Инновацион таълим технологиялари” кафедраси Профессионал таълими тизимида кадрларининг малакасини


Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти хухуридаги Тўрткўл кўп тармоқли техникуми тўғрисида маълумот



Download 15,11 Mb.
bet5/16
Sana01.05.2022
Hajmi15,11 Mb.
#600732
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти хухуридаги Тўрткўл кўп тармоқли техникуми тўғрисида маълумот.

Қорақалпоғистон Республикаси Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ҳузуридаги Тўрткўл кўп тармоқли техникуми 2020 йилдан ўз фаолиятини бошлаган. Техникум биноси 1973 йилда ташкил топган, қуввати 900 ўқувчига мўлжалланган. Асосий 3 та бино бўлиб бош биноси 4 каватдан 2 таси 3 каватдан иборат, асосий ўқув биноси 450 ўринга мўлжалланган, 220 ўринли талабалар ўтоқхонаси, 300 ўринли мажлислар зали, 120 ўринли ошхона, 80 ўринли кутубхона (12202 китоб фонди), спорт зал ва спорт майдончаси 250 ўринга мулжалланган.
Бугунги кунда Тўрткўл кўп тармоқли техникумида кундузги бўлимда 7 та мутахассислик бўйича 184 нафар ўқувчи яъни 1. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит йўналишида 54 нафар ўқувчи, 2. Компютер инжиниринг йўналишида 45 нафар ўқувчи, 3. Ветеринария медицинаси йўналишида 27 нафар ўқувчи, 4. Кимёвий технология йўналишида 11 нафар ўқувчи, 5. Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш йўналишида 24 нафар ўқувчи, 6. Молия йўналишида 16 нафар ўқувчи, 7. Автомобил транспортига техник ҳизмат кўрсатиш йўналишида 7 нафар ўқувчи ва сиртқи бўлим кутубхоначилик йўналишида 25 нафар ўқувчи жами 209 нафар ўқувчи таълим-тарбия олиб, профессионал таълим сирларини ўрганмоқдалар
Тўрткўл кўп тармоқли техникумида жами 17 нафар олий маълумотли ўқитувчилар, катта ўқитувчи 2 нафар ва 13 нафар олий маълумотли мутахассислар, 2 нафари ишлаб чиқариш таълими усталари хисобланади. Тўрткўл кўп тармоқли техникумида жами 7 та касблар мавжуд бўлиб, барча касбларда ўқув амалиётлари, ишлаб чиқариш амалиётлари мавжуд бўлиб, техникум ва ташкилотларда намунали ташкил этилган.
Тўрткўл кўп тармоқли техникумида услубий ишларни ташкил этишда халқаро тажрибаларнинг ўрни бўлакча жумладан, фанини ўзлаштиришида дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, слайдлар ва ўқув фильмлари фойдаланилади. Бунда мос равишда илғор педагогик технологиялар ва интерфаол усуллардан фойдаланилади.
Шахсга йўналтирилган таълим. Бу таълим ўз моҳиятига кўра таълим жараёнининг барча иштирокчиларини тўлақонли ривожланишларини кўзда тутади. Бу эса таълимни лойиҳалаштирилаётганда, албатта, маълум бир таълим олувчининг шахсини эмас, аввало, келгусидаги мутахассислик фаолияти билан боғлиқ ўқиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ёндашилишни назарда тутади.
Тизимли ёндашув. Таълим технологияси тизимнинг барча белгиларини ўзида мужассам этмоғи лозим: жараённинг мантиқийлиги, унинг барча бўғинларини ўзаро боғланганлиги, яхлитлиги.
Фаолиятга йўналтирилган ёндашув. Шахснинг жараёнли сифатларини шакллантиришга, таълим олувчининг фаолиятни активлаштириш ва интенсивлаштириш, ўқув жараёнида унинг барча қобилияти ва имкониятлари, ташаббускорлигини очишга йўналтирилган таълимни ифодалайди.
Диалогик ёндашув. Бу ёндашув ўқув муносабатларини яратиш заруриятини билдиради. Унинг натижасида шахснинг ўз-ўзини фаоллаштириши ва ўз-ўзини кўрсата олиши каби ижодий фаолияти кучаяди.
Ҳамкорликдаги таълимни ташкил этиш. Демократик, тенглик, таълим берувчи ва таълим олувчи фаолият мазмунини шакллантиришда ва эришилган натижаларни баҳолашда биргаликда ишлашни жорий этишга эътиборни қаратиш зарурлигини билдиради.
Муаммоли таълим. Таълим мазмунини муаммоли тарзда тақдим қилиш орқали таълим олувчи фаолиятини активлаштириш усулларидан бири. Бунда илмий билимни объектив қарама-қаршилиги ва уни ҳал этиш усулларини, диалектик мушоҳадани шакллантириш ва ривожлантиришни, амалий фаолиятга уларни ижодий тарзда қўллашни мустақил ижодий фаолияти таъминланади.
Ахборотни тақдим қилишнинг замонавий воситалари ва усулларини қўллаш-янги компьютер ва ахборот технологияларини ўқув жараёнига қўллаш.
Ўқитишнинг усуллари ва техникаси. Маъруза (кириш, мавзуга оид, визуаллаш), муаммоли таълим, кейс-стади, пинборд, парадокс ва лойиҳалаш усуллари, амалий ишлар.
Ўқитишни ташкил этиш шакллари: диалог, полилог, мулоқот ҳамкорлик ва ўзаро ўрганишга асосланган фронтал, коллектив ва гуруҳ.
Ўқитиш воситалари: ўқитишнинг анъанавий шакллари (дарслик, маъруза матни) билан бир қаторда – компьютер ва ахборот технологиялари.
Коммуникация усуллари: тингловчилар билан оператив тескари алоқага асосланган бевосита ўзаро муносабатлар.
Тескари алоқа усуллари ва воситалари: кузатиш, блиц-сўров, оралиқ ва жорий ва якунловчи назорат натижаларини таҳлили асосида ўқитиш диагностикаси.
Бошқариш усуллари ва воситалари: ўқув машғулоти босқичларини белгилаб берувчи технологик карта кўринишидаги ўқув машғулотларини режалаштириш, қўйилган мақсадга эришишда ўқитувчи ва тингловчининг биргаликдаги ҳаракати, нафақат аудитория машғулотлари, балки аудиториядан ташқари мустақил ишларнинг назоратидир.
Тўрткўл кўп тармоқли техникумида олиб борилиши керак бўлган ишлар “Worldskills” стандартлари асосида барча компетенсияларни шакллантириш, “Worldskills” компетенсиялари бўйича янги замон талабларига мос келувчи жиҳозлар билан таминлаш режалаштирилган. Симуляцион ўқитишни жорий этиш, мавжуд шарт –шароитлар ва уни ташкил этишни режалаштириш, ўқув-методик ишларни янада самаралироқ ташкил этиш, педагогик инновациялар, касб-ҳунар таьлими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида олган билим ва кўникмаларимни техникум раҳбар ва ўқитувчилар билан биргаликда мухокама қилишни ўзимга режа қилиб олдим, малака ошириш курсини тугатиб ишга қайтганимдан сўнг “Ветеринария медицинаси” касбида симуляцион ўқитиш жараёнини киритиш бўйича тегиишли ташкилотларга таклифни бермоқчиман.

Download 15,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish