Трассани тиклашда жойларда резерв ва карьерлар учун хар хил ишлаб чиқариш ва йўл-транспорт ҳизматини жойлаштириш учун ажратиладиган қўшимча ер бўлаклари мустаҳкамланади. - Трассани тиклашда жойларда резерв ва карьерлар учун хар хил ишлаб чиқариш ва йўл-транспорт ҳизматини жойлаштириш учун ажратиладиган қўшимча ер бўлаклари мустаҳкамланади.
- Белгилаш лойиҳавий ва ишчи чизмаларга қараб, бажарилади, унда келажакда қуриладиган йўлдаги кўтарма ва ўймани намунавий кўндаланг кесими, хар бир пикет белгиси билан кўндаланг кесими келтирилган бўлади.
-
-
- Йўл пойини кенглигини аниқлаш учун чизма
- Тоғ ён бағрида кўтармани белгилаш чизмаси:
-
- Эгриларда белгилаш ишлари бирмунча мурак-каброқдир. Тикланган трасса - мустаҳкамланган нуқта эгрини боши ва оҳири, трасса йўналишини кесувчи – бурчак учига эга бўлади. Бу маълумотларга асосан, келажакдаги йўл пойи ўқи бўйича оралиқ нуқталарни геодезик бўлиш керак бўлади.
- Эгрини белгилаш трасса бўлинганидан сўнг эгрини ўртасига қараб бошланади. Белгилашда ҳар бир эгри чизиқли бўлакни аввал уларни йўл ўқида жойлашган нуқталарини эгридаги ўрни аниқланади. Бу нуқталарда эгрига ўтказилаган нормал йўналиши аниқланади, бу бўйича йўл ўқидан берилган жойдаги йўл пойи кўндаланг кесимидаги хамма нуқталарни холати аниқланади.
Йўл ўқини мустаҳкамлаш чизмаси: - Йўл ўқини мустаҳкамлаш чизмаси:
- а-трассани эгри бўлагида; б-тўғри бўлакда; 1-йўлга ажратилган минтақа; 2-пикетлар (нуқта ва қозиқлар ёзуви билан); 3-кўчириладиган столбалар белгиси билан; 4-кўчириладиган қозиқлар; 5-тоқ пикетлар; ЭБ-эгрини боши; ЭО-эгрини оҳири; БУ-бурилиш учи; Т-эгрини тангенси; R-эгрини радиуси; В-йўлга ажратилган минтақани кенглиги.
- Трасса - бу йўлни геометрик ўқининг жойлардаги холатини белгиловчи чизиқ. Трасса кўтармали жойларда ер юзидан баланд, ўймали жойларда – ундан пастда бўлиши мумкин. Трасани белгилаш бўлажак йўл пойи яқинида жойлаштирилган реперлар ёрдамида амалга оширилади (реперлар – доимий, белгиси маълум бўлган нуқта ўрнига мустаҳкамланган бўлади).
- Ўсимлик қатламини суриш чизмаси:
- Тайёргарлик ишлари:
- Йўлни учун ажратилган трасса дарахтлардан, майда ўтлардан, тўнкалардан ва йирик тошлардан тозаланади. Агар бу трасса атрофида бинолар, алоқа, электр узатгич линиялар, ер ости муҳандислик иншоотлари бўлса, унда лойиҳада кўрсатилган ечимга мос равишда қайтадан қурилади ёки бошқа жойга кўчирилади.
-
- Йўл учун ажратилган минтақадан ҳосилдор тупроқ қатлами (ўсимлик қатлами) барча майдондан олинади ва кейинчалик қайта ишлатиш учун йўл четига суриб қўйилади. Қирқиладиган тупроқ қатламини қалинлиги ўртача 15-25 см атрофида олиниб, кейинчалик йўл пойи ён қиялигини мустаҳкамлаш, ажратувчи тасмага ёйиш, тикланаётган ёки кам ҳосил берувчи қишлоқ ҳўжалик ерларини рекультивацияси учун ишлатилади.
- Иш бульдозер ёки скрепер ёрдамида бажарилади. Бульдозерни ишлатганда грунтларни кесишда йўл ўқига бурчак остида ёки йўл полосасига нисбатан машинани бўйлама ёки кўндаланг ҳаракатлантириб олиб борилади.
- Йўл полосасини кенглиги, суриладиган тупроқ қатламини қалинлиги ва қўлланилаётган бульдезернинг кучига боғлиқ ҳолда ишни ҳар хил чизма асосида олиб борилади.
-
- Боғланган грунтлардан йўл пойини бульдозерлар ёрдамида қуришда грунтни бўйлама суриш билан ён бағир резервидан ёки ўймадан кўтармага суриш мумкин. Бунда грунтни суриш масофаси 25 метргача (чўлли минтақаларда 50-100 м гача) рухсат этилади.
- Бульдозерларнинг иш унумдорлигини ошириш учун бир вақтда 2та бульдозер ёнма-ён синхром усулда ишлаши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |