Infratuzilmasi kafedrasi transport infratuzilmasis


Мавзу: Ягона транспорт тизимида транспорт тугунларининг ахамияти Режа



Download 6,76 Mb.
bet69/88
Sana18.09.2022
Hajmi6,76 Mb.
#849239
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   88
Bog'liq
transport infratuzilmasi

Мавзу: Ягона транспорт тизимида транспорт тугунларининг ахамияти Режа:
1.Транспорт (тугун) туташмаларининг вазифаси ва таркибий қисмлари.
2.Тармоқа транспорт тугунларини жойлаштириш.
3.Транспорт туташмалари ривожлантириш.
1.Транспорт (тугун) туташмаларининг вазифаси ва таркибий қисмлари.
Транспорт (тугун) туташмалари дейилганда юк ва йўловчилар ташиш жараёнида турли хил транспортлар туташадиган жой тушунилади. Бундай транспорт турлари туташадиган жойлар катта шахарлар, ахоли яшайдиган масканлар, саноат ва курорт марказлари хамда денгиз, дарё портлари, автомобиль ва темир йўл бекатларида бўлади. Республика ягона транспорт тизимида транспорт туташмаларининг асосий вазифаси магистрал, саноат ва шахар транспортлари ташиш ишларини узаро мувофиқлаштиришдан иборат бўлиб, уларнинг бу фаолияти халк хўжалиги учун жуда катта ижтимоий ахамиятга эгадир.
Транспорт туташмаларида қуйидаги ишлар бажарилади: транзит юк ва йўловчилар оқимини бир йўналишидан ёки транспортни бир туридан иккинчисига ўтқазиш; мазкур туташмада саноат корхоналари ва ахолига турли транспортлар билан хизмат кўрсатиш; магистрал транспортларда келтирилган юкларни темир йўл ва автомобиль юк бекатлари, портлар, таъминот базалари ва йирик корхоналарнинг юклаш-тушириш масканларига ёки аксинча бундай масканлардан жунатилувчи юкларни магистрал транспоргача келтириш; юкларни истеъмолчиларга етказиб бериш учун транспортнинг ташки турларидан ички юк транспортига ўтқазиш; турли хил транспорт харакатланувчи таркибларини қабул қилиш, жўнатиш, сортировка қилиш, техник таъминлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ва бошқалар.
Хозир МДХнинг барча алоқа тармоқларида мингга яқин транспорт туташмалари мавжуд бўлиб, уларнинг тахминан икки юзтасида денгиз ва дарё портлари бор.
Транспорт туташма таркибига қуйидагилар киради: темир йўл туташмаси, айрим холларда эса битта ривожланган бекат; денгиз ёки дарё портлари, айрим туманлар ва причаллар, кема юрадиган каналлардан иборат бутун бир сув туташмаси; мазкур ахоли масканига хизмат килувчи автомобиль йўллари туташмаси; қувур транспорти тармоги; аэропортлар ва хаво транспортининг бошқа жиҳозлари; саноат корхоналарининг шохобча йўллари ва бекатлари; умуфойдаланадиган шахар транспорти жиҳозлари.
Транспорт туташмалари таркибига китрадиган иншоотлар уз вазифаларига кўра ишларни мазкур транспорт тури доирасидаги бажариладиган жиҳоз-қурилмаларга хамда юк ва йўловчи оқимлари бир транспорт туридан бошқасига ўтқазиладиган туташ масканларга булиниши мумкин.
Биринчи группадагииншоотлар асосий ва туташтирувчи темир йўллар, разъездлар, участка, сортировка ва йўловчи бекатлари таъмир масканлари хамда бошқа темир йўл транспорти ускуналари, сув акваторияли, магистрал автомобиль йўллари, учиш куниш йўлларига эга бўлган аэропортлар, магистрал қувурлар, метрополитен йўллар ва бекатлари ва хоказолар киради.
Иншоотларнинг иккинчи группасига йўловчи темир йўл бектлари, темир йўл, автомобиль ва шахар транспортининг умумий туташтирилган жойлари аэровокзаллар, темир йўл транспортининг юк ховлилари ва юк бекатлари, омборлар ва бекатларга эхга бўлган денгиз ва дарё причаллари, нефть базалар ва хоказолар киради.
Транспорт туташма (тугунлар)ининг барча иншоотлари шахар қурилиши талаблари, хар хил транспорт турлари хамда бутун транспорт туташмасини окилона ташкил этиш эхтиёжлари хисобга олинган холда жойлаштирилади.
Бажариладиган иш характерига караб, транспорт туташмаларига кирадиган айрим иншоотлар факат махаллий операциялар учун хизмат қиладилар, бошқалари эса транзит юк ва йўловчилар оқими ёки махаллий ва транзит операцияларни айни вақтда бажариш учун хизмат қилади.

Download 6,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish