Инновацион таълим технологиялари” кафедраси Касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг малакасини ошириш курси


Битирув малака ишининг долзарблиги



Download 0,75 Mb.
bet4/7
Sana12.06.2022
Hajmi0,75 Mb.
#659994
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
aaaa

Битирув малака ишининг долзарблиги: Профессионал таълим муассасаларида ўқув амалиётинин жорий этиш орқалии ўқувчиларнинг ижодкорлк қоблятини ривожлантириш хусусан, ўқув амалиётининг мақсадини ёритиш.
Битирув малакавий ишининг мақсади. Касб-ҳунар мактабларини мутахассис кадрлар таъминлашнинг мақсади, профессионал таълими тизимида ўқувичи ёшларнинг таъминлашдаги устивор йўналишлар, таълим жараёнига янги педагогик технологияларни қўллаш орқали таълим самарадорлигини ошириш, профессионал таьлими тизими ҳақида ва бу соҳада фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг турлича янги педагагик теҳнологиялари ва педагогик методларини ўрганишдан иборатдир.
Битирув малакавий ишининг вазифалари: - Профессионал таьлим муассасалар тизимида ўқув ишлаб чиқариш амалиётларини жорий этишда ўқувчларнинг ижодкорлик қобилятини мутаҳасис кадрлар билан таъминлашнинг мақсади, вазифалари ва объектив асосларини тадқиқ қилиш;
- касб таълимини мутаҳасис кадрлар билан таъминлашнинг устувор йўналишлари ёритиш;
- мутахассис кадрларнинг профессионал потенсиалини такомиллаштиришда, илмий педагагик даражасини белгиланишида ва интеллектуал имкониятларини ривожлантиришга оид методик тавсиялар ишлаб чиқиш;
- касб-ҳунар мактаблари педагог ходимларининг касбий билимларини шакллантиришда илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш йўлари ва усулларининг афзалликларини тадқиқи қилиш.


1-БОБ. ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ СОХАСИДА ДАВЛАТ СИЁСАТИ
1.1 Профессионал таълимнинг мақсади ва вазифалари
Меҳнат бозоридаги эҳтиёжлар, жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари учун рақобатбардош кадрларни профессионал таълим босқичларини жорий қилиш орқали тайёрлаш ҳамда турли ёшдаги шахсларнинг “Ҳаёт давомида таълим олиш” принсипи асосида таълим олишга бўлган талабларини қондириш профессионал таълимнинг мақсади ҳисобланади.
Қуйидагилар профессионал таълимнинг вазифалари ҳисобланади:
иш берувчиларнинг талаб ва таклифларига асосан кадрларга бўлган реал эҳтиёжни инобатга олган ҳолда иқтисодиёт соҳа ва тармоқлари учун зарур бўлган малакали мутахассисларни тайёрлаш ҳамда жамиятнинг касблар ва мутахассисликларга бўлган талабларини қондириш;
меҳнат фаолиятида замонавий ахборот-коммуникатсия технологияларини татбиқ қилиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлган кадрларни тайёрлаш;
маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, замонавий инноватсион ўқув лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш учун малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш;
Халқаро таснифлагич даражалари билан уйғунлашган табақалаштирилган таълим дастурларини ҳамда ўқитишнинг кредит-модул тизимини босқичма-босқич жорий этиш;
таълим олиш билан биргаликда ўқувчиларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича зарур билимларни бериш ва уларни келгусида ўз бизнесини ташкил этиши юзасидан методик қўллаб-қувватлаш тадбирларини амалга ошириш;
мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, уни барқарор ўстириш ҳамда модернизатсиялаш жараёнларида самарали иштирок этишга қодир бўлган кадрларни тайёрлаш мақсадида ўқув жараёнига инноватсия шакллар, технологиялар ва ишланмаларни фаол қўллаб, профессионал таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
шахсларнинг профессионал таълим муассасаларини ихтиёрий танлаши ва касб ёки мутахассислик бўйича билим олиш, шунингдек, “Ҳаёт давомида таълим олиш” принсипи асосида касбий тайёргарлик ва қайта тайёрлашдан ўтиш имконига эга бўлиш шароитларини яратиш;
профессионал таълим олиш орқали шахснинг интеллектуал, маданий ва маънавий ривожланишга бўлган индивидуал эҳтиёжларини қондириш, ўқувчиларда ватанпарварликни, фаол фуқаролик позитсиясини шакллантириш ҳамда уларда масъулият ва ижодий фаолиятни ривожлантириш.
Ҳаракатлар стратегиясида меҳнат бозори мутаносиблигини ва инфратузилмаси ривожланишини таъминлаш, меҳнатга лаёқатли аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик фаоллигини тўлиқ амалга ошириш учун шароитлар яратиш, ишчи кучи сифатини яхшилаш, ишга муҳтож шахсларни касбга тайёрлаш тизимини кенгайтириш вазифалари белгиланган.
Шу асосда республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар фонида Ўзбекистон иқтисодиётида сезиларли юксалиш кузатилди, кўлам ва сифат жиҳатдан жиддий таркибий ўзгаришлар юз берди.
Иқтисодиётнинг барча тармоқларига замонавий инновацион технологиялар жадаллик билан кириб келмоқда. Саноатда, қишлоқ хўжалигида, транспорт ва хизмат кўрсатиш соҳаларида юқори қиймат, юқори ҳосилдорлик, унумдорлик ва тежамкорликни таъминловчи интенсив технологиялар, ишлаб чиқариш соҳасида жуда кенг кўламдаги замонавий инновациялар жорий этилмоқда. Мазкур жараёнларга миллиардлаб АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар жалб қилинмоқда ва минглаб янги технологик иш ўринлари яратилмоқда.
Биргина 2019 йилнинг ўзида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан жами 220,7 триллион сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди, шундан асосий капиталга инвестициялар ҳажми 189,9 триллион сўм эканлиги ва бу 2018 йилги кўрсаткичларига нисбатан 1,3 баробар ўсганлиги яқин келажакда мазкур лойиҳалар юқори малакали профессионал кадрларнинг янги авлоди етишиб чиқиши зарурлигини белгилаб бермоқда.
Шу билан бирга, халқаро меҳнат бозори талаблари, интеграцион жараёнларнинг жадаллашуви, рақамлаштириш, саноатдаги технологик инқилоблар даврида замон талабларига мос малака ва кўникмаларга эга рақобатбардош ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашни, касб-ҳунар таълим соҳасида янги тизимни — халқаро андозаларга мос профессионал таълим тизимини талаб қилди.
Натижада касб-ҳунар таълими соҳасида ҳам давлат сиёсати тубдан ўзгарди.
Президентимиз томонидан соҳада туб ислоҳотларни амалга ошириш ва замонавий профессионал таълим тизимини барпо этишнинг мақсад ва устувор вазифалари, бир сўз билан айтганда, соҳанинг янги миссияси белгилаб берилди.
Ушбу миссия моҳияти янги сифат ва форматда инсон ресурларини ривожлантириш, ёшларда ички ва ташқи меҳнат бозори талаб қилаётган амалий квалификацияларни шакллантириш, уларнинг Ватанга муҳаббатини, халқига садоқатини юксалтиришдан иборатдир.
Шу тариқа тизим олдига қуйидаги вазифалар қўйилди:
— ҳудудлар ва соҳалар кесимида иқтисодий тараққиётга муносиб ҳисса қўша оладиган ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш;
— ёшларни малакали меҳнат орқали ўз ҳаёт фаровонлигини таъминлашга ўргатиш;
— ўз меҳнат фаолиятига инновацион ва креатив ёндашиш, яратувчанлик, интеллектуал, маданий, маънавий потенциални ривожлантириш каби компетенцияларни шакллантириш методологиясини яратиш.
Ана шу миссия ва мақсадларни кўзлаб, Президентимизнинг 2019 йил 6 сентябрда “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармон Ўзбекистон тарихида янги профессионал таълим тизимини ташкил этишга асос бўлган бўлса, 2020 йил 24 январда давлатимиз раҳбари ўз Мурожаатномасида “Жорий ўқув йилидан бошлаб, мутлақо янги профессионал таълим тизими йўлга қўйилиб, касб-ҳунар мактаблари, мактаблар ва техникумлар ташкил этилади” деб мазкур тизимнинг аҳамиятини яна бир бор алоҳида таъкидлади.
Бунда иқтисодиётнинг барча тармоқлари баробарида тадбиркорлик, кичик бизнес, оилавий бизнес, томорқа бизнеси, қурилиш, хизмат кўрсатиш, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик каби тез суръатларда равнақ топаётган соҳалар учун ишчи касблар бўйича малакали кадрлар тайёрланиши кўзда тутилди.
Ўз навбатида, янги тизимнинг барча ҳуқуқий-меъёрий асослари яратилди. Жумладан, яқинда “Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори эълон қилинди.
Қарор билан узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги низом, Бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган касб-ҳунар мактабларининг намунавий устави, Ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган мактабларнинг намунавий устави ҳамда Ўрта махсус профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган техникумларнинг намунавий устави тасдиқланди.
Ушбу ҳужжатлар асосида ўқув жараёни халқаро стандартларга мувофиқлаштирилган таълим дастурлари асосида ташкил этиладиган 3 та тоифадаги таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилади.
Жорий этилаётган янги тизим халқаро андозаларга тўла мос бўлиши учун 14 та халқаро ташкилот билан ҳамкорликда ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибалари ўрганилди.
Германия, Швейцария, Корея, Туркия ва Хитой ҳамда ЮНЕСКО, Британия Кенгаши, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти, Осиё тараққиёт банки, Европа таълим фонди, Туркия ҳамкорлик агентлиги, Хитойнинг Университетлар уюшмаси каби қатор хорижий давлат ва ташкилотлардан 200дан ортиқ нуфузли халқаро экспертлар жалб этилди ва улардан салмоқли хулосалар олинди.
Янги профессионал таълим муассасаларида таълим мазмуни, сони ва сифати, таълим дастурлари, технологияларининг ислоҳ қилиниши оқибатида қуйидаги таркибий ўзгаришлар амалга оширилди:
Биринчидан, 2020/2021-ўқув йилида профессионал таълим тизимида республика бўйича жами 725 та таълим муассасаси, яъни 339 та касб-ҳунар мактаби, 200 та мактаб ва 186 та техникум фаолият кўрсатиши белгиланди.
1-тоифа — касб-ҳунар мактабларида таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичининг 3-даражасига мос келувчи 2 йиллик таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчилари бошланғич профессионал таълим олади.
Касб-ҳунар мактабларида устувор йўналиш сифатида оилавий бизнес, томорқа бизнеси, қурилиш, хизмат кўрсатиш, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик каби иқтисодиётимизда муҳим ўрин эгаллаган 200 дан ортиқ ишчи касблар бўйича кадрлар тайёрланади.
Камбағалликка қарши кураш доирасида, аввало, кам таъминланган оилалар фарзандларида тадбиркорликка, бизнесга, пировард натижада даромад олишга йўналтирувчи билим, малака ва кўникмалар ҳамда компетенциялар шакллантирилади.
2-тоифа — мактабларда таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичининг 4-даражасига мос келувчи, касбларнинг мураккаблик даражасидан келиб чиқиб, 2 йилгача бўлган муддатлар давомида ўқитишга мўлжалланган таълим дастурлари асосида ўрта профессионал таълим мутахассислари тайёрланади.
Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар тасарруфида фаолият кўрсатадиган ва шу соҳадаги аниқ иш ўрни учун мутахассислар тайёрлайдиган ушбу мактабларга мактабларнинг 11-синф битирувчилари қабул қилинади.
Коллежларда Германия тажрибасида яхши самара берган “дуал” таълим принциплари жорий этилади: ўқувчилар ҳафтанинг маълум кунларида мактабда назарий билим олади, бошқа кунлари корхонанинг ўзида бириктирилган уста раҳбарлигида тўғридан-тўғри келажакда ишлайдиган иш ўрнида амалиёт ўтайди.
3-тоифа — техникумларда таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичининг 5-даражасига мос келувчи, бакалавриат таълим йўналишлари билан интеграциялашган, кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида камида 2 йил муддатга мўлжалланган таълим дастурлари асосида 11-синфни тугатган ёшлар ўқитилади.
2 йиллик таҳсилдан сўнг битирувчилар олий таълим муассасасида ўқиган касби бўйича суҳбат асосида ўқишга қабул қилиниши мумкин.
Бу тизим олий маълумот олиш ниятида бўлган кўп сонли мактаб битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражасини яқин келажакда 50-60 фоизга етказиш учун хизмат қилади.
Иккинчидан, кадрлар малакасини халқаро меҳнат бозори талабларига мослаштириш мақсадида миллий малака тизими ишлаб чиқилди. Ўзбекистонда илк бор Миллий квалификация рамкаси, тармоқ квалификация рамкалари, касб ва мутахассисликлар бўйича профессионал стандартлар ҳамда табақалаштирилган таълим стандартлари ва дастурлари тасдиқланиб, жорий этилмоқда.
Учинчидан, ўқитиш муддатлари ўзгарди. Хусусан, илгариги 3 йиллик бир хил қолипдаги стандартдан тўлиқ воз кечилди. Мутахассисликларнинг мураккаблик даражасидан келиб чиқиб, табақалаштирилган ўқитиш муддатлари жорий қилинди. Қўшимча равишда профессионал таълим муассасаларини тугатган ёшларимизга келгусида олий таълимда ўқишини давом эттириш ва бутун умр давомида ўз малакасини ошириб бориш имконияти берилди.
Тўртинчидан, таълим дастурлари ва шакллари ўзгарди. Энди таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи (МСКО) даражалари билан уйғунлашган ва меҳнат бозори талаблари асосида мослашувчан кадрлар тайёрлаш янги профессионал таълим дастурлари асосида жорий этилади.
Ўз навбатида, ишчи касблар билан ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш тизими бир-биридан тўлиқ ажратилди ва алоҳида ўқув режа ҳамда дастурлар асосида ўқитилиши белгиланди.
Кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклида 2 йилгача муддатда ўқитиш тизими жорий этилади. Мисол учун, олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишлари билан интеграциялашган халқаро “Ассоcиате дегрее” даражасида мутахассислар тайёрлаш бўйича камида 2 йил муддатга мўлжалланган таълим дастурлари амалиётга жорий этилади.
Таълим дастурлари якунлари бўйича битирувчиларга разряд кўрсатилган сертификат, гувоҳнома ва диплом берилади.
Бешинчидан, таълим технологиялари ўзгаради. Бунда, юқорида таъкидлаганимиздек, аввало, Германия тажрибасида яхши самара берган “дуал” таълим принциплари жорий қилинади.
Профессионал таълимнинг сифат ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини бевосита кундалик ҳаётида қўллашга ўргатадиган компетенциявий ёндашувга асосланган таълим дастурлари яратилди ва янги ўқув йилидан тадбиқ этиш бошланади.
Профессионал таълим муассасалари базасида замонавий агротехнологияларга ўқитишни жорий қилиш, “симуляцион марказлар” фаолиятини йўлга қўйиш амалга оширилади.
Яна бир муҳим жиҳат, бундан буён профессионал таълим муассасалари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари имкониятларидан келиб чиқиб, ўқувчиларни жалб қилган ҳолда иссиқхона, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, боғдорчилик, лимончилик, сабзавот етиштириш, ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорлик ва кичик бизнес тармоқлари ташкил этилади.
Олтинчидан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, мактаблар ва техникумлар меҳнат бозорининг хусусиятлари, иш берувчиларнинг технологик жараёнларини ҳисобга олган ҳолда таълим жараёнида фойдаланиладиган фан (модуль) ва амалиёт дастурларини иш берувчилар билан бирга мустақил ишлаб чиқади ҳамда амалиётга жорий этади. Бу дегани, энди ўрта бўғин мутахассислари олдиндан аниқ иш ўрнига иш берувчи қўйган малака талаблари асосида тайёрланади ва келгусида ўша иш ўрнига бориб жойлашади.
Шунингдек, Ўзбекистонда илк марта жорий ўқув йилидан бошлаб, профессионал таълим муассасаларида тадбиркорликка йўналтирилган ўқув режалари тажриба синов-тариқасида жорий этилади.
Еттинчидан, давлатимиз раҳбарининг “Инновация бўлмас экан, ҳеч бир соҳада рақобат, ривожланиш бўлмайди”, деган сўзларидан келиб чиқиб, Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтида инновацион муҳит, янги макон яратилди.
Тизимда ишлайдиган ходимларни ислоҳотлар ижросига шай ҳолатга келтириш, билим, онг ва тафаккурни ривожлантириш мақсадида инновацион ёндашув асосида ўқув курслари ташкил этилмоқда. Ушбу янги муҳитда таълим муассасалари директорлари ва ўринбосарлари орасидан стратегия, инновация ва цифровизация моҳиятини англаган, ислоҳотлар ижросини таъминлашга, онгини ўзгартиришга қодир бўлган захира кадрлар, кучли методист ўқитувчилар маълумотлар банки, портфолиолар банки яратилмоқда.
Малака оширишнинг янги 18 та модули жорий қилинди. Педагогика принципларидан андрогогика принципларига ўтилади.
Малака оширишга келган тингловчилар учун таълимни инновацион ривожлантиришга доир 17 та тақдимот тайёрланиб, тақдим этилди. 200 дан ортиқ визуаллаштирилган ва рақамлаштирилган янги электрон таълим ресурлари базаси яратилди.
Бу муҳитда ўқиш, англаш, тафаккур қилиш, бунёд этиш, янги ғоялар, креативлик, ташаббускорликка рағбат уйғотиш учун зарур шарт-шароитлар мавжуд.
Саккизинчидан, таълим тизимини жаҳон андозаларига тўлиқ мослаштириш, ишчи касбларнинг нуфузи ва жозибадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон “WорлдСкиллс” халқаро ҳаракатига қўшилди ва ушбу ташкилотга аъзо бўлди.
Айни пайтда “WорлдСкиллс” Ўзбекистон ассоциацияси фаолиятини янада ривожлантириш чоралари кўрилмоқда.
Бу ташкилот билан ҳамкорлик ёшларимизда замонавий касбий кўникма ва малакаларини ривожлантириш ҳамда халқаро меҳнат бозорида тенгдошлари билан баробар рақобат қилишларида муҳим аҳамият касб этади.
Яна бир жиддий ўзгариш. Бугун бутун дунёда ХХИ аср компетенциялари сифатида талқин этилаётган “юмшоқ” (софт) компетенцияларни шакллантиришга алоҳида урғу берилади.
Бу борада бир қатор нуфузли хорижий тадқиқот марказлари, жумладан, Бутунжаҳон иқтисодиёт форуми томонидан тақдим этилган 2020 йил учун энг муҳим 10 та компетенция, Европа учун устувор таянч компетенциялар, Европа стандартлари доирасидаги Дублин дескрипторлари, Россия учун устувор таянч компетенциялар чуқур таҳлил қилинган ҳолда миллий менталитетимизга хос ва мос компетенциявий ёндашув жорий этилади.
Янги тизим учун яратилаётган ўқув адабиётлари, китоб ва дарсликлар, электрон таълим ресурслари, инновацион, рақамлаштирилган таълим технологиялари, очиқ электрон ресурслар тармоғи, ўқув адабиётларини хорижий давлатлардан олиб келиш, қайта ишлаш, чоп этиш ва тарқатиш, келажак кутубхоналари, келажак аудиторияларини яратиш жараёнларида шу каби муҳим вазифалар доимий диққат марказимизда бўлади.
Профессионал таълимнинг янги тармоғида фаолият кўрсатадиган директорлар, директор ўринбосарлари, ўқитувчи педагоглар, ишлаб чиқариш усталарини саралаш, танлаш, тайинлаш, қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш, уларнинг мақомини белгилаш ва меҳнатини рағбатлантиришнинг янги тартиблари ишлаб чиқилади.
Профессионал таълим жараёнига сўнгги йилларда миллий иқтисодиётни диверсификация қилиш натижасида Ўзбекистонда ишга туширилган инновацион ишлаб чиқариш қувватлари, саноат, ишлаб чиқариш, аграр соҳаларидаги йирик корхоналар, инновацион бизнес ва тадбиркорлик субъектлари, АКТ, туризм ва хизмат кўрсатиш тармоқларида замонавий технологик линияларни бошқаришда катта тажрибага эга бўлган мутахассислар, иш юритувчилар, инженер-технологлар, агрономлар ва мастерлар жалб этилади.
Айтиш керакки, умуман, таълим тизимини такомиллаштириш, уни янгилаш учун яна бир муҳим омил юзага келди. Бу — пандемия. Энди биз ана шу шароитда таълим тизимини масофавий шаклга ўтказишга жиддий тайёргарлик кўришимиз лозим. Чунки яқин келажакда онлайн таълим нафақат узоқ муддатли тенденцияга, балки ҳаётимизнинг муҳим қисмига айланади.
Коронавирус нафақат биздан, бутун дунё аҳолисидан ҳам мислсиз рақамли ўзгаришларни талаб қилмоқда — онлайн ҳаётга мослашиш, жумладан, конвергент онлайн/оффлайн муҳитда ишлашни тақозо этмоқда.
Албатта, тўсатдан бошланган касаллик ва карантин даврида бутун мамлакат таълим тизими онлайн ўқитишга оммавий ўтишга тайёр эмасди. Аммо энг муҳими, пандемия даврида биз шу йўл билан ўқитувчи ва талабаларнинг коронавирус касаллигидан ишончли ҳимояланишига эришдик.
Бугун эса онлайн таълим тизимига ўтишнинг барча имконияти тўлиқ ўрганилмоқда. Энди биз худди интернет магазиндан онлайн харидни амалга оширганимиз каби онлайн ўқитиш тартибларига ҳам мослашишимиз вақти келди.
Айниқса, профессионал таълим соҳасида биз кўпроқ ўқишимиз ва ўрганишимиз талаб этилади. Чунки замонавий меҳнат бозорида кадрлар малакасига бўлган талаблар муттасил ва тез ўзгарувчандир. Бу қўшимча ва мустақил таълим олишни талаб қилади.
Умуман, бу давр таълим олдига ҳам ўзига хос талаблар қўймоқда.
Биринчи навбатда, таълимни тўлиқ рақамлаштириш керак. Бунда дарс ишланмалари, онлайн тақдимотлар, анимацион дарслар, видеоинструкторлар каби рақамли контентлар яратилиши лозим.
Иккинчидан, бу контентларни жойлаштириш ва барчага қулай бўлган электрон платформалар яратилиши керак.
Учинчидан, ўқитувчиларда рақамли контент билан ишлаш, уни бойитиш, ўқув дастурларига мослаштириш, ўқувчиларга етказиш, улар билан тескари алоқа ўрнатиш каби янги компетенцияларни шакллантиришни талаб қилади.
Ўқувчиларнинг интернет тармоғига уланганлиги ҳолатида онлайн, интернет тармоғига уланмаган ўқувчилар контингенти билан оффлайн режимларида сабоқлар ташкил қилиш лозим бўлади.
Буларнинг барчаси таълим муассасаларининг моддий техника базасининг инфрастуктурасини такомиллаштириш, жумладан, оптик толали алоқа, юқори тезликка эга интернет трафиклари билан таъминлаш каби ўта долзарб масалаларни ечишни талаб қилади.
Ушбу вазифаларнинг босқичма-босқич амалга оширилиши эса иқтисодиётни тараққий эттириш, камбағалликни қисқартириш, ёшлар ва хотин-қизларнинг ҳаётда муносиб ўрин топиши, пировард натижада халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш масалаларининг ижобий ҳал этилишини таъминлайди.

Download 0,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish