ўқув- семинар методик ишларни ташкил этиш Семинар тренинг мақсади: Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болаларга қўйиладиган Давлат талаблари ва “Илк қадам” Давлат ўқув дастури ва “Илм йули” давлат дастурлари асосида мактабгача таълим муассасаларида таълим жараёнларини тўғри ташкил этиш, ривожлантирувчи марказлардаги таълимий тарбиявий жараёнларда болаларнинг ҳоҳиш истакларига қараб ташкил этиш, ҳар бир бола марказларда иштироки орқали билим, малака, кўникмаларини такомиллаштириш хакида педагоглар талабаларгабилим бериш жараенида тугри йул йурик курсатишини таминлаш.
Вазифалари:Иштирокчиларининг Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болаларга қўйиладиган Давлат талабларини амалиётда қўллай олиш, “Илк қадам” ва “ Илм йули” Давлат ўқув дастурларини таълим-тарбия жараёнига тадбиқ этиш, тарбиячининг иш журнали, боланинг ривожланиш харитасини тўғри юритиш мавзуларида билим ва амалий кўникмалари шакллантириш юзасидан назарий ва амалий машғулотларни ташкил этиш малакаларини шакллантириш.
Семинар-тренингни масъул-тренер: Ибрагимова Зийнахан очиб берди ва иштирокчиларни тренерлар билан таништириб утди.Семинар-тренингни тренерлар Ордабаева В., Кутлимуратова Б.,олиб боришди.
Семинар иштирокчиларидан ўқув-семинардан қандай натижалар кутишаётганларини сўралганда қуйидаги мавзуларда тушунча берилишини сўрашди:
Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болаларга қўйиладиган Давлат талабларини амалиётга татбиқ этиш;
Мактабгача таълим муассасаларида "Илк кадам" давлат ўқув дастури асосида яратилган мавзули режалаштириш бўйича ривожлантириш марказларидаги фаолиятни ташкил этиш;
Мактабгача таълим муассасаларида "Илм йули" Давлат ўқув дастури асосида яратилган мавзули режалаштириш қўлланмасидан таълимий ва тарбиявий жараёнларда фойдаланиш.
Мактабгача таълим муассасаларида "Илм йули" давлат ўқув дастури асосида яратилган мавзули режалаштириш бўйича умумий гуруҳ билан ишлаш машғулотларини ташкил этиш;
Мактабгача таълим муассасаларида "Илм йули" давлат ўқув дастури асосида яратилган мавзули режалаштириш қўлланмасидан тарбиячининг гуруҳ иш журналини юритиш тартиби;
Боланинг ривожланиш кўрсаткичлари харитасини тўғри юритиш бўйича билимларини тўлдириш жойларга олган билимларини етказиш бўйича фикр билдиришди.
Савол-жавоблардан сунг иштирокчилар бешта кичик гурухларга булинди ва хар сессиядан сунг тренерлар иштирокчиларни хар хил усулларни фойдаланган холда утирган жойларини алмаштириб борди.
Ўқув-семинари йигналган хар гурух учун 2 кун давом этди ва унда қуйидаги мавзулар ўтилди: