Ўсиш ва ривожланиш хусусиятлари. Бодринг - бир йиллик, қовоқ дошлар
оиласига, Cуcумис Л. турига мансуб ўсимликдир; 39 та саналган туридан фақат иккита
бодринг ва қовун экин сифатида етиштирилади. Бодрингни кўпгина навлари лиана
кўринишида бўлиб, қадимги шаклларидан насл қолган. Ари билан чангланадиган майда
мевали навлар Ҳиндистон ва Непални тропик минтақаларидан, йирик мевали партен-
окарпиклари - Хитойдан келиб чиққан.
Бодринг пояси турли узунликда бўлади. Ҳимояланган ерларда ўстириладиган
навлар узунпалакли - 1,5 м узунликда, плёнкали тоннеллар ва очиқ ерларда ўртача
палакли (61-150 см) ва калта палакли (60 см дан кам) навлари етиштирилади.
Пояси зич туклар билан қопланган ёки тиканли. Пояни кўндаланг қисми қиррали
кертикли. Пояда маълум оралиқда бўғимлар шаклланади, уларда ён шохлар, мўйловлар ва
гуллар бўлади. Биринчи 3-4 бўғимларда мўйловлар бўлмайди.
Кўпчилик навларни шохланиши моноподиалдир. Детерминант типда ўсувчилари
ҳам маълум, улар терминал гуллари пайдо қилиб, симподиалшохланишга ўтиши билан
тавсифланади. Аммо бундай навлар ҳимояланган ерларда фойдаланилмайди. Шохланиш
турига кўра бодринг навлари кучли бачкиланувчи (8 дан ортиқ бачки поя ҳосил қилувчи),
ўртача бачки (5-8 дона) ва камроқ шохланувчи (1-4 дона) ларга бўлинади.
Бодрингни пояси тик ва горизонтал ҳолда ўсиши мумкин. Меваларни териш уру
ғпишгунча кечиктирилса, вегетатив органларни ўсиши секинлашади ва тезда бутунлай
тўхтайди. Барраларни териш ўз вақтида ўтказилиб, уларни сарғайишига йўл қўйилмаса
вегетатив органларни ўсиши жадал давом этади. Бодрингни барглари йирик юраксимон,
бурчакли-юраксимон, ноксимон, бешбўлакли бешқирра қирқилган бўлади.
Баргларни шакли ва онтогенезда ўзгарувчан бўлиб, ёшига қараб баргларни кертиклари
кўпаяди, олчамлари эса ортади.
Бодрингда барглар бандли, пояда навбати билан жойлашган. Баргнинг қирралари
тишли, бармоқли ёки текис. Баргнинг икки томони ҳам тукланган. Баргини ранги ҳар хил
жадалликдаги кўкиш. Барг пластинкасини ранги ва жадаллиги нав хусусиятларига, ёши ва
етиштириш шароитига боғлиқ.
Бодринг - бир уйли, четдан чангланувчан энтомофил, гуллари айрим жинсли
ўсимлик. Бир ўсимликда эркак ва урғочи гуллари мавжуд. Гермофрадит (икки жинсли)
ҳам учрайди. Гуллари сариқ, беш гулбаргли.
Эркак гуллар барг қўлтиғида шаклланиб бир неча доналаб тўпгулга йиғилган.
Гуллари калта оёқчали, гулкосаси бочкасимон. Гулкосабаргли узун. Гултожи барги сариқ,
5 та гулбаргдан иборат. Тўртаси жуфт ва биттаси якка ўсган. Оналик гули эркак гулига
нисбатан гул тожибаргга эга. Пастки тугунчаларни шакли элиписсимон, тукланмаган.
Бўғимларда урғочи гуллар сони турлича бўлиши мумкин: битта, иккита ва бир
қанча (тўпгул), эркак гуллар кўп миқдорда пайдо бўлади. Эркак ва урғочи гуллар айрим
бўғинларда (эркак ва урғочи бўғинлар) ёки ҳар бирида аралаш ҳолда шаклланиши
мумкин. Пастки бўғин барг бўғинларидан кўпроқ эркак гуллар пайдо бўлади. Поянинг
пастки қисмидан юқорига кўтарилиб борган сари эркак ва урғочи гуллари нисбати урғочи
гуллари кўпайиши томон ўзгариб боради.
Асосий поянинг энг юқори бўғинлари ва юқориги тартиб бачкилари фақат урғочи
гули бўлиши мумкин. Урғочи гуллар очилишидан 2-3 кун илгари ўзига чангни қабул
қилишга тайёр бўладилар.
Тумшуқча уч бўлакли, камдан-кам ҳолатларда бешбўлакли бўлади. Тугунчасини
тукланганлиги уч хилда бўлади: оддий, мураккаб ва аралаш. Тугунчасини тукини ранги -
оқ, қора, жигарранг бўлади. Баъзида тукланганлик ранги дастлаб оқ, кейинроқ эса
қораяди.
31
Do'stlaringiz bilan baham: |