19-жадвал. 2008 йилда саноатдаги капитал киритмаларни молиялаштириш манбаларининг тузилиши
№
|
Манбалар
|
Якунига нисбатан %да
|
1.
|
Шахсий маблағлар
|
77,0
|
|
Улардан:
|
|
2.
|
Корхона ихтиёрида қолувчи фойдали жамғармалар фонди
|
16,2
|
3.
|
Амортизация ва шахсий маблағларнинг бошқа манбалари
|
60,8
|
4.
|
Жалб қилинган маблағлар
|
23,0
|
|
Улардан:
|
|
1.
|
Банклар кредитлари
|
7,0
|
2.
|
Бошқа ташкилотларнинг қарз маблағлари
|
3,1
|
3.
|
Бюджет маблағлар
|
5,0
|
4.
|
Бюджетдан ташқари фондлар маблағлари
|
1,8
|
5.
|
Бошқа жалб қилинган маблағлар
|
6,1
|
|
Жами
|
100,0
|
Жадвалдан кўринишича, банк кредитлари ва бошқа ташкилотларнинг қарз маблағларининг улуши 10,1% ни ташкил қилади. Илмий-техник соҳада кредит ресурслари ИТТКИ ни молиялаштиришнинг умумий ҳажмида 79 ни қиладилар, шунинг билан бир вақтда бюджетдан ташқари фондлар маблағлари ва бошқа жалб қилинган маблағлар 20%дан кўпроқ ташкил қиладилар. Тижорат банкларитомонидан ишлаб чиқариш инновацияларга йўналтирилган инвестицияларнинг улуши 2%дан ошмайди. Бунга сабаба банк кризиси, кредитларнинг юқори қиймати, банкларда манфаатдорликни йўқлигидадир.
Инвестицияларни молиялаштиришнинг энг кенг тарқалган шаклларидан бири акциялар ва облигацияларни босиб чиқариш йўли билан молиявий ресурсларни олиш, яъни улушли ёки қарзли турдаги эмиссия (босиб чиқариш)дир.
Инновацион жараёнларни такомиллашиши ва ривожланишида инфратузилмаларга бирлашган молия-саноат маҳсулотлари, консорциумлар, стратегик альянслар ҳамда лойиҳавий молиялаштириш ва венчурли бизнес алоҳида роль қйнаши керак.
Инновацион лойиҳаларнинг самарадорлигини ошириш учун йирик компаниялар инновацион ахборотларни келиб тушишининг кўпгина воситали каналларидан фойдаланадилар, норасмий ташкилотларга кенг мурожаат қиладилар. Аммо жуда кўп ҳолларда тадбиркорлар молиявий хавфсизликни радикал янгиликларнинг ноаниқлиги ва таваккалчи инноваторларни мустақиллигидан афзал кўрадилар.
Лойиҳавий молиялаштириш ва инновацион фондлар, ихтисослаштирилган молия компаниялари, халқаро молиявий ташкилотлар, суғурта ва лизинг компаниялари янгилик киритишлар институционал тузилмасининг муҳим шакли юўладилар. Аммо тижоарт банклари, шу жумладан ихтисослашган инвестицион ва инновацион банклар кердитларнинг асосий манбалари бўладилар.
Ўсишнинг инновацион омилларини сафарбар қилишда венчурли бизнесга алоҳида роль ажратилади, у ииновацияларни амалга ошириш шакли сифатида сармояларни сафарбар қилиш усуллари, манбаларни тузилиши ва молиявий маблағларни тақдим этиш шартлари бўйича анча фарқланади. Венчурли бизнес принципиал янгиликларни ишлаб чиқишга қаратилган ва қоидага кўра, пионер (биринчи) соҳалардаги юқори ишга доир фаоллик билан боғланган. Microsoft ва бошқа каби йирик фирмалар ўзларининг қудратлари учун худди венчурли бизнесга қарздордирлар. Калифорниядаги Силикон водийсида юқори технологияларни ишлаб чиқилиши ва татбиқ этилиши биринчиларнинг мисоли бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Фан ва технологияларнинг ёриб ўтувчи йўналишларидаги яққол ўзига жалб қилишлик бундай компанияларнинг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича ташкилий ҳаракатларни талаб қилган. Мамлакатли хусусиятлар венчурли бизнесни ривожланишининг иккита тенденцияларида намоён бўлганлар: уни Япония, Ғарбий Европа мамлакатларида инкорелляцияланганлиги (ўз таркибга қўшиб олганлиги ва АҚШда институтлаштирилгангиги (қандайдир янги ижтимоий институтни таъсис этганлиги)да. 1980 йилларда ОЎЮ, какдемик фан, давлат ва хайр-эҳсон фондлари, лизинг ва суғурта компаниялари билан боғлиқ венчурли ва инновацион фондлар ривожлана бошлаганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |