради. Халқ хўжалиги даражасида иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари таҳлилида лойиҳанинг натижаларига қуйидагилар қийматли кўринишда қўшилади:

  • Охирги ишлаб чиқариш натижалари. Бунга мол-мулк ва интеллектуал мулк сотувидан тушган даромад ҳам киради;

  • Ижтимоий ва экологик натижалар. Ушбу натижалар лойиҳа барча иштирокчиларининг аҳоли саломатлиги, регионлардаги ижтимоий ва экологик муҳитга қўшма таъсиридан келиб чиқиб олинади;

  • Бевосита молиявий натижалар;

  • Хорижий давлат, банк ва фирмаларнинг кредит ва қарзлари, импорт пошлиналари тушумлари ва б.



3. Инновацион лойиҳанинг долзарблиги –бу унинг давлат, регион, хўжалик субъектлари илмий инновацион ва ижтимоий-иқтисодий вазифаларига мувофиқлигидир. Вазифалар бошқарув субъекти (давлат, регион даражасидаги) ёки хўжалик юритувчи субъект томонидан белгиланган илмий-инновацион, иқтисодий, ижтимоий ва экологик приоритетлардан келиб чиқиб аниқланади. Приоритетлар ривожланишнинг умумжаҳон тенденциялари, давлатнинг технологик ва экологик хавфсизлигини таъминлаш масалаларини ҳал этиш зарурати, иқтисодий ўсиш, турмуш сифатини ошириш кабиларни акс эттириши мумкин. Улар давлат, регион, хўжалик юритувчи субъектнинг илмий-инновацион ривожланиш стратегиясига асосан белгиланади. Унинг умумий йўналишларига қуйидагилар киради:

  • Фан ва техника тараққиётининг приоритетли йўналишларини белгилаш;

  • Технологик ривожланишда устунликни таъминлаш, ресурсларни қайта ишлашнинг янги тамойиллари асосида янгиликлар яратиш;

  • Импорт қилинадиган аналогларига нисбатан юқори рақобатбардошликка эга халқ истеъмоли маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўналишида конверсияни амалга ошириш;

  • Аҳоли турмушини таъминлаш объектларини техник модернизациялаш, регион иқтисодиёти рақобатбардошлигини мавжуд илмий-инновацион ва ишлаб чиқариш салоҳиятини максимал қўллаш асосида ошириш;

  • Рақобатбардошликни доимий равишда ошириб бориш ва экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш.

Инновацион лойиҳанинг умумий аҳамияти хўжалик субъектининг давлат, регион ва тармоқ даражалари нуқтаи назаридан баҳоланиши мумкин. Бунга мувофиқ равишда лойиҳа давлат, регион ва тармоқ аҳамиятига эга бўлиши ёки фақат хўжалик субъекти учун аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Ушбу баҳолашлар муайян лойиҳага нисбатан турли нисбатларда бўлиши мумкин.
Мамлакат даражасидаги аҳамият давлатнинг илмий инновацион ва ижтимоий иқтисодий ривожланиш мақсадларига мос равишда аҳоли турмушининг барча соҳаларида давлат миқёсидаги муаммоларни ҳал этиш билан боғлиқ бўлади. Регионал аҳамият ҳудуд салоҳиятини амалга ошириш мақсадлари, мазкур регионга хос ижтимоий иқтисодий муаммоларни ечиш даражасини акс эттиради. Тармоқ даражасидаги аҳамият лойиҳанинг берилган тармоқда фаолият кўрсатувчи кўпгина хўжалик субъектлари учун муҳим бўлган умумтармоқ муаммоларини ҳал этишга таъсирини ҳисобга олади. Лойиҳанинг хўжалик субъекти учун аҳамияти унинг технологик, иқтисодий, ижтимоий ва экологик муаммоларни ҳал этиши асосида бозордаги мавқеининг ошиши нуқтаи назаридан белгиланади. Лойиҳанинг умумий аҳамияти шартли равишда 3 баҳоланиш даражасига эга бўлиши мумкин: бирламчи—биринчи даражали муаммоларни ҳал этиш; иккиламчи—приоритетли масалаларни ечиш; учинчи даражали—жорий муаммоларни ечиш.
Мамлакат аҳамиятига эга лойиҳа учун бирламчи равишда муҳим ижтимоий, бюджет, инфляцияга оид ва бошқа муаммолар; приоритетли равишда давлат томонидан фан, техника, ижтимоий иқтисодий ривожланиш соҳасида белгиланган приоритетлар тизимидаги муаммолар; жорий равишда эса давлат бюджетини тўлдириш, стратегик импорт ўрнини босиш муаммолари кўриб чиқилиши мумкин. Худди шу каби ёндашув регион ва тармоқ аҳамиятига эга лойиҳа баҳоланишида қўлланилиши мумкин. Хўжалик юритувчи субъект учун аҳамият даражалари янада чуқурроқ ва индивидуал бўлиб, унинг ички ва ташқи бозорлардаги мавқеига боғлиқ бўлади.
Download 68,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish