Ingliz tili birinchi fakulteti 215-guruh talabasi Saydakbarova Maftunaning “Falsafa” fanida yakuniy nazorat ishi
Вариант № 37
Янги давр фалсафий фикрида - субстанция масаласи. (Б.Спиноза, В.Лейбниц, Ж.Локк).
Тарихда шахснинг роли.
Дизъюнктив мулоҳазаларга 10 та мисоллар келтиринг.
XVII -XVIII асрлар Ғарбий Европа тараққиётида янги давр ҳисобланади. Бу давр Европа мамлакатларида Ўрта асрчилик феодал муносабатлари тугатилиб, капиталистик муносабатлар тўлиқ қарор топади ва ривожлана бошлайди. Капиталистик тараққиёт тажрибавий билимларга эҳтиёжни янада oшириб юборди. Бу эса табиатни, инсоннинг ўзини, жамиятни илмий ўрганиш, билишни тақазо қилади ва уни ўрганишни тезлаштиради. Янги давр фалсафий фикрида ўртага қўйилган муаммолардан бири - субстанция масаласи эди. Масалан, Декрт руҳий ва моддий субстанция мавжудлигини кўрсатади. Руҳий субстанциянинг энг муҳим белгиси бўлинмаслик бўлса, аксинча, моддий субстанциянинг муҳим белгиси бўлинувчанликдир. Руҳий субстанциянинг атрибутлари – бу тафаккур ва кўламликдир. Унинг қолган атрибутлари – тасаввур, ҳиссийлик, ҳоҳиш, фикрлаш модуслар бўлса, моддий субстанциянинг атрибутлари – бу шакл, ҳолат, ҳаракат ва тортилувчанликдир. Бундан кўриб турибмизки, Декарт субстанция масаласини дуалистик мавқедан туриб ҳал қилади. Машҳур нидерланд файласуфи Бенедикт Спиноза (1632-1677) Декарт дуализмига материалистик монизмни қарши қўяди, яъни руҳийлик ва моддийликни ягона бир субстанция сифатида талқин этади. У онгимиздан ташқарида объектив равишда мавжуд бўлган, сабачи кучга муҳтож бўлмаган ва ўзига ўзи сабачи бўлган ягона субстанцияни эътироф этади. Табиат яратувчи кучга ва яратилган табиатга бўлинади. Яратувчи табиат бу (Худо) – ягона субстанция. Табиат ва Худони бир билиб, табиатдан ташқаридаги, ҳар қандай ғайритабиий олий моҳиятнинг мавжудлигини инкор этади. Билиш назариясида Спиноза билишнинг уч босқичини кўрсатиб ўтади. Унингча, билишнинг энг юқори босқичига ақл воситасида эришилади. У интуитив ҳолда аниқ ва равшан, ҳеч қандай тажриба билан боғлиқ эмас. Билишнинг иккинчи босқичи ақлий фикрлаш, тафаккудир. Билишнинг бу босқичи ҳам ҳақиқатга эришишнинг адекват воситасидир. Лекин у мукаммал эмас, чунки у воситаланган усулдир. Билишнинг бу босқичида олинган “ҳақиқатлар” исбот талаб қилади. Бу ҳақиқатлар тақдирнинг мазмунини билдиради. Билишнинг қуйи босқичи тасаввурларга асосланувчи билимдир. Бу тасаввурларнинг ўзи эса, ташқи дунёни жонли мушоҳада қилиш асосида вужудга келгандир. Лекин бундай билимни исбот қилиб бўлмайди, улар ишончли эмас. Бундай билим воситасида биз фақат якка нарсалар ҳақида тўлиқ бўлмаган юзаки билимга эга бўлишимиз мумкин. Шундай қилиб, Спиноза ўзининг изчил рационализми нуқтаи-назаридан ҳақиқий билимларнинг вужудга келишида ҳиссий ва тажрибанинг ролини инкор этади. Шу даврнинг йирик туафаккирларидан бири немис олими, файласуфи, математик, физик, ҳуқуқшунос, тарихчи, тилшунос ва ихтирочи – Готфрид Вилгельм Лейбниц (1646-1716) ҳисобланади. Лейбниц фалсафасининг мағзи унинг монадалар ҳақидаги таълимотида ўз ифодасини топган. У субстанцияларнинг кўп хиллиги таълимотини ўртага қўяди. Унинг фикрича, субстанциялар жуда хилма-хилдир. Уларни Лейбниц монадалар деб атайди. Лейбниц таълимотича, монадалар ўз ривожланиш даражаларига қараб бир неча турларга бўлинади. Содда монадалар, жон монадалари, руҳ монадалари шулар жумласидандир. Содда монадалар фақат хира тасаввурга эга бўладилар. Жон монадалари сезадилар ва қайта шилайдилар. Руҳ монадалари тасаввурга эга бўлган онгли моҳиятлардир. Улар “одам” ва “гений” каби ўхшатишни эслатади. Лейбницнинг таълимотича, ҳар бир монада ўзича бир дунёдир, ҳар бир монада – ўз-ўзига эга бўлган ягона нарсадир. Мутлақ реаллик фақат монадалрда ва уларнинг тасаввурларида мавжуддир. Материя – бу хира тасаввурларнинг қоришмасидир. Жон Локк(1632-1704) инглиз файласуфи. Локк ўзининг фалсафий асарларида асосий эътиборни билиш назариясига қаратади. Локк ўз билиш назариясида Бэкон томонидан асос солинган сенсуалистик оқим анъаналарини давом эттиради ва ривожлантиради. Агар Бэкон ҳар қандай билим тажрибадан бошланади деса, Локк бу таълимотни ривожлантириб, тажрибанинг ўзи сезги маълумотларидан, ҳислардан бошланади, дейди. Локкнинг билиш назариясининг асоси учта тамойилга бўйсунади:
Ҳеч қандай туғма ғоялар мавжуд эмас, ҳар қандай билим тажрибадан келиб чиқади ва тажрибада намоён бўлади. Тажрибанинг ўзи эса сезгилардан бошланади.
Инсоннинг ақли (онги) туғилганда тоза тахтага ўхшайди.
Илгари сезгиларда, ҳис-туйғуларда бўлмаган нарса интеллектда бўлмайди.
Локк ўзининг билиш назариясида Декартнинг туғма ғоя ҳақидаги таълимотини танқид остига олади. Масалан, у шундай дейди: “Ҳеч қандай туғма ғоялар йўқ. Агар улар мавжуд бўлганда эди, ҳамма инсонларда ҳам мавжуд бўларди”. Унинг фикрича, психологик ва этнографик маълумотлар туғма ғояларнинг мавжудлиги ҳақидаги фикрларани инкор қилади. Локкнинг сенсуалистик таълимоти бўйича, инсон психикаси дастлаб оқ қоғозга ўхшайди. Лекин бу оқ қоғоз қандай қилиб жуда кўп ёзувлар билан тўлдирилади? Бошқача айтганда, бизнинг тасаввурларимиз қандай пайдо бўлади? Тажриба, улар етказиб берган маълумот туфайли пайдо бўлади. Локкнинг фикрича дунёнинг ягона кўзгуси ана шу тажрибадир. Ҳар қандай билимнинг ҳал қилувчи ва биринчи усули бизни ўраб турган дунёнинг таъсиридан олинадиган сезгилардир. Локкнинг ана шу таълимотига суяниб, кейинчали XVIII аср француз файласуфлари инсон тарбиясига у яшаб турган ва таъсир қиладиган муҳит муҳит, шароитнинг таъсириҳал қилувчи роль ўйнашини таъкидлаганлар.
2. Ҳар бир шахс - майян бир сиймодир ва ушбу маънода тарихда ўзининг катта ёки кичик ўрнига эга. Чунки тарихнинг ўзи ҳам шахсларнинг бирлиги ва ўзаро таъсири, ҳаёт фаолиятнинг натижаси ўлароқ, қарор топади.Одатда тарихий жараёнда шахсларнинг ўрни масаласи тўғрисида гап борса, буюк кишилар фаолияти тушунилади. Шахсларнинг буюклиги ўзлари мансуб бўлган ижтимоий гуруҳ, эл-элат ёки халқнинг фикр-ўйини тўла ифодалаб, уларнинг асосий мақсад-вазифаларини тарихий жараён кечишининг объектив мантиқий талабларига мос амалга оширишда ҳал қилувчи ишларни бажара олишидадир. Бундай шахсда даставвал уни ўз орасидан етиштириб чиқарган халққа мос сифатлар жаам бўлади. Бу сифатлар уларнинг бетакрор шахсий хусусиятларига айланиб, ижро этиш мумкин бўлган юмушларни кун тартибига қўйишда, уларни рўёбга чиқаришда мислсиз жасорат, улкан ташкилотчилик ва жонбозлик кўрсатишида намоён бўлади. Буюк шахс фаолиятида ўз халқини саодатли қилиш, ўзлигини рўёбга чиқариш, миллий ва давлат мустақиллигини ҳимоя қилиш, илғор халқлар даражасига кўтариш ҳамда буларнинг натижалари ўлароқ инсоният ялпи илгарилама ҳаракатига баҳоли қудрат кўмак бериш белгиловчи ўрин эгаллайди. Буюк шахслик хусусияти ўзбек халқи тарихида мўғул босқинчилари авлодлари қўлидан ҳокимиятни тортиб олиб миллий давлатчиликни тиклабгина қолмай уни жаҳон миқёсида равнақ топтирган буюк Амир Темур мисолида кўришимиз мумкин. Унинг марказлашган қудратли давлатида ижтимоий ҳаётнинг барча соҳалари кенг ривожланди. Унинг ўз даввлати манфаатларини кўзлаб олиб борган урушлари славян халқлари ва Ғарбий Европа халқларининг ижтимоий тараққиёти тезлашувига ҳам кўмак берди. Буни, ўтмишда бўлганидек, ҳозирги инглиз, француз, италян ва бошқа халқлар тарихчилари ҳам тўғри эътироф этадилар. Бу мамлакатларда улуғ Амир Темур ҳақида холис илмий тадқиқотлардан ташқари бой бадиий адабиёт ҳам яратилган. Амир Темур жаҳон ривожланишининг кейинги тараққиётига ҳам катта ҳисса қўшган буюк шахсдир.Темурийлар шажарасидаги кўпгина ғукумдорлар, хусусан, Мирзо Улуғбек, Шоҳруҳ, Ҳусайн Бойқаро Заҳриддин Бобур ўзбек халқининг тарихида катта ўрин тутган шахслардир. Бобурнинг Мовароуннаҳрдан Ҳиндистонга бориб, турли хаоқ, турли дин ва тиллар шароитида марказлашган давлат тузиб, бу мамлакат тарихида салмоқли ишлар қилганлигига Ҳиндистоннинг машҳур сиёсий ва давлат арбоби Неру жуда катта баҳо берган.
Хулоса: тарихнинг шахс хаетидаги роли, шахснинг жамият ҳаётида тутган ўрни масалалари жуда қадим замонлардан буён турли мунозараларга сабаб бўлиб келади. Зеро, тарихда жамият тарбияси дунёга танитган буюк шахслар ёки аксинча жамиятни юксалтирган улуғ мутафаккирлар кўплаб учрайди. ўта мураккаб ва инсон ҳаёти учун таҳликали жараёнлар силсиласида ўз халқи манфаатларини эзувчилардан ҳимоя қила олувчи, уларнинг зулмкор манфаат ва мақсадларини миллат форовонлигига йўналтирадиган, қулларча меҳнатни эркин ва озод меҳнатга айлантиришга қодир, юз фоиз фойда олиш учун берилган маблағдан икки юз фоиз фойда олиб, унинг юз фоизини халқ манфаатларига қарата олишга уқувли, хўжайин йўқ деб турганда ундан маблағ ундириб, эл фаровонлигига сафарбар этишга лаёқатли чапдаст, зукко шахслар хар бир халкнинг тарихида мавжуддир.
3. Мулоҳаза – предметга маълум бир белгининг (хоссанинг, муносабатнинг) хослиги ёки хос эмаслигини ифодаловчи тафаккур шаклидир. Айирувчи (дизъюнктив) мулоҳаза деб “ё”, “ёки”, “ёхуд” мантиқий боғламамлари воситасида оддий мулоҳазалардан ташкил топган мулоҳазага айтилади. Бу боғловчилар икки оддий мулоҳазани ёки бир қанча предикатларни ёки бир қанча субъектларни бир-биридан айриб туради. Масалан, “Абуллаев Алишер биринчи ингли тили факультети ёки учинчи инглиз тили факультетида таҳсил олади”. Иккинчи жуфтликда ё фонетика, ёки гамматика дарси бўлади”. Айирувчи мулоҳазалар оддий ёки қатъий турларга бўлинади. Оддий дизъюнктив мулоҳаза таркибидаги оддий мулоҳазалардан бири ёки ҳаммаси чин бўлиши мумкин, қатъий дизъюнктив мулоҳазада эса таркибидаги оддий мулоҳазалардан фақат биттаси чин бўлади. “Эркин Вохидов шоир ёки драмматургдир”. Бу оддий дизъюнктив мулоҳаза. “Абдуллаев Алишер фан олимпиадаси мусобақасида ё ютади, ё ютмайди”. Бу қатъий дизъюнктив мулоҳаза.
Do'stlaringiz bilan baham: |