Инновацион таълим технологиялари” кафедраси Профессионал таълими тизимида кадрларининг малакасини



Download 15,11 Mb.
bet4/16
Sana01.05.2022
Hajmi15,11 Mb.
#600732
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Малакавий ишнинг мақсади - Профессионал таълимда услубий ишларни олиб боришда ўқув меъёрий ҳужжатларини юритилишини самарали ташкил этиш орқали таълим сифатини янада ошириш ҳамда эгаллаган билимларини амалиётда қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Юқоридаги мақсаддан келиб чиққан ҳолда малакавий иш олдига қуйидаги вазифалар қўйилди:

  • Ўзбекистон Республикасида профессионал таълим жараёнини ташкил этишга доир маълумотларни тўплаш, меъёрий-ҳукуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш ҳамда олиб борилаётган ислоҳотларни ўрганиш.

  • хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда малака ошириш мобайнида олган билим ва кўникмалар асосида техникумнинг истиқболли йўналишларини белгилаш.

  • Амалдаги ўқув-услубий қўлланмаларнинг ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш.

  • Бугунги кун талабларига мос келадиган ўқув-услубий қўлланмалар яратишга таклиф бериш.

  • таълим жараёнини ташкил этиш йўл харитасини ишлаб чиқиш;

Битирув малакавий ишнинг амалий аҳамияти. Профессионал таълим муассасаларида хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш асосида услубий ишларни ташкил этиш ва бошқаришга хизмат қилади.


I боб. Профессионал таълимда давлат сиёсати.

    1. Профессионал таълим тизимининг ҳизмат кўрсатиш соҳаларидаги сўнги ислоҳатлар.

Республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар,хусусан иқтисодиёт тармоқларига киритилаётган инновацион технологик жараёнлар, тадбиркорлик, кичик бизнесни қўллаб-қувватлашнинг янгича ёндошувлари натижасида яратилаётган янги технологик иш ўринлари ўрта бўғин кадрларини тайёрловчи янги турдаги профессионал таълими муассасалари тармоғини шакллантиришни тақазо этади.


Бунинг учун техникумда асосан талаб даражасига жавоб бермайдиган ўз устида ишламайдиган кадрлардан воз кечиб, малакали мутахассис кадрлар билан таъминлаш зарур. Ишлаб чиқариш устахонасида тайёрлов йўналишлари бўйича мутахассисликлар тайёрлаш учун зарур бўлган жихозлар билан таъминлаш, ўқув хоналарини замон талаблари орқали жихозлаш лозим.
Таълимнинг сифат самарадорлигига таъсир этадиган барча омиллар (давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, ўқитиш методикалари ва технолгиялари, ўқув дидактик воситалар ва ҳ.к.) ни иш берувчиларнинг мувофиқлаштирадиган комиссияси томонидан қайта кўриб чиқилиб, замонавий талаблардан келиб чиқиб, тегишли ўзгартиришлар киритиш билан амалга оширилади, яъни профессионал стандарт ишлаб чиқилади. Шу асосда модулли ўқув режалари тузилади.
Профессионал таълим муассасаларида таълим тизимини модернизациялаш учун берилаётган касбларга оид электрон ахборот-таълим ресурсларини яратиш, ўқитишнинг мавжуд ва янги технологик шаклларини ўзаро мувофиқлаштириш,ўқув ҳамда мутахассислик фанлари асосларининг ўқувчилар томонидан мустақил ўзлаштирилиши учун қулай педагогик ва технологик шарт-шароитларни вужудга келтириши керак.
Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 466-сон қарори қабул қилинган. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълимни (кейинги ўринларда профессионал таълим деб аталади) ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
Техникумлар — Халқаро таснифлагичнинг 5-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида олий таълим тизими билан интеграциялашган ўрта махсус профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган, олий таълим муассасалари ҳузурида фаолият юритадиган таълим муассасалари ҳисобланади.
Техникум ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда ушбу Устав асосида амалга оширади.
Техникумлар тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг тизимидаги ташкилий тузилма ҳисобланади, фаолияти маҳаллий ва хорижий грантлар, таълим хизматларини кўрсатиш, ишлаб чиқариш ва бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари асосида молиялаштирилади.
Тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар техникум ўқувчиларини касбий таълим жараёнида амалий кўникмаларини шакллантиришда, меҳнат бозорида Халқаро таснифлагичнинг 5-даражасига мос келувчи мутахассисларга (кейинги ўринларда — мутахассислар) бўлган эҳтиёжни аниқлашда, битирувчиларни иш билан таъминлашда кўмаклашади.
Тўрткўл кўп тармоқли техникумининг расмий номланиши:
а) давлат тилида: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ҳузуридаги Тўрткўл кўп тармоқли техникуми
тўлиқ номи: «Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ҳузуридаги Тўрткўл кўп тармоқли техникуми», қисқартирилган номи — «ТКТТ» ;
б) инглиз тилида:
тўлиқ номи: «Turtkul multidisciplinary technical school under the Nukus State Pedagogical Institute named after Ajiniyaz», қисқартирилган номи — «ТМТ » ;
в) рус тилида:
тўлиқ номи: «Турткульский многопрофильный техникум при Нукусском государственном педагогическом институте имени Ажинияза », қисқартирилган номи — «ТМТ».
Техникумнинг жойлашган жойи Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани Беруний кўчаси 28 уй.
Техникумларнинг асосий мақсади: кадрлар тайёрлаш Халқаро таснифлагичнинг камида 3 ёки 4-даражасига мос таълим дастурларини тамомлаган, умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан «Ҳаёт давомида таълим олиш» принципи асосида шакллантирилган гуруҳларда мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида кадрлар тайёрлаш;
кадрлар буюртмаси асосида профессионал касбий малакага эга бўлган кадрлар тайёрлаш:


    1. Download 15,11 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish