2-боб бўйича хулоса ва таклифлар
Ўқувчиларнинг касбий ва умумий компетенцияларини жамият талаблари билан узвийлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган илмий таҳлиллар, методик ишланма ва тавсияларни умумлаштирган ҳамда уларнинг самарадорлик даражасини баҳолаган ҳолда қуйидаги хулосаларга келинди
1.Таълимнинг асосий мақсади – замонавий илмий билимларни эгаллаган, мустақил фикрлаш ва муаммоларни ечиш имкониятига эга бўлган маънавий жиҳатдан бой шахсларни шакллантиришдир. Жамият ривожланар экан, ҳаётий талабларнинг даражаси ҳам ортиб боради. Демак, илмий билимларнинг ҳажми кенгайиб, илмийлик даражаси чуқурлашиб борар экан, мантиқий фикрлаш ва муаммоларни тезда ҳал этишга бўлган талаб янада кучайиб боради. Бу фикрдан келиб чиққан ҳолда таълим тизими бугунги кун талабини ҳисобга олган ҳолда эмас, балки келажак талабларини аниқлаган ва ҳисобга олган ҳолда иш олиб бориши керак, деган хулосага келамиз. Чунки, бугунги кун талаблари келажакда жамиятнинг асосий ўзагига айланади. Таълим тизими бўлажак мутахассисларни бугунги кундаги ҳаётга эмас, балки келажакдаги ҳаётга тайёрлаши лозим.
2. Ҳозирги замон касбий таълим тизими компетентлилик ёндашувига асосланади. Талабаларнинг мустақил меҳнат фаолиятига, тўғри ташкилий-бошқарув қарорларини қабул қила билиш ва амалиётдаги фаолияти билан боғлиқ бўладиган кўплаб бошқа масалаларни ҳал қила олишга тайёрлик ҳақида гувоҳлик берувчи муҳим шахсий сифатлар ва умуммаданий компетенцияларнинг, иш жараёнида юзага келадиган муаммоларни башорат қилиш ва таҳлил қилиш, фаолият тажрибалари соҳасида амалий маҳорат ва кўникмалар, касбий билимларининг жамланмасига асосланадиган сифатлари шаклланган кадрларни тайёрлаш.
3. Умумий ва шахсий компетенцияларни шакллантириш жараёнида жамият талабларини ўрганиш орқали юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини йўлга қўйиш.
Хулоса ва таклифлар
Битирув малакавий ишини ёзиш жараёнида олиб борилган изланишлар ва таҳлиллар асосида шуни таъкидлаш жоизки
Бугунги кунда жаҳон амалиётида бўлажак кадрларининг меҳнат
бозорида рақобатбардошлилигини таъминлашда таълим муассасалари билан иш берувчилар эҳтиёжларини ўрганиш, меҳнат бозоридаги вазиятни таҳлил қилиш орқали сифатли таълимни ташкил этиш, компетенцияларини ривожлантириш ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш механизмларини амалга оширишнинг педагогик имкониятларини интенсив кенгайтириб бориш
Таълим муассасаларида ўқитиш сифатини ошириш, компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандартларини жорий этиш, ўқитишнинг ахборот ва инновацион технологияларини интеграциялаш натижасида таълимнинг замонавий шакллари ва воситаларини жорий этишга оид илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда етарли даражада касбий тайёргарликни таъминловчи касбий, амалий таълим бериш методикасини такомиллаштириш
Янгича фикрловчи, замонавий техника ва технологияларни моҳиятини яхши тушуна оладиган, замонавий меҳнат бозори
талабларига жавоб бера оладиган касбий компетентликка эга рақобатбардош кадрлар тайёрлаш долзарб вазифалардан бири эканлиги асосланди
Рақобатбардош кадрларнинг касбий компетентлигини
шакллантиришнинг муҳим омилларидан бири ишлаб чиқариш таълими
жараёнини самарали ташкил этиш эканлиги, ўқувчиларни умумкасбий ва махсус фанлардан олган билим, кўникма ва малакаларини айнан ишлаб чиқариш амалиётларида амалда қўллаш имкониятлари яратилиши керак
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни/ https://lex.uz/docs/5013007
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5812-сонли Фармони. Манба: https://lex.uz/ docs/4500926 .
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 августдаги “Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўртасида таълим жараёни ҳамда тармоқ ташкилотлари билан ишлаб чиқариш амалиёти узвийлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 5241 сонли қарори . Манба: https://lex.uz/
И. В. Георге Формирование профессиональных компетенций студентов образовательных организаций высшего образования на основе организации самостоятельной работы Монография Тюмень ТИУ 2016
М.М.Холмухамедов. Профессионал таълимда компетенциявий ёндашувни жорий этишнинг назарий асослари. 2020 №2, Касб хунар таълими
М.М.Холмухамедов. Профессионал таълимда туркум компетенцияларнинг малакавий таснифи 2021 №3, Касб хунар таълими
Н.Юсупов Профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг касбий компетенциясини шакллантиришнинг дидактик тамойиллари 2020 №4, Касб хунар таълими
С.Санақулов. Профессионал таълимда “юмшоқ” компетенцияларни жорий этишнинг долзарб масалалари 2020 №1, Касб хунар таълими
Ш.Хақбердиев Таълим жараёнида компетенциявий ёндашувнинг мохияти ва билимларини ўзлаштириш жараёнининг ўқув фаолиятидаги ахамияти International Conference on Developments in Education Hosted from Toronto, Canada April 15th -16th 2022
С. Камалова, А.Шоюсупова Малака ва компетнцияларни бахолаш. Марузалар матни. Тошкент 2021 й
Do'stlaringiz bilan baham: |