Инновацион таълим технологиялари” кафедраси Касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг малакасини ошириш курси


Таълим муассасаси хақида маълумот



Download 346,92 Kb.
bet4/8
Sana16.06.2022
Hajmi346,92 Kb.
#677384
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
23.04. БМИ Ходжиев (2)

Таълим муассасаси хақида маълумот
Хива хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми 1924 йил 13 декабрда қишлоқ хўжалиги мактаби сифатида фаолиятини бошлаган. Қишлоқ хўжалиги бўйича фаолиятини бошлаган ана шу мактаб Хива қишлоқ хўжалик техникуми учун асос бўлди. Ўзбекистон қишлоқ хўжалик вазирлигининг 1944 йил 15 сентябрдаги 98-буйруғига асосан Хива қишлоқ хўжалик техникумига айлантирилган.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 1993 йил 18 июлдаги 244-сонли қарори билан техникумга коллеж мақоми берилди.
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 1996 йил 3 июл 137-сонли буйруғига асосан Хива қишлоқ хўжалик коллежи Хива агробизнес коллежига айлантирилди.
Вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармасининг 2004 йил 5 феврал №10-сонли буйруғи ҳамда Хива туман ҳокимининг 2004 йил 10 апрел №49 сонли қарорига асосан Хива агробизнес коллежи Хива Агробизнес касб-ҳунар коллежига айлантирилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 18 май 2007 йил № 93-сонли буйруғига асосан Хива Агробизнес касб-ҳунар коллежи Хива Иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежига айлантирилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 30 июнь 2020 йилдаги 355 – буйруғига асосан Хива Иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи Хива шарқ тиллари ва хизмат кўрсатиш техникумига айлантирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 августдаги ПҚ-5241 сонли қарорига асосан Хива хизмат кўрсатиш ва сервис техникумига айлантирилди.
Хива хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми Хоразм вилояти Хива шаҳри Болҳовуз кўчаси 3-уйда жойлашган.
Боғланиш учун телефонлар:+998623776525, +998914352785
Ўқув биноси 1978 йилда лойиҳа асосида 4 қаватдан иборат қилиб қурилган.2006 йилда капитал реконструкция қилинган.
Ҳозирги кунда техникумда 3 та йўналиш мавжуд
1.Солиқ ва солиққа тортиш, код-5320501
2.Бухгалтерия ҳисоби ва аудит,код-5320601
3.Туризм,код-5810201
Хозирги кунда техникумда жами 152 нафар талаба тахсил олмоқда.

1-боб. Профессионал таълимда давлат сиёсати

    1. Профессионал таълим тизимидаги ислоҳатлар

Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, иқтисодиёт тармоқларига киритилаётган инновацион технологик жараёнлар, тадбиркорлик, кичик бизнес соҳаларида яратилаётган янги иш ўринлари ўрта бўғин кадрларини тайёрловчи мутлақо янги профессионал таълим муассасалари тармоғини шакллантиришни тақазо этмоқда. Президентимиз томонидан 2019 йилнинг 6 сентябрида «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5812 сонли Фармонини қабул қилиниши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги «Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 466-сон қарори қабул қилиниши, профессионал таълим тизимида туб бурилиш бўлди.
Профессионал таълим тизимини халқаро тажрибалар асосида такомиллаштириш, бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим босқичларини жорий қилиш орқали меҳнат бозори учун малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ҳамда мазкур жараёнга иш берувчиларни кенг жалб қилиш белгилаб қўйилди. Ўтган йиллар мобайнида мамлакатимиздаги профессионал таълим дастурлари ЮНЕСКО ташкилоти томонидан қабул қилинган Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи (МСКО) даражалари билан уйғунлашмаганлиги, Ўзбекистоннинг Миллий квалификация тизими тўлақонли жорий этилмаганлиги сабабли тайёрланаётган кадрларнинг меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллашларига тўсқинлик қилаётган эди. Шу каби муаммоларни бартараф этиш мақсадида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимига асос солинди. Ислоҳотлар натижасида бугунги кунда касб-хунар мактаблари, коллежлар ва техниумлар ташкил этилди. Касб-ҳунар мактабларида Халқаро таснифлагичнинг 3-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчилари ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда икки йиллик умумтаълим ва мутахассислик фанларнинг интеграциялашган дастурлари асосида кундузги таълим амалга оширилади ва битирувчиларга эгаллаган мутахассислиги бўйича фаолият юритиш ҳамда келгусида олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириш ҳуқуқини берувчи диплом берилади.
Коллежларда Халқаро таснифлагичнинг 4-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида Халқаро таснифлагичнинг камида 3-даражасига мос таълим дастурларини тамомлаган, «Ҳаёт давомида таълим олиш» принципи асосида камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда икки йилгача муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида тўлов контракт ёки давлат буюртмаси бўйича давлат гранти асосида таълим олишлари мумкин. 
Техникумларда Халқаро таснифлагичнинг 5-даражасига мос келувчи ва олий таълим тизими билан интеграциялашган таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрланади. Ўқувчиларнинг ўқишлари касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда камида икки йил муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида тўлов контракт ёки давлат буюртмаси бўйича давлат гранти асосида амалга оширилади. Ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишни давом эттириш ҳуқуқига эга бўладилар. Иш берувчиларнинг талаб ва так-лифларига асосан кадрларга бўлган реал эҳтиёжни инобатга олган ҳолда иқтисодиёт соҳа ва тармоқлари учун зарур бўлган малакали мутахассисларни тайёрлаш ҳамда жамиятнинг касблар ва мутахассисликларга бўлган талабларини қондириш, меҳнат фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ қилиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлган кадрларни тайёрлаш, маҳаллий ва халқаро таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, замонавий инновацион ўқув лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш учун малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш – профессионал таълимнинг асосий мақсадидир. Бу, мамлакатда ишсизлик даражасини камайтириш, иш ўринларининг доимийлигини таъминлаш, меҳнат бозорида тажрибали кадрларни етиштиришга хизмат қилади. Профессионал таълим муассасалари ҳудудларнинг демографик, ижтимоий-иқтисодий ва географик шароитларини, меҳнат бозорининг тегишли соҳа мутахассисларига бўлган талабини, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжи ҳамда олий таълим тизими билан интеграциялашган таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлашни ҳисобга олган ҳолда фаолият юритиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 августдаги “Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўртасида таълим жараёни ҳамда тармоқ ташкилотлари билан ишлаб чиқариш амалиёти узвийлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 5241 сонли қарори ҳам юқори малакали кадрлар тайёрлашга хизмат қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги “Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида”ги 163-сонли қарори хам профессионал таълим тизимига янгича ёндашиш натижаси бўлиб келажакда юкори малакали мутахассисларни сифатли тайёрлашни таъминлайди.



    1. Хива хизмат кўрсатиш ва сервис техникумида таълим тизимидаги ислоҳотларга оид қилинган ишлар

Хозирги кунда Хива шахрида 2 та техникум, 3 та коллеж ва 1 та касб хунар мактаби фаолият олиб бормоқда. Шулардан бири Урганч давлат университети хузуридаги Хива хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми 3 та йўналишда, жумладан Солиқ ва солиққа тортиш, Бухгалтерия хисоби ва аудит ва Туризм мутахассисликлари бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрланмоқда. Хива хизмат кўрсатиш ва сервис техникумида таълим жараёни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги “Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 466-сон қарори талаблари асосида ташкил этилган. Техникумнинг вазифалари этиб қуйидагилар белгилаб олинган:
иш берувчиларнинг талаб ва таклифларига асосан кадрларга бўлган реал эҳтиёжни инобатга олган ҳолда иқтисодиёт соҳа ва тармоқлари учун зарур бўлган малакали мутахассисларни тайёрлаш ҳамда жамиятнинг касблар ва мутахассисликларга бўлган талабларини қондириш;
меҳнат фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ қилиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлган кадрларни тайёрлаш;
маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, замонавий инновацион ўқув лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш учун малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш;
Халқаро таснифлагич даражалари билан уйғунлашган табақалаштирилган таълим дастурларини ҳамда ўқитишнинг кредит-модуль тизимини босқичма-босқич жорий этиш;
таълим олиш билан биргаликда ўқувчиларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича зарур билимларни бериш ва уларни келгусида ўз бизнесини ташкил этиши юзасидан методик қўллаб-қувватлаш тадбирларини амалга ошириш;
мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, уни барқарор ўстириш ҳамда модернизациялаш жараёнларида самарали иштирок этишга қодир бўлган кадрларни тайёрлаш мақсадида ўқув жараёнига инновация шакллар, технологиялар ва ишланмаларни фаол қўллаб, профессионал таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
Талабаларга касб ёки мутахассислик бўйича билим олиш, шунингдек, «Ҳаёт давомида таълим олиш» принципи асосида касбий тайёргарлик ва қайта тайёрлашдан ўтиш имконига эга бўлиш шароитларини яратиш;
профессионал таълим олиш орқали шахснинг интеллектуал, маданий ва маънавий ривожланишга бўлган индивидуал эҳтиёжларини қондириш, ўқувчиларда ватанпарварликни, фаол фуқаролик позициясини шакллантириш ҳамда уларда масъулият ва ижодий фаолиятни ривожлантириш
2022-2023 ўқув йили қабулига таклифлар шакллатирилганда иш берувчи корхона ва ташкилотлар билан яқиндан хамкорлик алоқалари йўлга қўйилди. Ушбу корхоналарнинг талаб ва таклифларини инобатга олган холда жами 13 йўналиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.




Download 346,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish