БАЁННОМАСИ
2021 йил 4 май
Қатнашдилар : Экспертлар Инглиз тили назарияси ва адабиёти кафедраси мудири ф.ф.н. Н.Ж. Сулейманова ҳамда кафедранинг барча ўқитувчилари
К У Н Т А Р Т И Б И :
Кафедра ўқитувчиси Г.Т.Хақбердиева очиқ дарси муҳокамаси.
Очиқ дарсни “Очиқ дарсларнинг сифат кўрсаткичларини баҳолаш мезонлари” асосида баҳолаш.
ЭШИТИЛДИ: Кафедра мудири ф.ф.н. Н.Ж. Сулейманова очиқ дарс таҳлили бўйича муҳокама йиғилишини бошлаб берди ва ўзи ушбу дарсда иштирок этганлиги учун ўз фикрларини баён қилди. Жумладан, дарснинг ўз вақтида бошланганлигини, дарсда 100 фоиз талаба иштирок этганлигини таъкидлади. Амалий дарсда педагогик технологиялардан унумли фойдаланилганлигини, шу сабабли талабаларда амалий дарс мавзусига нисбатан қизиқиш ортганлигини, бунинг самараси улароқ, ўқитувчи талабаларга мавзуни чуқурроқ тарзда тушунтриш имкониятига эга бўлганлигини айтиб ўтди. Бундан ташқари, дарснинг кўргазмалилик даражаси яхши ташкил этилганлигини, техник воситалардан, компьютердан унумли тарзда фойдаланилаганлигини ҳам алоҳида таъкидлади. Шунингдек, очиқ дарснинг то дарс ўтилишигача бўлган жараёнда қилиниши лозим бўлган ҳужжатлари ҳам ўз вақтида тайёрланганлигини, қолаверса, ундаги мавзулар ҳам фан бўйича тузилган намунавий дастур, ишчи дастур ва ўқув-услубий мажмуага мос келишини таъкидлади.
Шундан сўнг, Инглиз тили назарияси ва адабиёти катта укитувчиси Н.Н.Зубайдовага сўз берилди. У сўзга чиқиб, юқоридаги фикр-мулоҳазаларга қўшимча тариқасида амалий дарсда ўқитувчининг дарс жараёнида ўзини тутиши, ҳар бир мавзуни тушунтириш давомида етарлича энг асосий маълумот ва фактларни келтирган ҳолда мавзуга аниқлик киритиши мақсадга мувофиқлигини таъкидлади. Шунингдек, мавзуни мустаҳкамлаш бўйича «Сценарий” ва “Блиц сўров” педтехнологияси асосида уч гуруҳ ўртасида маълум назарий тушунчаларни изоҳлаш ва гап бўлаклари орасидаги муаммоли вазиятларни санаб ўтиш асосидаги тезкор-машқининг ҳам ўтказилиши талабаларни дарсга жалб қилишнинг яна бир самарали усулидир. Шу тариқа амалий дарс ниҳоясида амалий дарс материали ва адабиётлар руйхати кўпайтириб фойдаланиш учун талабаларга телеграм оркали тарқатилганлиги ҳам талабаларнинг амалий машғулот учун тайёрланишида мавзу бўйича материал тўплаш учун кўп вақт сафрламаслигига ёрдам беришлигини таъкидлади. Таклиф тариқасида ўқитувчининг амалий дарс давомида билими сустрок талабаларга ҳам купрок эътибор қаратган ҳолда машғулотни олиб боришини айтиб ўтди ва умумий маънода ушбу очиқ дарсни ижобий баҳолади. (Эксперт тақдим этган ёзма хулоса баённомага илова қилинади.)
Шундан сўнг, ички эксперт Инглиз тили назарияси ва адабиёти кафедраси катта укитувчиси Б.М.Нематов сўзга чиқиб, амалий дарснинг ташкил этилиши барча қоидаларга мос тарзда тузилганлигини, дарснинг мақсад ва олдига қўйилган вазифалар ўз ечимини топганлигини айтиб ўтди. Шунингдек, ўқитувчининг инглиз тилини ўқитишда энг янги материаллар ва интернет тармоғидан институтимизда жорий этилган MOODLE тизимида ишлаши, қолаверса, ушбу маълумотларнинг слайдлар орқали кўргазмали тарзда тўлдириб борилиши талабаларнинг мавзуни яхши ўзлаштириб олишига сабаб бўлганлигини таъкидлади. Шунингдек, талабаларнинг тушунмаган саволларини бериб бориши ва уларга ўқитувчининг мисоллар билан тушунарли қилиб жавоб бериши дарснинг ҳам илмий, ҳам амалий савиясини янада юқори эканлигини кўрсатишини айтиб ўтди (Эксперт тақдим этган ёзма хулоса баённомага илова қилинади.)
Навбатда ўқитувчи А.А.Ахророва сўзга чиқиб, амалий дарснинг жуда ҳар томонлама уйланган ва режали тарзда ташкил этилганлиги таъкидлаб, дарсни замонавий педагогик технологиялар асосида ўтказиш жуда яхши самара беришини алоҳида айтиб ўтди. Жумладан, амалий дарсни ўқитувчининг машғулотга чин дилдан ёндашганлигини, ўз касбига меҳр билан муносабат билдираётганлигидан далолат эканлигини айтиб ўтди.
Очиқ дарс таҳлили муҳокамасида иштирок этаётган бошқа ўқитувчилар ҳам юқоридагиларнинг фикрини маъқуллади ва бошқа қўшимча фикр-мулоҳазалар бўлмаганлиги сабабли кафедра мудири ф.ф.н. Н.Ж. Сулейманова кафедра ўқитувчиси Г.Т.Хақбердиева Инглиз тили амалий курси фани бўйича ўтказган очиқ амалий дарсини “Очиқ дарсларнинг сифат кўрсаткичларини баҳолаш мезонлари” асосида баҳолашни таклиф этди ва очиқ дарсда иштирок этган 2та эксперт ва 2та ўқитувчининг қоғозда белгилаган балларини умумлаштирган ҳолда очиқ дарс баҳосини эълон қилди. Яъни:
-
-ташқи эксперт ф.ф.н. Н.Ж.Сулейманова
|
86 балл
|
-ички эксперт катта укитувчи Н.Н.Зубайдова
|
86 балл
|
-катта ўқитувчи Б.М.Нематов
|
84 балл
|
-ўқитувчи Ахророва А.А
|
84 балл
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |