Автомобиль транспортига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш
5.51.05.01
30
Озиқ-овқат маҳсулотлар технологияси (ишлаб чиқариш турлари бўйича)
5.53.11.01
30
Менежмент
5.32.01.01
30
Компьютер инжиниринг
5.52.01.01
30
Енгил саноат буюмлари конструкцияси ва технологияси (ишлаб чиқариш турлари бўйича)
5.53.10.01
30
Меҳмонхона хўжалигини ташкил қилиш ва бошқариш
5.81.01.01
30
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва сервис техник-технологи
5.62.01.01
30
Электр ва электромеханик
ускуналарни техник эксплуатация қилиш ва хизмат кўрсатиш (тармоқлар бўйича)
5.51.02.05
30
Молия
5.32.03.01
30
2022-2023 ўқув йилида кундузги таълим шаклига 390 нафар , сиртқи таълим шаклига 120 нафар ўқувчи қабул қилиш режалаштирилган. Ушбу вазифаларни амалга ошириш максадида хозирги кунда вилоятдаги умумтаълим мактабларининг 11 синф битирувчилари билан касбга йўналтириш ишлари олиб борилмокда. Шунингдек техникумда очиқ эшиклар куни табдирларини ташкил этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 августдаги ПҚ-5241 сон қарори ижросини таъминлаш бўйича техникум битирувчилари учун иш берувчиларни жалб қилган ҳолда ярмаркалар, шу жумладан “Карера куни” тадбирлари, ўқув йили давомида ишлаб чиқариш ташкилотларида тасдиқланган режа-графиклар асосида “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ташкил қилиниб келинмоқда. Шунингдек техникум битирувчиларини бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш максадида йирик бизнес вакиллари, банк ходимлари, махаллалардаги хоким ёрдамчилари ва махалла ёшлар етакчилари билан ёшларга берилаётган имкониятлар , субсидиялар ва бошқа имтиёзлар билан таништирилиб келинмокда. Ўқувчиларнинг ишлаб чивҳқариш ва диплом олди амалиётларини ташкил этиш бўйича бир канча корхоналар билан шартномалар имзоланган. Ушбу корхоналарда ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётларини ташкил этиш учун етарли шароитлар яратилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 январдаги “«Заковат» интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ 96 сон қарорининг сифатли ва самарали бажарилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб техникумда заковат клуби фаолияти йўла кўйилган. Техникумда тахсил олаётган талабаларнинг умумий ва касбий компетенцияларини ривожлантиришга алохида эътибор қаратиб келинмоқда. Иш берувчи корхоналарнинг талаблари асосида умумий ва касбий компетенциялар такомиллаштирилиб борилмокда. Ўқувчиларнинг умумий ва касбий компетенцияларини шакллантириш жараёни корхона ва ташкилотларнинг малакали ходимлари билан хамкорликда олиб борилмоқда. Бунинг натижасида замон талабига жавоб берадиган кадрлар тайёрлаш максад қилиб қўйилган. Техникум Урганч давлат университети хузурида ташкил этилган бўлиб , Урганч давлат университети билан хамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Урганч давлат университети профессор ўқитувчилари доимий равишда техникум ўқитувчиларига семинарлар ва услубий ёрдамлар бериб келмоқда.