Инновация бу келажак дегани ("инновацион фаолият тўҒрисида" Қонуннинг тавсифи")



Download 41,18 Kb.
bet4/8
Sana23.02.2022
Hajmi41,18 Kb.
#154572
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Документ Microsoft Word (2)

Олий таълим муассасалари (ОТМ)да секин-аста қабул квоталари бекор қилинади, улар ўз имкониятларидан келиб чиқиб, қабул қилинувчи талабалар сонини белгилайди. Абитуриентлар бир вақтнинг ўзида бир неча олийгоҳга кириш имконини қўлга киритишади, бу уларнинг олий таълим олиш имконини оширади. ОТМлар сони кўпаяди, янгиларини ишга туширишда хорижнинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик салоҳиятидан фаол фойдаланилади. Олий таълим сифатига алоҳида эътибор қаратилади. Етакчи ОТМларда форсайт-марказлари пайдо бўлади. Улар соҳа ва минтақавий иқтисодиёт сценарийлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида инновацион фаолият ривожини прогнозлаш билан шуғулланади. Ички ва ташқи муҳитни илмий-технологик прогнозлар билан таъминлаш, технологик ва инновацион муҳитни ҳамда олий таълим муассасаси устувор инновацион йўналишларини ривожлантириш ҳам уларнинг вазифасига киради.
Фото: Инҳа университети
Инклюзив таълимни ривожлантиришга ҳам эътибор қаратилади. Соғлиқ даражаси қандай бўлишига қарамай, барча бирдек таълим олиш имконига эга бўлиши зарур.
Ёшларни илм-фанга қизиқтириш учун нима қилиш керак?
Энг аввало, илм-фанни молиялаштириш кўрсаткичларини сезиларли даражада ошириш кўзда тутилган, у ЯИМнинг 0,8 фоизигача етказилади. 2021 йилга бориб Ўзбекистон шундай кўрсаткичга эришиши кутилмоқда.
Илмий тадқиқотларни молиялаштириш тизими ривожлантирилади. Бизда инновацион жамғармалар, инновацион банклар, венчур фондлар пайдо бўлади. Мамлакатнинг инновацион ривожланишини рағбатлантириш учун банк кредитини олиш жараёнлари ва талаблари соддалаштирилади. Инновацион ривожланишни микромолиялаштириш тизимини такомиллаштириш режалаштирилмоқда.
Илмий-технологик тараққиётнинг устувор жиҳатларини белгилаш ва молиялаштиришда хусусий сектор иштироки рағбатлантирилади. Мунтазам равишда янгиланиб турувчи инновацион лойиҳалар ва салоҳиятли инвесторларнинг ягона маълумотлар базаси яратилади.
Лойиҳавий бошқарув механизмларидан фойдаланган ҳолда давлат буюртмалари орқали дастурий-мақсадли тамойил бўйича илмий-тадқиқий ва тажрибавий ишларни ташкиллаштириш механизми жорий қилинади. Бу долзарб муаммоларни ҳал қилишда олимлар иштироки самарасини ошириш имконини беради.
Инновацион инфратузилмани ривожлантириш, олимлар ўз салоҳиятини ошира олиши учун шароитлар яратишга катта эътибор қаратилади. Замонавий илмий асбоб-ускуналар харид қилинади. Ноёб илмий-техник ускуналардан жамоавий фойдаланиш марказлари ишга туширилади, улар энг илғор қурилмалар билан таъминланади.
Илмий-техник маълумотлар давлат тизимини яратишга қарор қилинди, у республика, соҳалар, минтақа даражасидаги илмий-техник ахборот ресурслари ва шу йўналишдаги маълумотларни тўплаш, сақлаш ва қайта ишлашга ихтисослашган ташкилотларни ўз ичига олади. Бу эса илмий ишланмалар ҳақидаги маълумотларга киришни осонлаштиради.
Фото: mahoratmaktabi.uz
Олимлар ўз ишланмаларини жорий қилишда бир-бирларига кўмак бериши керак. Шу мақсадда технологиялар трансфери бўйича миллий ва минтақавий идоралар ишга туширилади.
Илғор технологияларни ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш учун технопарклар хаби, эркин иқтисодий зоналар, эркин саноат зоналари, кичик саноат зоналари ва илмий-ишлаб чиқариш кластерларини яратиш режалаштирилмоқда.
Миллий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва уларни ташқи бозорга олиб чиқишда хорижий ҳамкорлар иштирокидаги ташкилотларни шакллантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кучайтирилади.
IT-технологиялар соҳаси ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ривожлантирилади. 2021 йилга бориб ахборот-коммуникацион технологиялар соҳасида экспорт хизматлари улуши умумий ҳажмдан 4 фоизгача етказилади.
Буларнинг бари олимларнинг иқтисодиёт реал секторининг аниқ вазифаларини ҳал қилиш билан шуғулланишига олиб келишига туртки беради.

Download 41,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish