ХУЛОСА ВА ТАКЛИФАР
Профессионал таълимида мутахассис ўқувчилар ижодкорлигини ривожлантириш уларнинг касбий билимлари ва маҳорати ҳамда кўникмаларини мунтазам равишда шакллантиришда замонавий меҳнат бозори, шахс, давлат ва жамиятнинг динамик равишда ўсиб борувчи эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда мутахассислар тайёрлаш динамикасини таъминлаш муайян касбни эгаллашга йўналтирилган касб таьлими мутахассислари тайёрлашнинг асосий мақсадидан иборатдир. Бунда профессионал таълимидаги ўтилаётган фанларни амалиёт билан боғлаш ўқув ҳамда ишлаб чиқариш амалиётларини тубдан ислох қилиш ва амалиётчиларнинг шартномалариниинг ҳуқуқий асосини яратиш жоиз бўлса амалиётчиларга иш ҳақи тайинлаш уларнинг меҳнат фаолиятида хафсизлик, гигеник талабларни яратиш керак. Касб таълимида мутахассис кадрларга миллий қадриятларимиз ва маънавиймаданий меросимизни ўргатиш борасида мутахассислар, олимлар ва мутасадди ташкилотлар ходимлари томонидан олиб борилаётган тадбирларни давлат ва ҳукуматимиз томонидан қўллаб- қувватланиши, ҳамда рағбатлантирилиши таълимтарбия жараёнининг тубдан ислоҳ қилинаётганлигининг амалий исботидир. Биринчи президентимиз И.А. Каримов “Илм-зиё салоҳияти - юрт бойлиги” нутқида таъкидлаганидек: “Айниқса, ўсиб келаётган авлод тақдирига ҳеч ким бефарқ қарай олмайди. Бунда таълим муассасаларининг аҳамияти каттадир. Ёшларни қай усулда ўқитиш, уларни тарбиялаш, мустақил мамлакатнинг этук мутахассислари бўлишига қайғуриш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Бунда олий ва ўрта махсус таълим тизими савиясини жаҳон андозалари даражасига этказиш, халқ хўжалигида мутахассисларга бўлган талаб ва эҳтиёжларни илмий таҳлил асосида аниқлаш, хорижий мамлакатлар тажрибасидан оқилона фойдаланиш шу куннинг долзарб вазифаларидандир”. Юқоридаги айтиган нутқ эса давлатимизнинг кадрлар тайёрлаш сиёсатида бир қатор вазифаларни белгилаб беради.
Жумладан, 2018 йил феврал ойида Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев Ўрта маҳсус касб ҳунар талими маркази фаолияти бўйича қарорни имзолади. Хулоса қилиб айтганда Ўзбекистонда касб таълими ислоҳотларини амалга оширишдан асосий мақсад таълим-тарбия жараёнини юқори чўққиларга олиб чиқишдир. Ҳозирги замон ҳар томонлама етук мутахассис кадрларни ўқитиш, уларни замонавий технологиялар билан қуроллантиришни талаб этади. Кўзланган мақсадга эришиш учун таълимнинг эски усулларидан воз кечиш, фақат муайян билимлар мажмуигагина эга бўлган ёш кадрларни тайёрлашдан ўзининг бутун билим ва имкониятини намоён этишга қодир, юксак ахлоқли, ҳар томонлама етук инсонни тайёрлашга ўтиш керак. Чунки мана шу тармоқ орқали республиканинг деярли барча соҳалари учун малакали кадрлар етказиб берилади. Ўрта маҳсус касб ҳунар таьлими тизимини мутаҳасис кадрлар билан таьминлашнинг илмий педагагик асослари мавзусида тайёрланган битирув малакавий ишида келтирилган маьлумотлар, фикр, мулоҳазаларга асосланиб Ўрта маҳсус касб ҳунар таьлими тизимини замонавий ва интелектуал салоҳиятли мутаҳасис кадрлар билан таьминлашни такомиллаштириш ҳамда ўрта маҳсус касб ҳунар талими мактабларида таҳсил олаётган талаба ёшларни назарий ҳамда амалий билимларини янада ошириш ва мустаҳкамлаш ҳамда кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ юртимиз равнақига катта ҳисса қўша олдиган мутаҳасис кадрларни етиштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |