1-боб бўйича хулоса ва таклифлар
Профессионал таълимда давлат сиёсати, профессионал таълим тизимидаги ислоҳатларни ўрганиш ва бошқа методик ишланма ва тавсияларни умумлаштирган ҳамда уларнинг самарадорлик даражасини баҳолаган ҳолда қуйидаги хулосаларга келинди:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 6 сентябридаги «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5812 сонли Фармонини қабул қилиниши тайёрланаётган кадрларнинг меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллашларига замин яратади.
ЮНЕСКО ташкилоти томонидан қабул қилинган Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи (МСКО) даражалари билан уйғунлашиши нафакат ички мехнат бозори балким ташқи мехнат бозори учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун замин яратди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 августдаги “Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўртасида таълим жараёни ҳамда тармоқ ташкилотлари билан ишлаб чиқариш амалиёти узвийлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 5241 сонли қарорининг қабул қилиниши натижасида худудлардаги корхоналар билан техникумларнинг хамкорлик алоқаларининг йўлга қўйилиши натижасида ишлаб чиқариш амалиётларининг самарадорлик кўрсаткичлари ошиши ва иш берувчиларнинг талаблари асосида кадрлар тайёрлаш имконини яратди.
2-боб. Профессионал таълим жараёнида ўқувчиларнинг касбий ва умумий компетенцияларини жамият талаблари билан узвийлигини таъминлаш
2.1. Профессионал таълим муассасаларида компетенцияга асосланган ёндашув асосида таълим жараёнини жорий этиш жараёнлари
Мамлакатимизда таълим соҳасига қаратилаётган юксак эътибор ёшларимизнинг ҳар томонлама билимли бўлиб камол топишларида муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда ёшларимизнинг пухта билим олишлари, маълум бир соҳани тўла эгаллашлари ҳамда жамиятда ўз муносиб ўринларига эга бўлишлари учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Шахс, жамият ва давлатнинг таълимий эҳтиёжларини қондиришда профессионал таълим тизими сезиларли ўрин эгаллаб, у ҳам техникавий, ижтимоий ва бошқа соҳаларда мутахассисларни тайёрлашнинг кенг доирасини амалга оширмоқда. Шу боисдан, ўрта бўғин мутахассисларини меҳнат бозорининг замонавий талабларига мувофиқ малакали ва сифатли кадрлар тайёрлаш, ҳалқаро стандартларга жавоб берадиган, касб-ҳунар таълими миллий стандартлари талабларини халқаро таълим стандартлари таснифлагичига ҳамда халқаро малака талабларига мувофиқлаштириш мақсадида “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилиниб, унда профессионал таълим тизимини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш, бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим босқичларини жорий қилиш орқали меҳнат бозори учун малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ҳамда мазкур жараёнга иш берувчиларни кенг жалб қилиш,ўқувчиларни ўз ўзини бандлигини таъминлашга ва ўз реал даромад манбаига эга бўлишга ўргатиш каби қатор вазифалар белгиланган. Ҳозирги кунда ўқувчиларда фақатгина билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишнинг ўзи етарли эмаслиги маълум бўлмоқда. Жумладан:
Таълим муассасасини муаффақиятли битирган айрим ўқувчилар, ҳаётда кўп муаффақиятсизликларга учрайди ;
Профессионал таълим муассасини битириб янги ишга борган ёш мутахассис таълим муассасасида касбига оид билим ва кўникмаларни етарли даражада олган бўлсада, иш жойига кўникиши узоқ вақт давом этади;
Критик моментда маълум бўладики, таълим муассасасида олинган билим ва кўникмалар тезда ҳал қилиниши керак бўлган ҳаётий вазиятларга тўғри келмайди ёки умуман ҳаётида керак бўлмайди.
Шунга кўра таълим жараёнига ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини бевосита кундалик ҳаётида қўллашга ўргатадиган компетенциявий ёндошувга асосланган таълим дастурларини яратиш ва таълим жараёнига қўллаш зарурияти юзага келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |