Инновацион таълим технологиялари” кафедраси Касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг малакасини ошириш курси


II боб. Профессионал таълим таьлими тизимида ўқув ишлаб чиқариш амалиётининг ҳолати ва фаолийатини самарадорлигини оширишнинг йўллари



Download 53,89 Kb.
bet8/10
Sana21.07.2022
Hajmi53,89 Kb.
#832139
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
25.04. BMI Jumatov Shuhrat1111

II боб. Профессионал таълим таьлими тизимида ўқув ишлаб чиқариш амалиётининг ҳолати ва фаолийатини самарадорлигини оширишнинг йўллари
2.1. Профессионал таълими тизимида малакавий ва ўқув ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш ва уни меъёрлаштиришнинг илмий педагогик асослари.
Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таьлим муассасалари олдига юқори малакали рақобатбардош кичик мутахассислар тайёрлаш вазифаси қўйилган. Касб-ҳунар таьлими тизимида малакали мутахассисларни тайёрлаш кўп жиҳатдан махсус фан ўқитувчиларига боғлиқдир. Малакавий педагогик амалиёт даврида касбий кўникма ва малакалар тизими яратилади, талабалар керакли педагогик амалий тажрибага, касбий маҳоратга эга бўладилар. Шунинг учун ҳар бир педагог ўз соҳасининг устаси, моҳир тарбиячи, жонкуяр ва фидоий бўлиши даркор. У ўз устида тинмай изланиши, ўз ишига ижодий ёндашиши, талабаларни фанга қизиқтира олиши лозим. Бунга эришиш учун эса касб-ҳунар мактаблари махсус фан ўқитувчилари таьлим тарбия жараёнини ва ўз меҳнат фаолиятининг мазмунини тўғри режалаштира олиши, ахборот технологиялари ҳамда замонавий техник воситалардан дарс жараёнида самарали фойдалана олиши керак бўлади. Бўлажак умумий амалиёт врачи ва ўқитувчиларни тайёрлашда Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таьлим муассасаларида ўтадиган малакавий педагогик амалиёт муҳим босқичлардан бири саналади. Малакавий педагогик амалиётни амалга ошириш қуйидаги икки босқичда пассив ва фаол амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир. Педагогик амалиётни пассив босқичида- талабалар таьлим муассасасида обект яьни кузатувчи-ўрганувчи. Педагогик амалиётни фаол босқичида-бевосита таьлим-тарбия жараёнининг фаол ташкилотчиси ва бошқарувчи модератор сифатида фаолият юритадилар. Малакавий педагогик амалиёт шартнома асосида касб-ҳунар мактаблари ҳамкорлигида ўтказилади.
Малакавий педагогик амалиётнинг мақсади - талабаларнинг педагогика, психология, таълим педагогикаси, педагогик психология, педагогик технологиялар, педагогик маҳорат, касбий таьлим методикаси каби фанлардан олган назарий билимларини таьлим жараёнига татбиқ этиш орқали дастлабки касбий кўникма ва малакаларни шакллантириш.
Малакавий педагогик амалиётнинг вазифалари:
• талабаларнинг психология, таьлим педагогикаси, педагогик психология, педагогик технологиялар, педагогик маҳорат, касб педагогикаси каби фанлардан олган назарий ва амалий билимларини мустаҳкамлаш;
• талабаларда умумий психологик-педагогик қонуниятларни қўллаш малакаларини шакллантириш;
• талабаларни Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидаги таълим-тарбиявий ишларнинг назарий ва амалий ҳолати, илғор педагогик тажрибалари билан таништириш;
• талабаларнинг шахсий ва касбий маҳоратиларини ривожлантириш;
• талабаларни бевоситаўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидаги педагогик-психологик фаолиятда қатнашишларига эришиш;
• талабаларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини касбга йўналтириш ва тарбиявий тадбирларни режалаштириш, ташкил этиш ва ўтказиш билан бевосита таништириш;
• педагогик фаолиятнинг аудиторияда ва таълим муассасасидан ташқари ишларини режалаштириш кўникмаларини шакллантириш;
• талабаларда ўқитувчининг иш режаси асосида тайёрлов йўналишини ҳисобга олган ҳолда, ўқувчилар билан тарбиявий ишларни олиб бориш малакасини шакллантириш;
• таълим - тарбиявий ишларнинг ташкилий шаклларини амалиётга тадбиқ қилиш кўникмаларини шакллантириш;
• талабаларда ўқувчиларни педагогик ва психологик тавсифлаш кўникмаларини шакллантириш;
• илғор педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларини шакллантириш.
Малакавий педагогик амалиёт жараёнида талабаларнинг билим, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар: а) билиши керак:
• малакавий педагогик амалиётнинг мақсади, вазифасини билади;
• малакавий педагогик амалиётни амалга ошириш технологиясини билади;
• мактаб ташкил этилиш тарихи, унинг ташкилий тузилмаси; моддий-техник базаси;
кабинетлар тизими ва уларнинг жиҳозланганлиги; мавжуд кафедралар фаолияти ҳақида тушунча бера олади;
• ўқув машғулотлари дарс жадвали, ўқув машғулотлар журналини билади;
• ўқув машғулотлари журналини расмийлаштириш қоидалари билади;
• дарс ўтказиш учун талаб этиладиган ўқув меьёрий ҳужжатларни билади;
• махсус фан ва ўқув амалиёти машғулотларини таҳлил қилиш мезонларини билади;
б) амалий кўникмага эга бўладилар:
• мактаб фан кабинетлар тизими ва уларнинг жиҳозланганлигини таҳлил қила олади;
• махсус фан ва ўқув амалиёти машғулотларини таҳлил қила олади;
• махсус фан ва ўқув амалиёти ўқитувчиларнинг шахсий йиллик иш режаси ва ҳисоботи, тақвим мавзулар режаси, ўқув машғулотлари журнали, дарс режаси, маьруза матни, ўқув дидактик воситалар каби ҳужжатларни таҳлил қила олади;
в) амалда бажара оладилар:
• гуруҳ раҳбарининг иш режасини туза олади ва гуруҳ талабалари билан ишлай олади;
• дарсдан ташқари тадбирлар (тўгарак фаолияти, гуруҳ раҳбарининг тарбиявий ишлари) ни ўтказа олади;
• кузатилган дарсларни расмийлаштира олади ва натижларни муҳокама эта олади;
• махсус фан бўйича ўқув –услубий мажмуасини ишлаб чиқа олади; тақвим-мавзулар режа, мавзу бўйича дарс режаси, маъруза матн, тарқатма материаллар, тақдимот слайдлар назорат саволлари ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқа олади;
• ўқув амалиёти бўйича ўқув–услубий мажмуа ишлаб чиқа олади: тақвим-мавзулар режа, мавзу бўйича дарс режаси, маъруза матн, йўриқли технологик харита, тарқатма материаллар, тақдимот слайдлар назорат саволлари ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқа олади;
• махсус фан бўйича мустақил дарсларни ташкил этиб, ўтказа олиш;
• ўқув амалиёти мустақил машғулотини ташкил этиб, ўтказа олади;
• ўтказилган машғулотни ўқув машғулотлари журналининг 4 шаклда расмийлаштира олади
• бириктирилган ўқув гуруҳида синфдан ташқари тадбирлар сценарийсини тайёрлаб, ўтказа олади;
• малакавий педагогик амалиёт ҳисоботини тайёрлай олади.
Малакавий амалиёт тугаганидан сўнг талабалар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этдилар.
Малакавий педагогик амалиёт кундалиги.
- Малакавий педагогик амалиёт кундалиги бўйича ҳисоботи:
- Касб-ҳунар мактаби ҳақида қисқача маьлумот: ўқув базаси, тайёрлов
йўналишлари, педагог кадрлар таркиби, ўқувчилар контенгенти, амалий машғулотлар ўтказиладиган ўқув хоналари ҳақида маьлумот;
- Амалиётчи талабанинг мустақил дарс ишланмаси (машғулот режаси, маъруза матн, назорат саволлари, тақдимот слайдлари, тарқатма материаллари, талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш мезони)
- Махсус фанлар бўйича машғулот олиб борадиган 4 та тажрибали педагогларнинг дарсларини таҳлили (2 та назарий ва 2 та амалий машғулотлар);
- Махсус фанлар бўйича 1 та назарий ва 1та амалий (машғулот ишланмаси).
- Тарбиявий соат сценарийси;
- Амалиёт давомидаги талабаларнинг ўзаро кузатган машғулотлар таҳлили;
- Малакавий педагогик амалиёт раҳбари томонидан талабага берилган тавсифнома.
Ишлаб чиқариш таълими-назарий таълим жараёнида ўрганилган умумкасбий, махсус билимлар асосида иш усуллари ва оператсияларини амалий бажариш бўйичакўникма ҳамда малакаларни шакллантириш мақсадида амалга оширилади. Ишлабчиқариш таълими ўқув амалиёти, ишлаб чиқариш амалиёти ва диплом олди амалиётларини ўз ичига олади. Ўқув амалиёти ўқув режанинг учинчи блокида келтирилган бўлиб, унга 660 соат ўқув соати ажратилган. Ўқув режанинг тўртинчи блокида эса ишлаб чиқариш амалиёти келтирилган. Унга жами 648 соат ажратилган,
шундан ишлаб чиқариш амалиёти 360 соатни, диплом олди амалиётлари эса 288 соатни ташкил этади.
Ўқув амалиётлари- битта умумкасбий ёки касбий фандаги назарий билимларни амалий мустаҳкамлаш, иш усуллари ва оператсияларини амалий бажариб ўрганиш бўйича кўникма ҳамда малакаларни шакллантириш мақсадида дастур асосида, таълим берувчи назорати остида ўқув устахона ва лабораторияларида, полигонларда амалга оширилади. Бу амалиёт муҳандис-педагоглар назорати остида маълум бир тартибда ва дидактик мақсадли машқлар тизимини амалга ошириш орқали бажарилади. Амалий таълим мазмуни шу амалиёт учун назарий асос бўлувчи фанлар мазмунидан ҳамда малакали кичик мутахассис иш ўрни малака тавсифидан келиб чиқиб белгиланади. Амалиётларни илмий асосда ташкиллаштиришнинг биринчи шарти-унга асос бўлувчи ўқув фанларини ўзлаштиришдир. Шунинг учун «олдин назария, сўнг амалиёт» қоидасига амал қилиш мақсадга мувофиқдир.
Амалий машғулотларни илмий асосда ташкиллаштиришнинг иккинчи шарти, ихтисослик бўйича лаборатория ва амалий машғулотлар даврида олинган бошланғич кўникмалардир.
Ўқув амалиётининг ташкил этиш йўлларини тўғри танлаш ва қўллаш таълим олувчилар томонидан материалларни яхши ўзлаштиришга асос бўлади. Шунинг учун, юқорида келтирилган босқичларда дарс мазмунини таълим олувчиларга етказиш ўқув амалиёти жараёнида олинадиган билим, кўникма ва малакаларнинг шаклланишига қулай имкониятлар яратишга асос бўлади.
Ишлаб чиқариш амалиёти касб-ҳунар мактабларида малакали ишчи кадрлар бўйича касб-ҳунар тайёргарлигининг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Касб-ҳунар мактабларида ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг «Касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш тўғриси»даги Низоми асосида амалга оширилади. Ишлаб чиқариш амалиётининг вазифаси-ҳозирги замон ишлаб чиқариш корхоналарига малакали ишчи кадрларни тайёрлаш, ўқувчиларнинг ўрганаётган касблари бўйича билим, кўникмаларини мустаҳкамлаш ва такомиллаштиришдан иборатдир. Ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш ва унинг мазмуни, бажарилиши лозим бўлган ишларнинг ҳажми Ўзбекистон Республикаси Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази раҳбари томонидан тегишли касб йўналиши бўйича тасдиқланган ўқув режа ва дастурлар асосида белгиланади. Ишлаб чиқариш амалиёти бошланишидан бир ой олдин касб-ҳунар мактаби ва ишлаб чиқариш амалиёти ўтказилиши мўлжалланган корхона (ташкилот, хўжалик) билан ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ўтказишлари тўғрисида шартнома тузиши лозим. Шартномада касблар бўйича ишлаб чиқариш амалиётига юборилаётган ўқувчилар сони, уни ўтказиш муддати, шароит ва тартиблари, ишлаб чиқариш технологияси, санитар-техник тозалик ва меҳнат шароити ва томонларнинг ўзаро мажбуриятлари кўрсатилади. Корхонанинг мулкчилик шаклидан ва юборилаётган ўқувчилар сонидан қатьий назар, ўқувчиларни ишлаб чиқариш амалиётига юбораётган ўқув муассасаси ҳар бир корхона (ташкилот, хўжалик) билан алоҳида шартнома тузади. Ўқув гуруҳларининг ишлаб чиқариш амалиётига умумий раҳбарлик амалиёт ўқитувчилари томонидан амалга оширилади. Амалиёт ўқитувчиси ўқувчиларни тегишли касб ва мутахассисликлари бўйича иш жойларига тақсимланиши, ишлаб чиқариш таълими ва амалиёти дастурларининг бажарилиши, ўқувчиларнинг меҳнат интизоми ва меҳнат хавфсизлигига риоя қилишларини ва бошқа вазифаларнинг бажарилиши юзасидан жавобгар саналади.
Ишлаб чиқариш амалиёти даврида мактаб томонидан бириктирилган амалиёт раҳбари амалиёт обекти томонидан бириктирилган раҳбар билан биргаликда:
1-талабаларнинг ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилишларини назорат қилади;
2-амалиёт вақтида талабаларда вужудга келган муаммолар ва мунозарали саволлар бўйича тушунтиришлар беради;
3-талабалар томонидан дастурни тўлиқ бажарилишини назорат қилиб боради;
4-ҳисобот дафтарининг юритилишини текшириб туради;
5-амалиёт натижалари бўйича талабанинг ҳисоботини кўриб чиқади.
6-амалиёт объектларида бажарган ишлари юзасидан амалиёт бўлимига ҳисобот беради.
Амалиёт якунида талаба синов олувчи ҳайьатга қуйидаги ҳисобот ва кундалик дафтари; тавсифнома; амалиёт жараёнида тўлдирган ҳужжатлардан намуналар кабилар тақдим этиши лозим. Меъёрлаш ишлаб чиқариш ъжараёни учун фақат техник жиҳатдагина эмас, балки педагогик жиҳатдан ҳам катта аҳамиятга эгадир. Меъёрлашнинг техникавий (ҳисоб билан) методида фақат берилган ишни бажариш учун сарфланган вақт аниқланади. Ўқув-ишлаб чиқариш ишларини меъёрлашнинг педагогик аҳамияти шундаки, ўқитувчи ўқувчилардан ҳар бир топшириқни белгиланган вақт меъёрида бажаришларини талаб қилар экан, уларни меҳнатнинг юқори унумдор усулларини эгаллашга ундайди, мақсадга эришишда қатъийликни тарбиялайди, ижодий қобилиятни ўстиради. Тажриба кўрсатишича, ўқув ишлаб чиқариш ишларини меъёрлашга етарлича баҳо бермаслик ўқувчилар меҳнатининг унумдорлигини пасайтиради, давр талаблариданорқада қолишга сабаб бўлади. Ўқувчилар томонидан бажариладиган ўқув-ишлаб чиқариш ишларини ъқуйидаги мақсадларни кўзда тутади:
- Ишлаб чиқариш илғорларининг иш методлари ва усулларини ўқувчилар томонидан аста-секинлик билан эгаллашга ёрдам беришни; ўқувчиларга вақт факторларини қадрлашга ўргатиш ва шу орқали ўқитишнинг охирига келиб корхоналарда шунга мувофиқ касб ва малака даражасидаги ишчилар учун белгиланган меъёрларни эгаллашларини таъминлашни; ишлаб чиқариш таълимини тўғри режалаштириш ва мавжуд жиҳозлардан тўғри фойдаланиш учун бошланғич маълумотларни аниқлашни;
- ўқувчиларнинг белгиланган меъёрини бажариш кўрсаткичлари асосида ларнинг ишлаб чиқариш таълими бўйича ўзлаштиришларини оқилона баҳолашга ёрдам беришни;
- касб-ҳунар мактабларида ўқувчилар ишини техник меъёрлаш, ишлаб чиқариш имкониятлари, технологик жараёнга мувофиқ иш режимлари ва ишлаб чиқариш илғор тажрибаларини ҳисобга олиб ўтказилади. Ташкилий техникавий ва бошқа характердаги камчиликлар натижасидаги йўқотишлар вақт меъёрига кирмайди.
Шогирдлик вақт меъёрларини тўғри аниқлаш ва қўллаш ўқувчиларда режалаштириш ва ўз фаолиятларича назорат қилиш малакаларининг вужудга келишига, касб маҳоратининг мукаммаллашиб боришига, умуман касбий техникавий тайёргарлик сифатининг яхшиланишига таъсир қилади. Меъёрлаш методлари. Ўқувчиларга ишлаб чиқариш таълими беришда икки асосий даврни: оператцион ва комплекс даврни ажратиб кўрсатиш мумкин. Оператцион даврда дастлабки малакалар шаклланса, комплекс даврда улар мукаммаллашади ва мустаҳкамланади.
Оператцион давр ўқитувчи ўқувчиларга мазкур меҳнат оператциясини ташкил этувчи айрим ҳаракат ва усулларни тўғри ҳамда мақсадга мувофиқроқ бажаришга ўргатади. Бу даврда ўқувчиларга вақт меъёри (ёки маҳсулот тайёрлаш меъёри) ҳақида гапириш салбий натижалар бериши мумкин, чунки бунинг оқибатида уларнинг эътибори ишнинг сифат томонига эмас, балки миқдор кўрсаткичларига қараб йўлланиши мумкин. Шунинг учун ҳам ўқувчилар асосий иш усулларини, яъни меҳнат оператцияларини ўрганаётганларида уларга меъёр ҳақида ҳеч нарса гапирилмайди. Шогирдлик вақт меъёрини белгилаш учун аввал ҳисоб (техникавий) вақт меъёри аниқланади. Ҳисоб (техникавий) методи орқали вақт меъёрининг қуйидаги таркибий қисмлари сарфланадиган вақт миқдори аниқланади: оператив вақт, иш жойига қараш вақти, дам олиш танаффуслари ва табиий зарурат учун сарфланадиган вақт тайёргарлик ва якунлаш вақти. Оператив вақт бу берилган топшириқ (оператция)ни бажаришга сарф қилинадиган вақт бўлагидир. Оператцион вақт асосий (технологик) ва ёрдамчи қисмларга бўлинади.
Асосий (технологик) вақт деб, ишлов берилаётган деталнинг геометрик ва шакл ўлчамини (асбоб-ускуна ёкитикувчилик ишлари) ўзгартиришга ёки маҳсулот қисмларининг ўзаро жойлашувини (йиғув ишлари) ўзгартириш учун сарфланадиган вақтга айтилади. Асосий (технологик) вақт қуйидагича бўлиши мумкин: қўлда, агар деталь ҳеч қандай механизм қўлланмай, ишчи томонидан ишланса, масалан, тикувчилик ишлари (қўлда қавиш, қирқиш ва ҳоказо). Ёрдамчи вақт деб,ишчининг деталларни ўрнатиш ва олиш, тикув машинасини ишлатиш ҳамда тўхтатиш, узатишни улаш ёки узиш, деталларни ўлчаш ва бошқалар учун сарфланадиган вақтга айтилади. Иш жойига хизмат қилиш вақтикун бўйи иш жойига қараш учун сарфланадиган вақтдир. Бунга смена алмаштиришга ҳамда асбобларни чархлаш, машинани иш жараёнида созлаш ва йўлга солиш, қириндини йиғиштириш, жиҳозларни мойлаш ва тозалаш, асбобларни йиғиш ва жойига қўйиш учун сарфланадиган вақт киради. Дам олиш танаффуслари вақти маълум юк айланмаси ва иш суръати оширилган жисмоний толиқтирадиган оғир ишларни бажарилиши учун кетган вақт меъёрига қўшилади. Қолган пайтларда дам олиш вақти меъёрига киритилмайди. Тайёргарлик якунлаш вақти бу ишчининг мазкур ишга тайёрланиш ва уни якунланишига алоқадор ҳаракатларни амалга ошириши: техника ҳужжатлар, асбоб ҳамда мосламаларни олиш ва топшириш; чизмалар билан танишиш ва бажарилаётган иш бўйича инструктаж олиш; жиҳозларни созлаш; иш жойини тайёрлаш; асбоб ва мосламаларни ўрнатиш ва олиш; ишни топшириш кабиларга сарфланадиган вақтдир. Тайёргарлик-якунлаш вақтибу ишчи ишнинг бошланиши ва якунида берилган деталь партияси устида сарфлайдиган вақт; унинг давомийлиги деталларнинг сонига боғлиқ эмас. Донали вақт деб, битта маҳсулотни тайёрлаш учун сарфланадиган вақтга айтилади. Унга асосан (технологик): ёрдамчи; иш жойига хизмат қилиш; дам олиш учун танаффус вақтлари киради. Деталь (маҳсулотлар) партияси ёки битта детални тайёрлаш учун зарур бўлган вақт меъёри қуйидаги формула бўйича чиқарилади.
Корхоналарнинг буюртмаси бўйича завод ишлаб чиқариш технологиясига мос ўқув-ишлаб чиқариш ишларига ҳисоблаш (техник) меъёри сифатида корхоналарда қўлланиладиган меъёрлар ишлатилади. Корхоналарда ишлаб чиқилган меъёрлари йўқ бўлган ўқув-ишлаб чиқариш ишлари ҳамда корхона технологиясидан сезиларли фарқ қилувчи технология (йирик серияли ва кўплаб ишлаб чиқариш ўрнига кичик серияли ва доналаб ишлаб чиқариш) бўйича бажариладиган ўқув-ишлаб чиқариш ишларини ўқув юртлари меъёрлаш инструксиясида берилган меъёрлар жадвалидан фойдаланиб, ҳисобот меъёрларини мустақил белгилайди. Умумгуруҳ инструктажи, иш ўрнини тайёрлаш ва йиғиштириш, дам олиш учун танаффуслар ҳамда якунлаш инструктажларига ажратилган вақтлар ишлаб чиқариш меъёрини белгилашучун ўқув-ишлаб чиқариш вақтида қўшилмайди.
Мисоллар келтирамиз. Ўқув куни - 6 соат ёки 360 минут. Ишнинг бажариш учун белгиланган вақт 60 минут, бунда ўқув-ишлаб чиқариш вақти 300 минут бўлади. Демак, ўқув меъёри ҳар бир маҳсулот учун айтайлик 120 минут бўлганда ўқувчининг кундалик ишлаб чиқариш меъёри қуйидагича бўлади. Агар гуруҳ бир хилдаги ишларни бажарса унда маҳсулот сони ўқувчилар сонига кўпайтириб, бутун гуруҳ учун кундалик ишлаб чиқариш меъёрига эга бўламиз.
Белгиланган (ўқув ёки ишлаб чиқариш) меъёрнинг ҳақиқий бажарилиши ўқитувчи томонидан фоизҳисобга олинади ва ўқувчиларнинг иш вақтидаги ҳисобларига қайд этилади. Шогирдлик вақт меъёрини белгилаш. Ўқитишнинг маълум ўқувчиларнинг ўқув ишларини бажариш меъёрлари, корхоналарда ишлаётган малакали ишчилар меъёридан фарқ қилади. Корхонадаги меъёрни ҳисоблашда ишчида зарурий малака ва ишлаб чиқариш тажрибаси мавжуд деб назарда тутилади. Ўқувчилар эса таълимнинг бошланғич даврида талаб қилинадиган малакаларга бутунлай ёки етарлича эга бўлмайдилар, уларнинг ишлабчиқариш тажрибалари жуда чекланган бўлади. Шу сабабларга кўра ўқувчилар ишни малакали ишчилар учун қабул қилинган техник меьёрлар бўйича бажара олмайдилар. Ўқувчиларда узоқ вақт давомида зўр бериб ишлашни талаб қилувчи қатор ишларни бажариш шароитлари учун етарли жисмоний мослашганликнинг ёьқлигини ҳам ҳисобга олиш лозим. Бундан ташқари, ўқувчилар ўқув топшириқларини бажариш жараёнида инструктаж олиш учун ҳам вақт сарфлайдилар. Шу туфайли ҳар бир касб бўйича тузатиш коеффицентларининг ягона шкаласи киритилган. Малакали ишчининг ҳисоблаш (техник) меъёридан шогирдлик меъёрига ўтишида тузатиш коеффицентининг шкаласи тажрибада синалган, касб-ҳунар мактабларида жамланган материаллар асосида ўқитишнинг ҳар бир ойига мос қилиб тузилади.

Download 53,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish